Таянч иборалар
Абулия (юнон. Абуле - иродани инкор этмоқ) - энг оддий, осонгина масалалар бўйича ҳам маълум қарорга келиш қобилияти ёъқлигида намоён бўладиган ўта иродасизлик.
Ирода эркинлиги - фалсафий - аҳлоқий категорияни ифода этувчи тушунча. У ўз - ўзини аниқлаш жараёнида киши иродасининг мослашишига боғлиқ.
Локус назорат (лот. локус жой) - одамнинг ўз фаолияти натижаларига жавобгарлигини ташқи кучлардан кўриш (экстернал, ташқи локус назорати) ёки ўзининг қобилиятларини интилишлардан кўриш хислати (интернал, ички локус назорати).
Мустақил ишлаш учун тавсия этилаётган мавзулар
1. Ирода ҳақида тушунча.
2. Иродавий фаолиятнинг умумий хусусиятлари.
3. Ирода назариялари.
4. Иродавий акт ва унинг тузилиши.
5. Шахснинг иродавий сифатлари.
6. Иродани тарбиялаш.
7. Ироданинг индивидуал хусусиятлари.
Тест топшириқлари
1.Қайси қаторда ирода тушунчасига тўғри таъриф берилган?
А) мақсадга эришиш учун зарур бўлган иродавий зўр бериш Б) муаммонинг ҳал этишнинг бирор усулини танлаш В) онг томонидан тўлиқ назорат қилинмайдиган ва беихтиёр тарзда бажариладиган ҳаракатлар Г) мақсадга эришиш ёълида турган қарама қаршиликларни бартарф қилиш учун зўр бериш билан боғлиқ бўлган ва маълум мақсадга ёъналтирилган онгли ҳаракатлар Д) ички ва ташқи қийинчиликларни енгиш учун хатти-ҳаракатларни танлаш имкониятида намоён бўладиган руҳий акс эттириш шакли
2.Қайси қаторда иродавий ҳаракат тушунчасининг мазмуни келтирилган?
А) мақсадга эришиш учун зарур бўлган иродавий зўр бериш Б) муаммонинг ҳал этишнинг бирор усулини танлаш В) онг томонидан тўлиқ назорат қилинмайдиган ва беихтиёр тарзда бажариладиган ҳаракатлар Г) мақсадга эришиш ёълида турган қарама-қаршиликларни бартарф қилиш учун зўр бериш билан боғлиқ бўлган ва маълум мақсадга ёъналтирилган онгли ҳаракатлар Д) ички ва ташқи қийинчиликларни енгиш учун хатти-ҳаракатларни танлаш имкониятида намоён бўладиган руҳий акс эттириш шакли
Do'stlaringiz bilan baham: |