Цивільно-правовий договір


НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


Download 54.66 Kb.
bet13/15
Sana04.09.2023
Hajmi54.66 Kb.
#1672597
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
пудрат-131МЛРД

НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

  1. Шартномани ижро қилиш жараёнида, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш билан, шунингдек етказилган зарарларни қоплашда пайдо бўладиган низоли масалаларни талабнома юбориш йўли билан ҳал қилинади. Талабнома тартибида ҳал этилмаган низоли масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда “Буюртмачи” жойлашган жойдаги ваколатли суд органи томонидан кўриб чикилади ва хал килинади.

  2. Талабномани кўриб чиқиш ва жавоб қайтариш муддати-7 кун.




  1. АЛОҲИДА ШАРТЛАР

    1. Мазкур шартнома имзолангандан кейин, мазкур шартномага тегишли бўлган томонлар ўртасидаги барча олдинги ёзма ва оғзаки битимлар, ёзишмалар, томонларнинг ўзаро келишувлари ўз кучини йўқотади.

    2. Пудратчи қурилиш объектига ёки унинг алоҳида қисмларига тегишли иш ҳужжатларини Буюртмачининг ёзма рухсатисиз, ёрдамчи пудратчилардан ташқари, бирон-бир учинчи томонга сотиш ёки бериш ҳуқуқига эга бўлмайди.

    3. Мазкур шартномага барча ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар ёзма шаклда расмийлаштирилган ва томонлар уларни имзолашган бўлса, ҳақиқий ҳисобланади.

    4. Буюртмачи билан Пудратчи ўртасидаги мазкур шартномадан келиб чиқмайдиган янги мажбуриятлар пайдо бўлишига олиб келадиган ҳар қандай аҳдлашувни томонлар мазкур шартномага қўшимчалар, ўзгартиришлар шаклида ёзма равишда тасдиқлаши керак.

    5. Агар Пудратчи шартнома бўйича ишлар якунлангандан кейин қурилиш майдонида ўзига тегишли мол-мулкни қолдирса, у ҳолда Буюртмачи Пудратчи қурилиш майдонини озод қилиш санасигача бажарилган ишлар учун унга ҳақ тўлашни кечиктиришга ҳақлидир.

    6. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган 2 нусхада тузилди.

    7. Мазкур шартнома томонлар тарафидан имзоланиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида рўйҳатга олинган кундан бошлаб кучга киради.

    8. Шартнома кучга кирган кундан бошлаб томонлар ўз вазифаларини бажаришга киришади, шунингдек мазкур шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келади.

    9. Мазкур шартномада назарда тутилмаган бошқа барча ҳолатлар учун амалдаги қонун хужжатлари нормалари қўлланилади.

    10. Пудрат шартномасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:

  • Қурилиш-монтаж ишларини бажариш жадвали.

  • Ишларни (босқичларга бўлган ҳолда) молиялаштириш жадвали.

    1. Пудратчи ташкилот томонидан объектнинг мазкур шартнома шартлари, ишларни бажариш жадвали, амалдаги меъёрий ва шу каби бошқа талабларининг биттасини бузган тақдирда буюртмачининг расмий хати билан Пудратчи корхонани “Инсофсиз ижрочилар ягона реестри” рўйхатига киритилади.





  1. Download 54.66 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling