Cув олишдан аввал қисман сувни лойлардан тозалаб ишлатиладиган иншоотларни тадқИҚ этиш


Download 178.14 Kb.
bet1/2
Sana09.01.2023
Hajmi178.14 Kb.
#1085771
  1   2
Bog'liq
CУВ ОЛИШДАН АВВАЛ ҚИСМАН СУВНИ ЛОЙЛАРДАН ТОЗАЛАБ ИШЛАТИЛАДИГАН ИНШООТЛАРНИ


CУВ ОЛИШДАН АВВАЛ ҚИСМАН СУВНИ ЛОЙЛАРДАН ТОЗАЛАБ ИШЛАТИЛАДИГАН ИНШООТЛАРНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ.

Акбаров Жаҳонгир Неьматжон ўғли


ФарПИ асистенти, e-mail: akbarovj638@gmail.com ; tel.: +998944916677

Аннотация: Кейинги вақтларда сув манбаларидан сув олишда сув ифлосликларини қисман тозалаб олувчи иншоотлар яратилди.
Бундай иншоотларнинг ҳам ҳар хили бўлиб, буларга қувурли тизим ишлатилган иншоотлар, сувдан енгил ашёли сувни фильтрлайдиган иншоотлар, сувдан енгил ашёли сувни тинитиб тозалайдиган иншоотларни мисол тариқасида келтиришимиз мумкин.
Сув олувчи иншоотларни қирғоқ қудуқлари сувда бўлган йирик қум ва лой заррачаларини ушлаб қолишдан ташқари, 1 босқич насос станцияси учун 10 минутли сув захираси бўлиб ҳам хизмат қилади.
Калит сўзлар: иншоотлар, сув лойқалиги, чўкма, солиштирма қаршилик, сув олиш иншооти, сув олиш иншооти, фильтр, лойқа,қувурли тизим.
Ключевые слова: сооружения, мутность воды, седиментация, удельное сопротивление, водозаборное сооружение, водозаборное сооружение, фильтр, мутность, трубопроводная система.


Keywords: structures, water turbidity, sedimentation, specific resistance, water intake structure, water intake structure, filter, turbidity, piping system.

Кейинги вақтларда сув манбаларидан сув олишда сув ифлосликларини қисман тозалаб олувчи иншоотлар яратилди.


Бундай иншоотларнинг ҳам ҳар хили бўлиб, буларга қувурли тизим ишлатилган иншоотлар, сувдан енгил ашёли сувни фильтрлайдиган иншоотлар, сувдан енгил ашёли сувни тинитиб тозалайдиган иншоотларни мисол тариқасида келтиришимиз мумкин.
Кувурли тизим ишлатилганда қувурдан ўтаётган сув тезлигини 3-5 метр соат олинса сувнинг тозаланиши 25-40 фоизгача бўлиши мумкин. Кувур диаметри 80-100 мм, қиялиги 45-60 , узунлиги 1,5 м олинади.
-Сувдан енгил ашёли фильтрлайдиган сув олувчи иншоотларни икки хили бўлиб, бу иншоотлар қўлланилганда ашё сифатида полистирол (пўкак) ишлатилади, унинг йириклигини 1-8 мм, қалинлигини 0,6-1 м, сув ўтадиган тезликни 0,05-0,1 м/соат олинади.
Бу иншоотлар кам лойқали сувларни тозалашда самаралидир, чунки ундан юқори лойқали сувлар ўтказилса уни оралари тезда тўлиб қолади ва тез-тез ювиб туришни талаб қилади.
Бундай иншоотларда ашё ораларида ушлаб қолинган лой сирғаниб орқага – дарёга тушиб кетади.Сув олувчиларда ашё йириклигини умуман 5-100 мм гача олиш мумкин, лекин сув олувчи иншоотларда ашё йириклигини 10-20 мм олса яхши натижа беради.
Ашё солинган қути қиялигини 45-60 , узунлиги 1,5-2 м олса бўлади. Ашё сифатида пеностекло, туф полиуретан, пластмасса бўлаклари ишлатилади. Сув ўтадиган тезликни 3-5 м/соат олинса, сувни 40-60 фоизгача тозалаш мумкин.
Сув олувчи иншоотларни қирғоқ қудуқлари сувда бўлган йирик қум ва лой заррачаларини ушлаб қолишдан ташқари, 1 босқич насос станцияси учун 10 минутли сув захираси бўлиб ҳам хизмат қилади.
Бизнинг сувларимиз юқори лойқали сув бўлгани учун қирғоқ қудуғидаги чўкма йиғиладиган ҳажмни тўғри аниқлаш ва бу ҳажмни неча кунда тозалаб билиш аҳамиятга эга.
Демак қирғоқ қудуғини сув сатҳидан қуйи қисмидаги ҳажми насослар олаётган сувни 10 минутли захирасидан ташқари чўкма йиғиладиган ҳажмдан ҳам иборат бўлади.
Чўкма йиғиладиган ҳажм дарё сувининг лойқалиги миқдорига ва бу лойқалик заррачаларининг йириклигига боғлиқ бўлиб, шу заррачаларнинг 10 минут давомида қанча қисми қирғоқ қудуғи ичида чўкишига боғлиқ.
Ўзбекистон дарё сувларининг лойқалигини ва унинг заррачалари йириклигини текшириш шуни кўрсатдики 10 минут давомида ўртача 20-40 фоиз лойқалик чўкиши мумкин экан. У ҳолда ҳар хил лойқали сувлар учун 10 минутда чўккан лойқа қуйидагича бўлади (1.1 жадвал).
1.1 жадвал

Дарё суви лойқалиги
мг/л

20% чўккан лойқалик
мг/л

40% чўккан лойқалик
мг/л

100

20

40

200

40

80

500

100

200

1000

200

400

2000

400

800

3000

600

1200

4000

800

1600

Насослар олаётган сувнинг 10 минутли қисми иншоот қувватига қараб қуйидагича олинади (1.2 жадвал).



Download 178.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling