Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet155/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Хаёлнинг асосий хусусиятлари
Хаёл жараёни ва унинг вужудга келиши бир қанча шароитларга боғлиқдир. Хаёл ҳар доим маълум бир ёъналишга эга. Одатда вужудга келган хаёл одамнинг ўз фаолияти давомида нимага интилаётгани, нимани истаётгани билан боғлиқ бўлади. Масалан, тарбиячи тарбияланган болаларнинг ким бўлиб етишишларини хаёлан кўз олдига келтириб кўради.
Хаёл жараёнининг хусусиятларидан бири шундан иборатки, хаёл одамнинг эҳтиёжлари, қизиқишлари ва ўз олдига қўйган вазифалари билан боғлиқ ҳолда юзага келади. Лекин шуни айтиб ўтиш лозимки, одамнинг эҳтиёжлари ва қизиқишлари ҳамма вақт ҳам истаган нарсаларга эришавермайди. Кўпроқ одамнинг хаёлида ҳамма вақт қўрқинчли нарсалар гавдалана боради.
Ана шу пайтдаги эҳтиёжининг таъсири билан одамнинг хаёли ўтмишда идрок қилинган нарсалардан ҳосил бўлган тасаввурни ижодий равишда қайта ишлаб, янги образлар ярата бошлайди.
Хаёл жараёнининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки, хаёл хамиша бой тажриба ҳамда билимларга асосланади. Агар билим етишмаса, хаёлий тасаввур ҳосил бўлмайди. Масалан, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга қадимги давр инсонлари ҳақида гапирилса, улар худди ҳозирги замон кишилари сингари тасаввур қиладилар. Бунинг асосий сабаби билимларнинг етишмаслиги, шунингдек мазкур ёшдаги болалар тарихий музейларда бўлмаганликлари, театрларга тушиб, тарихий асарларни кўрмаганликлари, тарихий киноларни ҳали жуда кам кўрганликлари туфайли бундай тасаввурларни ҳосил қилишнинг уддасидан чиқа олмайдилар.
Хаёл жараёнининг ўзига хос хусусиятларидан навбатдагиси хотира тасаввурларини анализ ва синтез қисмидан иборатдир. Хаёл учун материал бўладиган тасаввурлар хаёл яратиб бераётган образларга кўпинча тўлиқ ҳолда кирмасдан, балки қисман фаолиятида рўй беради. Бунда муайян тасаввурлардан ажратиб олинган элементларни бошқа тасаввурлар билан қўшиш ва бир туркум қилиш жараёни рўй беради. Мана шундай синтез қилиш фаолиятида фойдаланадилар, улар яъни ёзувчилар ўз асарларидаги ҳайдномаларнинг типларини бир қанча айрим тасаввурлардан вужудга келтирадилар.
Ниҳоят хаёлнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки, агар идрок образлари айни ҳозирги пайтдаги нарсалар билан боғлиқ бўлса, хотира образлари ўтган замондаги нарсаларнинг образларини тиклаш билан боғлиқ бўлса, хаёлий ёъл билан яратилган образлар эса ҳозирги ва ўтган замонгагина эмас, балки келажак замонга, одам келажакда нима ишлар қилишини хаёлан тасаввур қилиб кўриш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling