Дастурга кириш. Техник чизмаларни график бажариш­нинг асосий қоидалари. Геометрик ясашлар


Download 86.31 Kb.
bet1/2
Sana26.12.2022
Hajmi86.31 Kb.
#1067121
  1   2
Bog'liq
Техникавий чизмачилик. Мавзу № 1


Мавзу № 1: Дастурга кириш. Техник чизмаларни график бажариш­нинг асосий қоидалари.Геометрик ясашлар
Ишлаб чиқаришнинг асосий ҳужжатларидан бири чизмалардир. Машина ва механизмларнинг деталларини ясаш ҳамда уларни йиғиш, шунингдек бино ва иншоотларни қуриш учун уларни чизмалари зарур. Чунки чизмалар бўйича буюмнинг шаклини ва ўлчамларини, қандай материалдан ясалган ёки ясалиши кераклигини, буюм деталларининг бир-бирига боғлашларига тегишли бўлган талабаларни ва шунга ўхшаш бошқа маълумотларни аниқлаш мумкин.
Чизмачилик фани техникада ишлатиладиган деталларнинг чизмаларини чизишни ўргатади. Чизма –бу буюмнинг график тасвири бўлиб, шу детални ясашда асосий ҳужжат ҳисобланади. Чизмаларни бажариш учун буюм, асбоб ва мосламалр бўлиши зарур. Бунда стандартда берилган ўлчамдаги чизма тахтаси, қоғози, чизғичлар, қаламлар ва бошқа асбоблар ( миллиметрли қоғоз, рейсшина, гуниялар (учбурчаклилар), лекалолар, транспортир, ўчирғич) керак бўлади.
Форматлар. Томонларининг ўлчами 1189Х841 мм, юзаси 1 м квадратга тенг бўлган формат ва бу форматнинг ҳамда ундан кейингиларининг энсиз томонига параллел чизиқ ўтказиб, тенг иккига бўлишидан ҳосил бўлган форматлар асосий форматлар дейилади.
Асосий форматларнинг белгилари ва ўлчамлари



Форматнинг белгиси

А0

А1

А2

А3

А4

Формат томонларининг ўлчами, мм

1189Х841

594Х841

420Х594

297Х420

210Х297



Масштаблар. Буюм тасвиридаги чизиқли ўлчамларнинг шу буюмнинг ҳақиқий ўлчамига нисбати масштаб деб аталади. Масштаб сонининг нисбати олдига М ҳарфи қўйилади. Давлат стандартига мувофиқ масштаблар уч кўринишда берилади. Улар қуйидагилар:
Кичрайтириш масштаблари: 1:2; 1:2,5; 1:4; 1:25; 1:50; 1:500; 1:1000 ва ҳоказо.
Натурал катталик6 1:1
Катталаштириш масштаби: 2:1; 2,5:1; 50:1; 1000:1 ва ҳоказо.

Download 86.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling