«Данакли ва уруғли меваларни турли усулларида қуритишни илмий асослаш»


Download 66 Kb.
bet1/2
Sana18.12.2022
Hajmi66 Kb.
#1028427
TuriДиссертация
  1   2
Bog'liq
1... Тақриз Умидов.Ш.Э Семинарга


Усманова Камола Абдужаббаровнанинг «Данакли ва уруғли меваларни турли усулларида қуритишни илмий асослаш» мавзусидаги 06.01.11-“ Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори PhD илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ишига


ТАҚРИЗ

Дунё миқёсида 2016-2020 йилларда қуритилган мева-сабзавотлар-нинг импорти 7,94-8,73 млн. тоннагача ошди. Дунёда қуритилган мева-сабзавотларни импорти бўйича Хитой – 1479,3 минг тонна (дунё импорт-нинг 16,9 %), Ҳиндистон – 899,6 минг тонна (10,3 %), АҚШ – 445,0 минг тонна (5,1 %), Япония – 355,8 минг тонна (4,1 %), Покистон – 335,8 минг тонна (3,8 %), Буюк Биритания – 222,7 минг тонна (2,6 %) ва Германия – 207,0 минг тонна (2,4 %) давлатлари етакчилик қиляпти. Дунёда инсоннинг кундалик овқатланиши рационида табиий витаминлар, микро- ва макроэлементларга бой бўлган мева-сабзавотлар, жумладан қуритилган мева-сабзавот ва унинг қайта ишланган маҳсулот-ларини замонавий технологиялар ёрдамида ишлаб чиқариш, бунда табиий компонентларни максимал сақлаб қолиш, шунингдек маҳсулотларнинг истеъмолбоплик сифатларини яхшилаш, уларнинг озуқавий хавфсизлиги ва биологик қийматини ошириш, сифатли қуритилган мева-сабзавотлар олиш технологияларини ишлаб чиқиш йўналишида илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда.


Бироқ, Ўзбекистонда районлаштирилган данакли ва уруғли меваларнинг навларидан турли қуритилган маҳсулот чиқиши ва сифатига таъсири бўйича илмий-тадқиқот ишлари республикада етарлича амалга оширилмаган. Шулардан келиб чиқиб данакли ва уруғли меваларнинг қуритишга яроқли навларни танлаш ҳамда турли усулларида қуритишда маҳсулот чиқишини ва унинг сифатига таъсирини аниқлаш, шунингдек, амалиётга тадбиқ этиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғриси”ги ПФ-60-сон фармонда “Қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказишда, айниқса, 2026 йилга бориб озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини 7,4 млн тоннага, қайта ишлаш даражасини мева-сабзавот бўйича 28 фоизга етказиш”га алохида эътибор қаратилган. Бу борада, Ўзбекистонда данакли ва уруғли меваларни турли усулларида қуритиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш долзарб масала бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантир-ишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5388-сон ва
2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлан-тириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон фармон-лари1 ҳамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотчи диссертация ишини бажариш жараёнида 130 номдаги адабий манба билан танишиб чиққан ва нуфузли олимлар тавсия этган услублар асосида ўз тадқиқот иши тажрибаларини белгилаб олган. Бу эса диссертациянинг илмий савияси докторлик диссертацияларига қўйиладиган талабларга жавоб беришини кўрсатади.
Диссертация республика озиқ-овқат соҳаси, хусусан данакли ва уруғли меваларни қуритиб, маҳсулот олиш учун илмий аҳамиятга эга. Негаки, ушбу ишда қуритилган маҳсулотлар тайёрлаш бўйича мақбул навлар танланган, уларнинг агробиологик ва технологик хусусиятлари тадқиқ қилинган. Шу билан бирга қуритиш учун энг оптимал бўлган технологик жараёнлар илмий жиҳатдан ўрганилган.
Диссертациянинг амалий аҳамияти республикада районлаштирилган ҳамда истиқболли ўрик, олхўри ва олма навларидан турли усулларда қуритишда қуритилган маҳсулот чиқиши бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқаришда қўллаш учун шакллантирилганлигидир.
Диссертацияда шаклланган илмий ҳолат 4 та изчил тажрибада ўз ифодасини топган. Ушбу тажрибаларни бажаришда тадқиқотчи бир қатор нуфузли олимлар томонидан ишлаб чиқилган услублардан таянч сифатида фойдаланган. Тажрибалар натижасида 8 пунктдан иборат илмий хулоса келтирилган. Тажрибада олинган ҳар бир рақамли натижалар иловаларда келтирилган математик статистика таҳлили билан асослаб берилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Илк бора районлаштирилган ҳамда истиқболли ўрик ва олхўри навларидан турли қуритилган маҳсулот чиқиши аниқланган; Турли қуритиш муддатларини қуритилган олма маҳсулотнинг кимёвий таркибини ўзгариш динамикаси тадқиқ қилинган; иссиқлик билан ишлов беришнинг қуритилган олма маҳсулоти сифат кўрсаткичларига боғлиқлиги илмий асосланган.
Тадқиқотчининг диссертация якунида келтирган хулосаларининг илм-фан ва ишлаб чиқариш учун аҳамияти юқори бўлиб, ундан узум ҳосилини совиткичли омборларда сақлашда янги ишланма сифатида фойдаланиш мумкин. Илмий натижалар Ғаллаорол туманидаги “Zarnigor Muxlisa”, “Bo‘z Qorag‘oyli” ва “Yonar Olma” фермер хўжаликларини 6,0 гектар майдонда етиштирилган ўрикни “Юбилейный Навоий”, “Арзами” ва “Курсадык” навлари меваларини қуритишда жорий қилинган.

Download 66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling