2) Имиджда бўлинг (биринчи тассурот бу жуда муҳим;
3) Ҳайкал бўлиб жим ўтиринг, саволларга сиз эмас меҳмониз жавоб
берсин;
МЕҲМОН ТАҚДИМОТГА КИРИШИДАН
ОЛДИН:
Ҳуллас, мен ўзим сизга тушунтирсам бўларди.
Лекин
профессионал тарзда тушунишиз учун
сизни офисга устозимни
олдига таклиф қилдим. Устозим ёш бўлишига қарамасдан жуда
билимли, жуда кучли ва бу бизнесда яхши натижаларга эришган
бизнес трейнер. Илтимос бу инсонни олдида бўлар бўмас
саволларни бериб мени уялтириб қўйманг. Телефонизни ўчириб
маълумотларни диққат билан тингланг, охирида шунақа зўр
нарсани тушунтирадилар, фақат эслаб қолишга ҳаракат қилинг.
ТАҚДИМОТДАН ЧИҚҚАНИДАН КЕЙИН:
Таъсуротларини билиб бўлгач, кечга яқин ё эртага сизга ўзим
алоқага чиқаман, кўришамиз, унгача яна саволлариз ҳам туғилади,
йиғиб туринг бирдан ҳаммасини кўриб чиқамиз, ҳозир
эса мен
шошиб турибман йиғилишга киришим керак, гаплашамиз.
(Кетаётган пайтида) эҳ шошманг сал қолди эсимдан чиқишига,
хуллас мен бизнесга киришимдан олдин 1-2та хато ишлар қилиб
қўйганман, сиз ҳам буни такрорламанг, дея 3 нуқта қўйилади.
Эътибор беринг! Тақдимот шундай бир вақтда бўлиши керак-ки,
таклиф қилинган дўстларимизнинг тақдимотдан 1 соат олдин ва 1
соат кейин муҳим ишлари бўлмаслиги керак. Акс ҳолда у
кишининг ҳаёли ўша бошқа ишда бўлади.