Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч тушунчалар Автоном нутқ
- Аграфия
- Вепбал
- Ички нутқ
- Монологик нутқ
- Нутқ маданияти
- Педагогик мулоқот
- Ресипиэнт
Педагогик мулоқот - бу мулоқотнинг ўқув тарбиявий жараёнларни ҳиссий фони ва восита, мазмунини ташкил этади.
Мулоқот муваффақиятли бўлиши учун у албатта қайта алоқага эга бўлиши, яъни субъект ўзаро таъсир натижалари ҳақида ахборот олиши керак. Коммуникатор ўзи узатган ахборотни ресипиэнт қандай қабул қилишини ва қандай муносабатда бўлаётганлигини қайта ахборот маълумотларига асосланиб билиб олади. Муомалада суҳбатдошни ёки тингловчини идрок этиш бир-бирини тушунишнинг асосий шартидир. Агар ўқитувчи ўқувчиларини қандай идрок этаётганлигини, тушунаётганлигини англай олмаса, педагогик муносабат яхши бўлмайди. Айниқса, маъруза ўтаётганда бу жуда муҳимдир. Таянч тушунчалар Автоном нутқ (юнон, аутос - ўзи - номос - қонун) - боланинг ўз нутқи кўп маъно ва ноаниқ сўзлар билан характерланадиган, ички нутқ, бунда турли нарсаларнинг бир-бири билан беқарор ва узвий боғлиқлиги туфайли сўзларнинг маъноси ҳам вазиятга қараб ўзгаради, болаларнинг автоном нутқи катталар нутқига ўтиш даври бўлиб ҳисобланади. Аграфия (юнон. А - инкор юкламаси, грапҳо - ёзаман) нутқдаги турли бузилишлар натижасида ёзувнинг издан чиқиши. Афазия (юнон. А - инкор юкламаси, пҳасиа - нутқ) - бош мия қобиғининг айрим қисмларини зарарланиши натижасида нутқининг издан чиқишидан иборат психопатологик нуқсон. Вепбал (лот, вербалис – оғзаки) - атама. Вербал нутқ – оғзаки ифодаланадиган нутқ. Идентификасия (лот. идентифисаге - тенглаштирмоқ) - шахснинг ўзини ўзга одам билан эмосионал ва бошқа томондан тенглаштириши. Ички нутқ - нутқ фаолиятининг овоз чиқармасдан ифода этиладиган алоҳида тури. Коммункасия (лот. cоммунио - алоқа, фикр олишув маълумот бериш) - тил ва бошқа белгилар воситасида ахборо бериш. Монологик нутқ - бир одамнинг ўз фикрларини оғзаки ёки ёзма равишда ифодалаш нутқи. Мулоқот - икки ёки ундан ортиқ одамларнинг ўзаро бир - бирига таъсир этиши. Низо - ўзаро таъсир кўрсатаётган кишиларнинг қарама - қарши қизиқиши. Нутқ - одамларнинг тил воситаси билан алоқа қилишнинг тарихан таркиб топган шакли. Нутқ маданияти - мулоқот жараёнида маълум тил нормаларига асосланган ҳолда маъноли нутқни ифода этиш. Пантомимика (юнон. панто - мимос - ҳамма нарсага тақлид қилувчи)-инсон гавдасининг мимика, имо-ишора, интонасиялар билан бирга унинг психик ҳолатини, айниқса, ҳис – туйғуларини ифодаловчи ҳаракатлари. Педагогик мулоқот - ўқитувчининг ўқувчи билан мулоқотда бўлиши. Рефлекция (лот. Рефлехус - акс эттириш) - одам билимларининг ўз - ўзига, ўзининг ички оламига, психик сифатлари ва психик ҳолатларига қаратилиши. Ресипиэнт (лот. Реcипиэнтис - қабул қилувчи киши) - ўзига ёълланган хабарни қабул қилиб олувчи киши. Эмпатия (юнон. эмпатҳеиа - биргаликда дардлашмоқ) - бошқа одамларнинг психик ҳолатларини тушуниш ва уларга ҳамдардлик қилиш қобилияти. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling