Давлат геодезик тармоғи пунктларининг зичлиги


Ўрнатиш адилаги сезгирлигини тадқиқ қилиш


Download 476.7 Kb.
bet2/2
Sana08.07.2020
Hajmi476.7 Kb.
#123301
1   2
Bog'liq
10-18 amaliy mashg'ulotlar


Ўрнатиш адилаги сезгирлигини тадқиқ қилиш. Адилак ампуласи ички сиртини тайѐрлаш ва силлиқлаш хатоси туфайли пуфакчани ўртага келтиришда ишқаланиш таъсирида адилак вертикал ўқининг ҳақиқий йўналиши, демак, нивелир айланиш ўқининг вертикаллиги ҳақида тўғри тасаввур ҳосил қилиш қийин бўлади.

Тадқиқ вазифасига пуфакчанинг нол – пунктдаги сезгирлигини аниқлаш ва шу билан нивелир асбобини юқори аниқ нивелирлашга яроқлилигини аниқлаш киради.

Тадқиқлар экзаменаторда бажарилади. Иш бошлашдан аввал нивелирни доиравий адилаги текширилади ва созланади. Экзаменаторда нивелир қараш трубасининг окуляри экзаменатор ўлчаш винти томонига қаратиб ўрнатилади ва ишчи ҳолатга келтирилади. Винт шкаласида саноқ нолга яқин қилиб қўйилади.

Ўлчашлар тўртта приѐмда бажарилади: биринчи приѐм нивелир трубасининг бошланғич ориентири А=О˚ , иккинчиси – А=90˚, учинчи ва тўртинчи приѐмлар тегишлича А=180˚ ва А=270˚ га тенг қилиб бажарилади. Бошлағич ориентир йўналишга, масалан, труба окуляри экзаменатор винтига қараб ўрнатилишини қабул қилиш (А=0˚) мумкин; бу ҳолатда экзаменатор винтини ташқари (чиқиш) томонга бураб нивелир 3-4΄га қияланади, кейин винтни ичкари (киришга) қараб бураб нивелир ўрнатиш адилагининг пуфакчаси марказга келтирилади ва экзаменатор ўлчаш винти шкаласи бўйича саноқ олинади.



Бу операция трубанинг ушбу ориентирланган ҳолатида 10 марта такрорланади. Ўнта саноқлардан ўртачаси чиқарилади ва улар ҳар бирини ўртача қийматдан фарқлари ва уларнинг квадратлари йиғиндиси ҳисобланади, бу ерда нол индекси труба ориентирланишини (мисол, А=0˚) билдиради. Кейинги ўлчашларнинг ҳар бир приѐми айнан шундай бажарилади, бунда биринчи ва учинчи қабулларда (А=0˚ ва А=180˚) адилак пуфакчасини аниқ ўртага келтириш экзаменатор ўлчаш винтини ичкарига бураб бажарилади; иккинчи ва тўртинчи қабулларда эса (А=90˚ ва А=270˚) винт ташқари (чиқишга) қараб буралади.

Барча ўлчашлар ва ҳисоблашлар натижасида тегишли тўртта, ўртача қийматлардан фарқлар квадратларининг йиғиндилари: топилади.

Бу қийматлар орқали ўрнатиш адилаги пуфакчасининг нол – пунктдаги сезгирли ўрта квадратик хатоси ҳисобланади; шу орқали нивелир ўқининг вертикал ҳолатга келтириш хатоси баҳоланади.



Бунда қуйидаги формуладан фойдаланади


Download 476.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling