Одатда меню сатри остида икки инструментлар панеллари – Стандартная ва Форматирование жойлашган. Панелни экранга чиқариш ёки олиб ташлаш учун Вид менюсидаги Панели инструментов пунктини танлаш, сўнгра керакли панел номига босиш зарур. Агарда панелда барча командаларни акс эттириш учун жой етарли бўлмаса, у ҳолда охирги бўлиб ишлатилган тугмалар чиқарилади. Агар панел охиридаги тугмаси босилса, қолган тугмалар пайдо бўлади. Добавить или удалить кнопки тугмасини босишда меню пайдо бўлади, унда панелга тугма киритиш ёки олиб ташлаш мумкин. Шунингдек инструментлар панели таркибини ўзгартириш учун Сервис менюсидан Настройка ойнасидан фойдаланилади. Диалог ойнасида Команды вкладишини танлаш лозим. Категории рўйхатида тугмалар гуруҳи танланади, бундан сўнг Команды рўйхатида мазкур гуруҳ тугмалари пайдо бўлади. Инструментлар панелига тугма қўшиш учун уни диалог ойнасидан менюнинг керакли жойига тортиб ўтказиш лозим. Тугмани ўрнатиш жараёни Закрыть тугмасини босиш билан якунланади. Тугмани инструментлар панелидан ўчириш учун уни Настройка диалог ойнасига тортиб ўтказиш зарур. Инструментлар панелини контекстли меню ёрдамида бошқариш қулай, у исталган тугма устида сичқоннинг ўнг клавишасини босишда чақирилади. Microsoft Excel инструментлар панеллари остида одатда формулалар сатри жойлашган, ойнанинг пастки қисмида эса – ҳолат сатри. Ушбу сатрларни чиқариш ёки олиб ташлаш учун Вид менюсида тегишли пунктларни: Строка формул ёки Строка состояния танланг. - Жадвал элементларини ажратиб кўрсатиш
- Жадвал ячейкаларидан бири доимо актив бўлади. Актив ячейка рамка билан ажратиб кўрсатилади. Ячейкани актив қилиш учун курсорни бошқариш клавишалари билан рамкани ушбу ячейкага олиб бориш ва унга сичқон билан босиш зарур. Бир неча қўшни ячейкаларни ажратиб кўрсатиш учун сичқон кўрсаткичини ушбу ячейкаларга ўрнатиш ва сичқоннинг чап тугмасини босиб, уни қўйиб юбормасдан ажратиб белгилашни бутун соҳага чўзиш лозим. Бир неча қўшни ячейкалар гуруҳларини ажратиб белгилаш учун битта гуруҳни белгилаш, Ctrl клавишасини босиш ва уни қўйиб юбормасдан бошқа ячейкаларни белгилаб ажратиш зарур. Жадвалнинг бутун устуни ёки қаторини белгилаб кўрсатиш учун сичқон билан унинг номида босиш даркор. Бир неча устун ёки қаторларни белгилаб кўрсатиш учун биринчи устун ёки қатор номида босиш ва белгилашни бутун соҳага чўзиб кенгайтириш лозим. Бир неча варақларни белгилаб ажратиш учун Ctrl клавишасини босиш ва уни қўйиб юбормасдан варақлар ёрлиқларида босиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |