Дала тажрибаларини ўтказиш услублари


Download 2.39 Mb.
bet6/57
Sana16.10.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1705129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБЛАРИ (2)

( Тажрибадаги ҳар бир бўлакда 4 тадан ва 8 тадан эгат қолдирилган ў
а) 4 та эгат қолдирилган вариантда экишда тракторнинг олдинги гилдираги булак марказидан юрии)и керак. Шунда булакда 2 та ҳисоб эгати ажратилади, уларнинг икки ёнида биттадан ҳимоя эгати қолдирилади.
б) 8 та эгат қолдирилган булакда сеялканинг биринчи киришида тракторнинг олдинги ғилдираги булак ҳимоя эгатлари чсгарасидан 120 см. узоқтикда юриши керак. Сеялка иккинчи юришда 8 эгатли вариантдаги иккинчи булак экилаяи. Навбатдаги бўлакларни экиш ҳам шу каби амалга оширилади. Агар бўлак 12 ва ундан кўпроқ қаторли бўлса, экиш ва тракторнинг юриши унинг улчамига мослашитирилади \
Бўлакнинг ҳар бир томонидан 2 тадан эмас, 1 тадан ҳимоя эгати қалдириш эҳтиёжи пайдо булса, унда вариантлар орасида 2 тадан ҳимоя, 6 та ҳисобли эгат бўлади. )
Дала тажрибаларида агротехникага қўйиладиган талаблар. Ғўза ва ғалла экинлари устидаги дала тажрибаларида агротехник тадбирлар юқори даражада ўгказилиши зарур.
Ҳар бир дала тажрибасида ўрганилаётган вариантларнинг ўзаро юқори даражада қиёсланишини таъминлашга интилиш керак. Бу эса кўпинча аала ишларининг пухта ва ўз вақгида бажарилишига боғлиқ Бу талаб экиш олди тадбирлари ( кузги шудгор, эрга баҳорги ва экиш олдидан тупроққа ишлов бериш. шур ювиш ва заҳира суви бериш, ўғитлар солиш, тирмалаш, культиваиия. ер текислаш ва б.қ.)га ҳвм. чигит экиш ва ғўзани парваришлашга ҳам тлаллуқлидир
Тажрибада бажарилиши мулжалланган иш.зар муддатига қатъиян амал қилиниши керак. Агар навбатдаги юмушлардан бирортасини бир кунда бажариш мумкин бўлмаса, уни бир такрорланиш миқесида, қолган такрорланишларда эса бир-икки кунда ниҳоясига етказиш зарур.
Шу билан бирга ерларни экишга сифатли тайёрлаш ва ундан ксйинги ғуза амал даврида бериладиган ишловдарнинг барчасида бир хилликни гаъминлаш керак Ерга ишлов бериш ва экиш қуроллари (сўқалар, тирмалар, сеялкалар, культиваторлар, уғит сепиш ва б.қ) бир типли ва тажрибанинг барча вариантлари учун бир хил созланган бўлиши зарур.
Шу муносабат бидан барча агротадбирлар (сугориш, уғит солиш ва б.қ) яруслаб жойлаштирилган тажрибада ҳар бир ярус буйича алоҳида бажарилиши шарт. Икки ва ундан ортиқ ярусларда сув бир хил оқимда, ўғит тракторнинг бир ўгишида берилиши - йўл қўйиб бўлмайдиган услубий хатодир.
Асосий эътибор суғориш ва уғитлашда бир хил шароит яратишга қаратилиши зарур, чунки турли сугориш меъёри туфайли юзага келган тупроқ намлигидаги бир


озгина йўлса ҳам фарқ, купчилик ҳолларда экинларнинг ўсиши ва ривожланишида сезиларли узгаришга ва ҳосилдорлик микдоран фарқланишига олиб кслади. Ўғитлар мсъёрларига аҳамият берилмаганда ғуза ва кузги буғдойнинг ривожланиши ва ҳосилдорлигида ундан ҳам купроҳ фарқ кузатилади.
Демак, тажрибанинг якуний натижалзри анча ишончсиз булиши мумкин Шунинг учун суғорма деҳқончилик шароитида ўтказиладиган барча тажрибаларда суғориш лл|ун ишлатилган сув ҳисобга олиниши керак.
3. ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИДА ФЕНОЛОГИК КУЗАТУВЛАР ВА
ТУРЛИ ҲИСОБ-КИТОБЛАР
Маълумки, пахта етиштириш жараёнидаги агротехник тадбирлар турли тупроқ на тупроқ-мелиоратив шароитларида яхши ривожланган, эртапишар, юқори ҳосил берувчи ўсимликларпи парваришлашга йўналтирилган бўлиши керак. Шунинг учун янги агротехник усул ва тадбирларни ўрганиш энг муҳими, уларнинг энг кўп маҳсулот олишга таъсирини аниқлаш билангина чекланмай, гўза ҳаётий жараёнидаги турли даврларда унинг ўсиши ва ривожланиши жадаллашишига, эртапишишига таъсирини ҳам очиб беркшдан иборат бўлиши лозим.
Дала тажрибаларидаги фенологик кузатувлар ва турли ҳнсоб-китобларда ўрганилаётган агротехник тадбирларнинг бирга қўшиб олиб борилиши ёки парваришлаш жараёнида қулланиладиган айрим омиллар ва усуллар ғўзанинг шоналаш, гуллаш, пишиб етилиш, галланинг эса, униб чиқиш, туплаш, найчалаш, бошоқлаш, гуллаш ва пишиш даврлари барвақг бошланишига, ривожланиш даврлари жадал ўтишига қай даражада таъсир этгани, шунингдек, ўсимлик ҳосил элемснтлари қандай шаклланаётгани, меваларининг конус ва яруслари бўйича жойлашиш хусусиятлари ва бошоқянр шаклланиши. қайси вариантлардаги усимликларнинг сермаҳсул ички конусларида энг кўп кўсаклар сақланиб қолишини таъминлаётганини кўрсатиб бериши даркор ва ҳ к.
Кузатувлар ва ҳисоб-китоблар тажриба вариантларида парваришланаётган ғуза ва ғалланинг маромида ўсиши, ҳосил органларининг энг са.чарали нисбати, тупининг ихчамлиги ва стиб қолмаслик талабларга қанчалик мослигини тавсиф.лаши керак
Хар бир дала тажрибаси учун унинг хусусиятлари, ўтказиладиган шароити, мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда кузатувлар ва ҳисоб-китоблар дастури ишлаб чиқилади. Энг муҳими, мулжалланаётган кузатувлар ва ҳисобларнинг барчаси уларни ўтказиш муддатлари аниқ йўналишга эга бўлиши, натижалари қўлланилаётглн агротехника тадбирларининг, янги усул ва замонавий технологияларнинг хусусиятларини тўлиқ очиб беришга имкон яратиши зарур.

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling