Данакли меваларни қуритиш режа


Download 0.55 Mb.
bet3/3
Sana20.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1633280
1   2   3
Дудланган хом ашё паднисларда қуритиш майдончасидаги сўкчакларга қўйилади, 2-3 кундан кейин шафтоли паллачалари ағдариб чиқилади. Қоқи намининг ¾ қисми кетгандан сўнг паднислар соя жойга тахлаб қўйилади. Яхши қуриган кокининг эти зич, пишиқ, эгилувчан ва синмайдиган бўлади. Ичи нам бўлмаслиги лозим. Стандарт талабларига кўра тайёр махсулотнинг намлиги 17 фоиздан ошмаслиги лозим. Пўсти арчилган шафтоли 5-8 кун, пўсти арчилмаган луччак шафтоли 6-9 кун, тукли шафтоли 12-16 кун қуритилади. Шафтоли қоқининг намлигини бараварлаштириш қуритилган ўрик сингари амалга оширилади.
Олча ва гилосни қуритиш технологиялари. Унинг “Шпанка черная”, “Чест губина”, “Самарқанд”, “Подбельская”, “Лотовая”, “Империя” навлари қуритилади. Ранги тўқ, эти тиғиз, нордон-ширин, қуруқ моддаси 19-23% ташкил этадиган навлар қуритишга яроқлидир.
Қуритиш учун обдон пишган, уринмаган, қурт тушмаган мева банди билан бирга узилиб, 16 кг маҳсулот сиғадиган қутиларга солинади. Улар автомашинада ёки рессорли аравада ташилади. Олча қуритиш майдончасида узоғи билан 12 соат туради. Навларга ажратишда хомлари, чириган ва шикастланганлари олиб ташланади. Банди машинада ёки қўлда узилади. Кейин мева машинада ёки оқар сув билин ваннада ювилади. Сўнгра каустик соданинг 0,5%ли эритмасида 3-5 секунд ботириб олинади ва совуқ сувда чайқалиб паднисларга бир қатор қилиб солинади ва қуритиш майдончасига қўйилади.
. Банди машинада ёки қўлда узилади. Кейин мева машинада ёки оқар сув билин ваннада ювилади. Сўнгра каустик соданинг 0,5%ли эритмасида 3-5 секунд ботириб олинади ва совуқ сувда чайқалиб паднисларга бир қатор қилиб солинади ва қуритиш майдончасига қўйилади.
Бир-икки кун офтобда тургандан кейин соядаги штабелларга қўйилади. Қуритиш 5-8 кун давом этади. Намини бараварлаш учун яна 8-10 кун сақлаш талаб қилинади. 3-4 тонна мевадан бир тонна қуруқ маҳсулот олинади. Унинг нами 19% дан ошмаслиги керак.
Гилосни қуритиш. Унинг “Қора гилос”, “Қора Гоше”, “Қора найта”, “Бахор” каби навлари қуритишга ўнғай. Яхши пишган, серэт, қуруқ моддалари кўп, қурт тушмаган, чиримаган ва моғорламаган мевалар қуритишга яроқли.
Олча қандай қуритилса гилосда бу жараён такрорланади. Қуритиш 7-10 кун давом этади. Натижада 19-22% маҳсулот олинади. Бунинг ҳам намлиги 19% дан ошмаслиги керак.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Рибаков А.А., Остроухова С.А. Ўзбекистон мевачилиги. Т., «Ўқитувчи», 1981.
2. Бўриев Ҳ.Ч. Мевачилик электрон дарслиги. 2003.
3. Бўриев Ҳ.Ч. Ҳаваскор боғбонларга қўлланма. Т., 2002.
4. Останақулов Т.Е., Нарзиева Х. ва Б.Ғуломов “Мевачилик асослари” Самарқанд 2011 йил.
5. Зуев В.И., Қодирхўжаев О. Қ., Адилов М.М, Акромов У.И. Сабзавотчилик ва полизчилик. 2009й.
Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling