Creditnumber- сонли транспорт кредити шартномаси
Коррупцияга қарши курашиш
Download 346.57 Kb. Pdf ko'rish
|
Avto-1
12. Коррупцияга қарши курашиш. 12.1. Тарафлар, уларнинг аффилланган шахслари, ходимлари ёки бошқа иштирокчилари ушбу шартнома шартларини бажаришда иккинчи тарафнинг қарор қабул қилишига таъсир ўтказиш учун бевосита ёки билвосита пул маблағлари, қимматликлар ёки хизматлар таклиф қилиши, бериши, тақдим этиши тақиқланади. Ана шундай таклиф билдирилганида, иккинчи тараф, уларнинг аффилланган шахслари, ходимлари ёки бошқа иштирокчилари бундай таклифларни рад қилиши шарт. 12.2. Агар шартнома иштирокчиларидан бирида ушбу шартнома шартларини бажариш билан боғлиқ коррупцион ҳаракат содир этилганлиги тўғрисида маълумот, шубҳа, далилга эга бўлса, бу тўғрисида иккинчи тарафга ёзма шаклда хабар бериш мажбуриятини олади. 12.3. Хабарни олган тараф ҳақиқатда коррупцион ҳаракат содир этилмаганлигини ёки содир этилмаслиги тўғрисида тасдиққа эга бўлгунича ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга. 12.4. Пора эвазига иккинчи тараф вакилини, аффилланган шахсини, ходимини ёки шартноманинг бошқа иштирокчиларини шартнома шартларини бажаришда ўзига оғдириб олган тараф иккинчи тарафга етказилган зарарларни қоплаб бериш мажбуриятини олади. 13. Низоларни ҳал этиш тартиби. 13.1. Тарафлар мазкур шартномани бажариш вақтида юзага келган келишмовчилик ёки низоларни музокара йўли билан ҳал этадилар. Ўзаро келишув имконияти бўлмаганда, ҳуқуқи бузилган тараф юборган талабнома ёки огоҳлантириш хатига иккинчи тараф мазкур ҳужжатларда кўрсатилган муддат ичида жавоб бериши лозим. Талабнома ёки ___________ Кредит олувчи __________ БКО ___________ Банк 7 огоҳлантириш хати тарафга шахсан топширилиши, электрон почта манзилига ёки почта алоқа хизмати орқали юборилиши мумкин. 13.2. Барча низолар филиал/БХО жойлашган ҳудуддаги судда ҳал этилади. 13.3. Мазкур шартнома ва унинг иловаси бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилиб, шартноманинг бир нусхаси Банкда, иккинчи нусхаси Кредит олувчида сақланади. Download 346.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling