Cонли умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти ва болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳи тарбияланувчининг ота онаси (қонуний вакили) ўртасидаги
III. Қонуний вакилнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Download 56 Kb.
|
Мажбурий гр шартномаси
III. Қонуний вакилнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
5. Қонуний вакил қуйидаги ҳуқуқларага эга: тарбияланувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфатларини ҳимоя қилиш; ДМТТнинг устави билан танишиш; ДМТТнинг турли тадбирларида фарзанди билан биргаликда иштирок этиш (байрам эрталиклари, кўриклар, кўнгилочар соатлар, машғулотлар ва х.к), мавсумий чеклов (карантин) ва ҳавфсизлик чоралари кучайтирилган даврдан ташқари; ДМТТ фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш; ДМТТ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш ва унинг аъзоси бўлиб сайланиш; ДМТТда тарбияланувчи таълим-тарбия бериш учун зарур шароитлар яратилишини ва унинг шахсига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш, болага сифатли таълим-тарбия беришни талаб қилиш; ўзига қулай бўлган вақтда сабаби кўрсатилган ҳолда ёзма билдирги асосида тарбияланувчини ДМТТдан олиб кетиш; ДМТТ раҳбариятини 7 кун олдин ҳабардор қилган ҳолда шартномани муддатидан аввал бир тарафлама бекор қилиш; қонуний вакил қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин; 6. Қонуний вакилнинг мажбуриятлари: мазкур шартнома талабларига қатъий риоя қилиш; ходимлар билан келишмовчиликлар юзага келганда тарбияланувчилар иштирокисиз зудлик билан ДМТТ раҳбарияти ва Кузатув кенгаши билан муаммони ҳал қилиш; ДМТТга жойлаштириш учун тарбияланувчининг соғлиғи хақидаги тиббий ҳулоса ва қонуний вакил хақидаги маълумотларни (телефон рақамлари, яшаш ва иш жойи хақида маълумотномалар) тақдим этиш; тарбияланувчи бетоб бўлганда, зудлик билан ДМТТ маъмурияти ва тиббиёт ходимига хабар бериш ва тарбияланувчи соғайганидан сўнг тиббий маълумотномани тақдим этиш; тарбияланувчи ДМТТга вақтинча келмаган кунлари учун ДМТТ раҳбариятига ариза тақдим этиш; ДМТТнинг барча ходимларига, бошқа тарбияланувчилар ва уларнинг қонуний вакилларига нисбатан хурмат билан муносабатда бўлиш; ДМТТга тоза ва озода кийинган ҳолда олиб келиш; тарбияланувчининг туғилган куни ва бошқа тадбирларини нишонлаш учун озиқ-овқат махсулотлари ва пишириқларни ДМТТга олиб кирилмаслик; ДМТТ га тарбияланувчини хар қандай қимматбахо тақинчоқлар, уяли алоқа воситалари ва бошқа техника воситалари билан олиб келмаслик, ушбу ҳолларда ДМТТ маъмурияти уларнинг сақланишига жавобгар бўлмайди; яшаш жойи ёки телефон рақамлари ўзгарган тақдирда ДМТТнинг болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик бепул тайёрлаш бўйича гуруҳ тарбиячисига ва раҳбариятига бу хақида ҳабар бериш; болани ДМТТдан олиб кетишни вояга етмаган ёки бегона шахсларга топширмаслик; эрталаб болада кассалик ҳолатлари кузатилган тақдирда ДМТТга олиб бормаслик, болани шифокор кўригидан ўтказиш; қонуний вакилнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлари хам бўлиши мумкин. Download 56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling