Дарсликларни ижарага бериш тўғрисида


Download 21.99 Kb.
Sana12.02.2023
Hajmi21.99 Kb.
#1192253
Bog'liq
дарсликларни ижарага ва бепул бериш тўғрисида шартнома


Дарсликларни ижарага бериш тўғрисида


ШАРТНОМА

Паркент тумани (шаҳри) 2016йил “__” __________


Бир томонидан Паркент тумани 14-умумий ўрта таълим мактаби номидан устав асосида иш юритувчи, бундан буён матнда “Ижарага берувчи” деб юриттилувчи________________


Шахсида ҳамда иккинчи томондан тоълим тожик тилида олиб бориладиган __-синф ўқувчисининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёҳуд ҳомий, бундан буён матнда “Ижарага олувчи” деб юритилувчи ________________________________мазкур шартномани қуйдагилар ҳақида тузишди:

I.ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ


1.1.Ижарага берувчи, 2016-2017 ўқув йилида вақтинчалик фойдаланиш учун мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган дарсликлар тўпламини Ижарага олувчига беради, Ижарага олувчи эса , мазкур шартноманинг 2.1 ва 2.2-бандларида кўрсатилган миқдорда ва муддатларда ижара тўловини тўлаш ва 2016 йил_______________гача дарсликлар тўпламини фойдаланишга яроқли ҳолатда қайтариш мажбуриятини олади.
1.2.Мазкур Шартноманинг предмети бўлган дарсликлар тўплами Ижарага олувчига фойдаланишга яроқли ҳолатда қуйдаги номларда ва миқдорда берилади:
________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

II. ИЖАРА ТЎЛОВИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ


2.1.Мазкур Шартноманинг 1.2-бандларида кўрсатиб ўтилган дарсликлар тўпламидан фойдаланганлик учун Ижарага олувчи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси Васийлик кенгаши томонидан 2016-2017 ўқув йилига жами _____________сўм миқдорида белгиланган ижара тўловини Ижарага берувчига тўлайди.
2.2.Ижара тўлови маблағлари тўлиқ ҳажмда жорий ўқув йилининг 30 сентябрдан кечиктирмаган ҳолда тўланади.
Ижарага олувчи пул маблағлари вақтинчалик йўқлиги сабабли , ижара тўлови муддатини узайтириш тўғрисида умумтаълим мактаби маъмуриятиги мурожаат қилиши мумкин. Бунда ижара тўлови муддати умумтаълим мактаби васийлик кенгаши қарори ва директор буйруғи билан узайтирилади. Ижара тўлови муддати узайтирилган тақдирда, мазкур тўловнинг 50 фоизи жорий йилнинг 30 сентябригача, қолган қисми эса, 30 ноябргача тўланиши лозим.

III.ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


3.1.Ижарага берувчи қуйдаги ҳуқуқларга эга:
3.1.1.Ижара тўловининг мазкур Низомнинг 2.1 ва 2.2-бандларида назарда тутилган миқдорда, тартибда ва муддатда тўланишини Ижарага олувчидан талаб қилиш;
3.1.2.Ижарага олувчининг айби билан дарслик йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолганда , зарарни ҳудди шундай дарслик билан қоплашни ёки унинг қийматини мазкур Шартноманинг 4.2.4-бандида кўрсатилган тартибда тўлашни талаб қилиш;
3.1.3.Ижара тщлови муддатини узайтириш.
3.2.Ижарага олувчи қуйдаги ҳуқуқларга эга:
3.2.1.Ижара тўловини тўлаганидан кейин, Ижарага берувчидан тегишли дарсликларни фойдаланишга яроқли бўлган ҳолатда ва тўлиқ тўпламда Ижарага берувчидан талаб қилиш;
3.2.2.Ижара тўлови муддатини узайтириш тўғрисида Ижарага берувчига мурожаат қилиш;
3.2.3.Мазкур шартноманинг 2.1-бандида кўрсатиб ўтилган ижара тўлови суммасини Ижарага берувчининг ёки тегишли банкнинг кассасига нақд пул маблағларини тўлаш ёки Ижарага берувчининг шахсий ғазна ҳисоб варағига пул ўтказиш йўли билан тўлаш.
IV.ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1.Ижарага берувчи қуйдагиларга мажбур:
4.1.1.Ижара тўлови тўлангандан кейин, мазкур шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган дарсликлар тўпламидан 2016-2017 ўқув йилида вақтинчалик фойдаланиш учун Ижарага олувчига бериш;
4.1.2.Ижарага олувчини ижара тўлови миқдорлари , дарсликлар тўпламларини ижарага бериш ва ижара тўловини тўлаш тартиби , шунингдек дарсликлар тўпламларидан фойдаланиш шартлари ва муддатлари тўғрисида маълумотлар билан таъминлаш.
4.2.Ижарага олувчи қуйдагиларга мажбур:
4.2.1.Мазкур Шартноманинг 2.1. ва 2.2-бандларида кўрсатиб ўтилган миқдорда ва муддатларда ижара тўловини тўлаш;
4.2.2.Олинган дарсликлартўпламининг тўлиқ ва фойдаланишга яроқли ҳолатда сақланишини таъминлаш;
4.2.3.Дарсликлар тўпламини фойдаланишга чроқли ҳолатда Ижарага берувчига қайтариш;
4.2.4.Дарсликлар йўқолган ёки кейинчалик фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган ҳолатларда зарарни ҳудди шундай дарслик билан қоплаш ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйдаги миқдорларда тўлаш:
биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслиги учун- унинг бир баравари миқдорида;
2-4-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслиги учун-унинг икки баравари миқдорида;
5-9-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслиги учун-унинг тўрт баравари миқдорида.

V.ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


5.1.Мазкур Шартнома бўйича олинган мажбуриятларни бажармаганлиги учун Томонлар шартнома шартлари ва қонун хужжатларига асосан жавобгарликка тортилади.
5.2.Томонлар бартараф этиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) оқибатида ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганликлари учун жавобгарликдан озод этилади.

VI.НИЗОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ


6.1.Мазкур шартноманинг амал қилиши давомида вужудга келган низолар томонлар орасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал қилинади.
6.2.Низоларни ҳал қилишда келишувга эришилмаган тақдирда, улур қонун хужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.

VII.ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


7.Мазкур шартнома билан тартибга солинмаган ўзаро муносабатлар қонун хужжатларига асосан ҳал қилинади.
8.Мазкур шартнома ___ асл нусхада тузилди.

VIII.ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ


Ижарага берувчининг рақами (номи): Ижарага олувчининг Ф.И.О.
_________________________________ _____________________________________
Манзили: Заркент кишлоги Сой сохили Манзили:_____________________________
Телефон/факс:___72-34-125 Паспорт серияси, рақами, ким томонидан ва
Качон берилган...................... ............
Шахсий ғазна ҳисобварағи: _____________________________________
МФО:___00014 Ўқувчининг Ф.И.О.______________________
СТИР:__206879240
ХХТУТ:401122860272497950100075014

ТОМОНЛАРНИНГ ИМЗОЛАРИ


Ижрага берувчи:__________________________ Ижарага олувчи:_____________________
(лавозими,Ф.И.О.,имзо) (лавозими,Ф.И.О.,имзо)

М.Ў.
2016йил __ _______________ 2016 йил __ ________________


Изоҳ:* Ижарага олувчи юридик шахс бўлса, унинг реквизитлари кўрсатилади.
Дарсликлар ва ёки ўқув-методик қўлланмаларни бепул
фойдаланишгага бериш тўғрисидаги
ШАРТНОМА

Паркент тумани (шаҳри) 2016йил “__” __________


Бир томонидан Паркент тумани 14-умумий ўрта таълим мактаби номидан устав асосида иш юритувчи, бундан буён матнда “Мактаб” деб юриттилувчи___________________________________


шахсида ҳамда иккинчи томондан тоълим тожик тилида олиб бориладиган __-синф ўқувчисининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёҳуд ҳомий, бундан буён матнда “Фойдаланувчи” деб юритилувчи ________________________________мазкур шартномани қуйдагилар ҳақида тузишди:

I.ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ


1.1.Мактаб 2016-2017 ўқув йилида вақтинчалик фойдаланиш учун мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган дарсликлар ва ёки ўқув-методик қўлланмаларни фойдаланувчига беради, Фойдаланувчи эса 2016 йил_______________гача уларни фойдаланишга яроқли ҳолатда қайтариш мажбуриятини олади.
1.2.Мазкур Шартноманинг предмети бўлган дарсликлар ва ёки ўқув-методик қўлланмалар Фойдаланувчига қуйдаги номларда бир нусхадан берилади:
________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
II.ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
2.1.Мактаб Фойдаланувчининг айби билан дарслик йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолганда тақдирда , зарарни ҳудди шундай дарслик ва ўқув-методик қўлланма билан қоплашни ёки унинг қийматини мазкур Шартноманинг 4.2.3-бандида кўрсатилган тартибда тўлашни талаб қилиш;
2.2.Фойдаланувчи ушбу шартнома тузилгандан кейин унинг 1.2.-баедида кўрсатилган дарсликлар ва ёки ўқув-методик қўлланмаларни фойдаланишга яроқли бўлган ҳолатда бепу берилишини талаб қилиш хуқуқига эга.
.
III.ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1.Мактаб қуйдагиларга мажбур:
3.1.1.Мактаб шартнома тузилгандан кейин, унинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган дарсликлар ва ёки ўқув-методик қўлланмаларни Фойдаланувчига фойдаланишга яроқли бўлган ҳолатда бепул бериш;
3.1.2.Фойдаланувчини дарсликлар ва ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш шартлари ва муддатлари тўғрисида маълумотлар билан таъминлаш.
3.2.Фойдаланувчи қуйдагиларга мажбур:
3.2.1..Олинган дарсликлар ва ёки ўқув-методик қўлланмаларнинг тўлиқ ва фойдаланишга яроқли ҳолатда сақланишини таъминлаш;
3.2.2..Дарсликлар ва ёки ўқув-методик қўлланмалар яроқли ҳолатда Мактабга қайтариш;
3.2.3.Дарсликлар ва ёки ўқув-методик қўлланмалар йўқолган ёки кейинчалик фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келган тақдирда, зарарни ҳудди шундай дарслик ва ёки ўқув-методик қўлланмалар билан қоплаш ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйдаги миқдорларда тўлаш:
биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун- унинг бир баравари миқдорида;
2-4-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарсли ва ўқув-методик қўлланмалари учун-унинг икки баравари миқдорида;
5-9-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун-унинг тўрт баравари миқдорида.

IV.ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


4.1.Мазкур Шартнома бўйича олинган мажбуриятларни бажармаганлиги учун Томонлар шартнома шартлари ва қонун хужжатларига асосан жавобгарликка тортилади.
4.2.Томонлар бартараф этиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) оқибатида ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганликлари учун жавобгарликдан озод этилади.

V.НИЗОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ


5.1.Мазкур шартноманинг амал қилиши давомида вужудга келган низолар томонлар орасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал қилинади.
5.2.Низоларни ҳал қилишда келишувга эришилмаган тақдирда, улур қонун хужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.

VI.ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


6.Мазкур шартнома билан тартибга солинмаган ўзаро муносабатлар қонун хужжатларига асосан ҳал қилинади.
7.Мазкур шартнома ___ асл нусхада тузилди.

VII.ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ


Мактабнинг рақами (номи): Фойдаланувчининг Ф.И.О.
_14-умумий урта таълим мактаби _____________________________________
Манзили: Сой сохили Манзили:_____________________________
Телефон/факс:72-34-125
Паспорт серияси, рақами, ким томонидан ва
Качон берилган............................................
Шахсий ғазна ҳисобварағи: _____________________________________
МФО:_00014 Ўқувчининг Ф.И.О.______________________
СТИР:_206879240
ХХТУТ:_401122860272497950100075014

ТОМОНЛАРНИНГ ИМЗОЛАРИ


Мактаб:_______________________________ фойдаланувчи:_____________________________
(лавозими,Ф.И.О.,имзо) (лавозими,Ф.И.О.,имзо)
М.Ў.
2016йил __ _______________ 2016 йил __ ________________
Download 21.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling