Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
- Bu sahifa navigatsiya:
- Анализатор (
- Бинокуляр кўриш
- Интероресептив сезгилар
- Сезги аъзоларининг ўзига хос қуввати
- Проприоресептив сезгилар
- Сенсибилизасия
- Синестезия
- билиш
- Экстероресептив сезгилар
- Ҳ ид билиш сезгиси
Таянч тушунчалар
Адаптасия (лот. Адаптаре мослаштирмоқ) - сезги аъзоларининг қўзғовчи кучига мослашуви натижасида муайян сезгирликнинг ўзгариши. Аккомодасия (юнон. Аккомадатио - мослашиш) - кўзнинг турли масофадаги нарсаларни кўришга мослашуви. Анализатор (юнон. Аналусис бўлакларга ажратиш) - мураккаб нейрофизиологик тизим, одамга таъсир этувчи қўзғалишларни идрок этиш ва уни таҳлил қилиш. Афферентасия (лот, афференц (афферентис) - келтирувчи) - ташқи ва ички қўзғатувчилар орқали сезги аъзоларига таъсир этиш асосида пайдо бўлган нерв тизимига келиб туриш жараёни. Бинокуляр кўриш - (лот бини - жуфт, окулийс - кўз) - битта объектнинг ўзини ҳар иккала кўз билан баробар кўриш. Вебер-Фехнер қонуни - қўзғовчи кучнинг ўзгариши билан ҳосил бўлган муайян сезги кучининг ўзгариши ўртасидаги ўзаро муносабатни ифодалашдан иборат психофизиологик қонун. Вестибуляр аппарат (лот. вестибултуу – бошланғич, аппаратус - асбоб) - фазодаги ҳаракатларнинг ёъналишининг ҳолати ва бундай ҳаракатлар ёъналишининг ўзгаришини кузатиб баҳолаб туришга ёрдам берадиган анализатор (ички қулоқда жойлашган). Интероресептив сезгилар - (лот. интериор - ички, редпиэре - олмоқ) - ички аъзоларга жойлашган ресепторлар. Кинестетик сезги (юнон. кинео - ҳапакатга келтираман) - ўз тана аъзоларининг ҳолати ва харакатини пропреоресепторлар таъсири остида сезиш. Сезги - психик акс эттиришнинг оддий усули тариқасида ҳайвонларга ҳам, одамларга ҳам хос хусусият. Воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг айрим белги ва хусусиятларини билиб олишни таъминлайди. Сезги аъзоларининг ўзига хос қуввати - сезги аъзоларнинг махсус қуввати ҳақидаги қонун бўлиб, бу қонунга биноан сезги аъзолари ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг таъсирини акс эттирмай, балки сезги аъзоларининг ўзига хос қувватини қўзғовчи ташқи туртки деб ҳисобланади (М.Мюллер). Сезги чегараси - сезгининг мутлоқ чегараси. Минимал кучга эга бўлган қўзғовчининг билинар - билинмас таъсирини сезишга сезгининг кучи чегараси, қўзғовчининг энг юқори кучга эга бўлган таъсирини сезишга - сезгининг юқори (максимал) чегараси дейилади. Сезгирлик - ўта сезувчанлик, сезги аъзоларининг ўзига таъсир этиб турган қўзғовчиларнинг салгина ёки унчалик фарқ қилмайдиган таъсирини ажрата олиш қобилияти. Проприоресептив сезгилар (лот. проприус - хусусий, махсус, реcипере - қабул қилмоқ) - тананинг турли қисмларидаги ҳолатлардан ва уларнинг ҳаракатларидан дарак берувчи сезгилар. Сенсибилизасия (лотин. сенсибилис - сезувчан) - ички омиллар таъсири натижасида анализаторлар сезгирлигининг ортиб кетиши. Сенсор сезгилар (лот, сенсус - сезги, ҳис) - сезги аъзоларига тааллуқли сезгилар. Сенсорика сезги ва идрокни умумлаштирувчи тушунчадир. Синестезия (юнон. синеистcсус - биргаликда сезиш) - турли хилдаги сезгиларнинг ўзаро таъсири натижасида қўшилиб кетиши, (жумладан, эшитиш ва кўрув сезгилари ва ҳ.к.) Таъм билиш - сезги тури (ширин, аччиқ - чучук, тузли). Анализатор тил ўзагидаги нерв тугунлари ҳамда бош мия пўстлоқ қисмидаги таъм билиш марказидадир. Фарқ қилиш чегараси - қўзғовчилар ўртасидаги билинар - билинмас фарқни сезиш. Бу аввалги қўзғовчилар билан кейинги қўзғовчилар ўртасидаги қандайдир фарқ борлигини сеза олишда ифодаланади. Экстероресептив сезгилар - ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг турли хусусиятлари ҳақида дарак берувчи сезгилар мас., кўриш, эшитиш, ҳид ва таъм билишдан иборат ташқи сезгилар. Ҳид билиш сезгиси - сезги тури, хилларини акс эттириш жараёни. Унинг анализатори бурун тўсиқининг шиллиқ пардасида жойлашган ва унинг маркази бош мия пўстлоқ қисмидадир. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling