Д. И. Менделеевнинг ҳаёти ва ижоди


Download 20.12 Kb.
bet4/4
Sana18.06.2023
Hajmi20.12 Kb.
#1556940
1   2   3   4
Bog'liq
Презентация геофизика асослари ва геохимя амалиёт 2

ДАВРИЙ ХОССАЛАР
  • 1) Атом радиуси – r ҳарфи билан белгиланади. Ядродан охирги электронгача бўлган масофа атомнинг радиуси дейилади. Радиуси энг кичик элемент водород, энг катта элемент франций. Атомнинг радиуси нм – нанометр ёки Å – ангстремларда ўлчанади.
  • а) Бош группача элементларида ядро заряди ортиши билан (юқоридан пастга), пағоналар сони ортиши билан атомларнинг радиуси ортиб боради.
  • б) Даврларда элементлар ядро заряди ортиши билан (чапдан ўнгга), электрон қобиқнинг сиқилиши кузатилади ва атомларнинг радиуси камайиб боради.
  • в) Бир элементнинг мусбат ионларида ион заряди ортиши билан радиус камаяди.
  • 2) Ионланиш энергияси (ионланиш потенциали) – I (и) ҳарфи билан белгиланади. Атомнинг энг охирги электронини узиб олиш учун сарфланган энергия ионланиш энергияси дейилади.
  • а) Бош группача элементларида ядро заряди ортиши билан (юқоридан пастга), поғоналар сони ортиши билан атомларнинг ионланиш энергияси камайиб боради.
  • б) Даврларда элементлар ядро заряди ортиши билан (чапдан ўнгга) атомларнинг ионланиш энергияси ортиб боради.
  • 3) Электронга мойиллик энегрияси – Е (е) ҳарфи билан белгиланади. Атомнинг энг охирги поғонасига битта электрон кирганда ажралган энергия ионланиш энергияси дейилади.
  • а) Бош группача элементларида ядро заряди ортиши билан (юқоридан пастга), пағоналар сони ортиши билан атомларнинг электронга мойиллик энергияси камайиб боради.
  • б) Даврларда элементлар ядро заряди ортиши билан (чапдан ўнгга) атомларнинг электронга мойиллик энергияси ортиб боради.
  • 4) Электроманфийлик энергияси – Х (икс) ҳарфи билан белгиланади. Атомнинг ионланиш энергияси ва электронга мойиллик энергиялари йиғиндиси электроманфийлик дейилади. Электроманфийликнинг 2 бор Нобель мукофоти лауреати Л.Полинг шкаласи бўйича литий электроманфийлигига нисбатан олинган қиймати нисбий электроманфийлик дейилади. Литийнинг Полинг шкаласи бўйича нисбий электроманфийлик қиймати бирга тенг деб олинган. ХLi = 1; ХF = 4,1; ХO = 3,5; ХN = 3,0; ХH = 2,1; ХAl = 1,5; ХFe = 1,8
  • 5) Атомларнинг бирикмаларидаги энг юқори валентлик намоён қилиш хоссаси ва энг юқори оксидланиш даражаси даврларда элементлар ядро заряди ортиши билан (чапдан ўнгга) ортиб боради. Бош группача элементларида ядро заряди ортиши билан (юқоридан пастга), пағоналар сони ортиши билан атомларнинг бирикмаларидаги энг юқори валентлик намоён қилиш хоссаси ва энг юқори оксидланиш даражаси ўзгармайди.
  • 7) Металмас хоссаси элементларнинг даврий хоссаларидан бири ҳисобланади.
  • а) Бош группача элементларида ядро заряди ортиши билан (юқоридан пастга), пағоналар сони ортиши билан атомларнинг металмас хоссаси камайиб боради.
  • б) Даврларда элементлар ядро заряди ортиши билан (чапдан ўнгга) атомларнинг металлмас хоссаси ортиб боради.
  • 6) Металл хоссаси элементларнинг даврий хоссаларидан бири ҳисобланади.
  • а) Бош группача элементларида ядро заряди ортиши билан (юқоридан пастга), поғоналар сони ортиши билан атомларнинг металл хоссаси ортиб боради.
  • б) Даврларда элементлар ядро заряди ортиши билан (чапдан ўнгга) атомларнинг металл хоссаси камайиб боради.

Download 20.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling