- Иш китобини сақлаш учун Файл менюсининг Сохранить командасини чақириш ёки ... тугмасини босиш лозим. Биринчи сақлашда Сохранение документа диалог ойнаси пайдо бўлади. Папка рўйхати майдонида дискни, пастроқда жойлашган рўйхатда эса китобни сақлаш лозим бўлган папкани танлаш зарур. Тип файла рўйхат майдонида китоб сақланадиган формат танланади. Имя файла майдонида китоб номини киритиш ва Сохранить тугмасини босиш даркор. Такроран сақлашда Сохранение документа диалог ойнаси чиқарилмайди, китоб автоматик тарзда шу файлнинг ўзида сақланади. Китобни бошқа ном билан ёки бошқа папкада сақлаш учун Файл менюсида Сохранить как командасини танлаш зарур, шундан сўнг Сохранение документа ойнаси пайдо бўлади.
Иш китобини ёпиш - Иш китобини ёпиш учун Файл менюсида Закрыть командасини танлаш ёки китоб ойнасининг тугмасини босиш лозим
- Microsoft Excel билан ишлашни якунлаш учун дастур ойнасини ёпиш лозим (дастур ойнасининг тугмасини ёки Alt + F4 клавишалар бирикмасини босиш).
Do'stlaringiz bilan baham: |