Давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитасига қарашли геология фанлари университети


Download 0.63 Mb.
bet2/10
Sana16.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1204175
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
КУРС ЛОЙХАСИ РАДЖАБОВ ШАВКАТ TAYYORI

4. Тушунтириш ёзилмасининг тузилиши:
1.Кириш
2.Ўзбекистонда геология соҳасининг ўрни ва аҳамияти.
3.Коннинг геологик тузилиши ҳамда фойдали қазилмаларнинг ётиш шароитлари.
4.Кон шароитидаги қидирув кон лаҳимларининг ўрни ва аҳамияти.
5.Кон лаҳимини ўтишда бурғилаш портлатиш ишларининг ўрни ва аҳамияти.
6.Бурғилаш портлатиш ишлари паспортини тузиш.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

Эслатма: Курс лойиҳасини топшириш муддати: “10” “_декабр_” 2022й




МУНДАРИЖА:
I. КИРИШ………………………………………………………………………... 4
II.ГЕОЛОГИК ҚИСМ………………………………………………………….. 7
1. Коннинг геологик тузилиши хамда фойдали қазилмаларнинг ётиш шароитлари.............................................................................................................. 7
2. Тепақўтон конида қазиб чиқариш ишларининг кон-техник шароити ва шахта майдонини очиш........................................................................................ 10
3.Кон лаҳимини ўтишда бурғилаш портлатиш ишларининг ўрни ва аҳамияти………………………………………………………………………… 13
4.Бурғилаш портлатиш ишлари паспортини тузиш………………………. 18


III.ХУЛОСА .…………………………………………………………………... 27


IV. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙИХАТИ ………………..... 2

I.КИРИШ

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йилда амалга оширилган асосий ишларнинг якунлари ва Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларида бир қатор вазифалар белгилаб олинди. 2017 йилда бақарор ўсиш суръатлари 5,5 % ни ташкил этиб, экспорт ҳажми 14,4 % га кўпайди. Ташқи савдо айланмаси эса 854 млн га yeтди. Қисқа вақт ичида валютанинг тўлиқ конвертацияси амалга оширилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ошириш ҳисобидан 336000 дан зиёд бўш иш ўринлари яратилди. Келгусида бу кўрсаткичларнинг ҳам сон , ҳам сифат кўрсаткичларини янада оширишга аҳамият қаратилди. Шундан сўнг президентимиз мамлакатимизда шаклланган ан-анага мувофиқ кириб келаётга янги 2018 йилга қандай ном бериш бўйича ўз таклифларини баён этди. 2018 йилда юртимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” деб эълон қилинди. Бизнинг кончилик соҳамизда инновацион технология ва ғояларни кенг тадбиқ этишни замоннинг ўзи талаб этмоқда. Биринчи навбатда инновацион технология ва ғояларни кенг тадбиқ этиб ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, иккинчи навбатда бўш иш ўринларини яратиш, ўчинчи ўринда эса ташқи экспорт ҳажмини оширишда ҳам муҳим ўрин тутади.


Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича аниқ низом ва тартибларни жорий этиш зарулиги биринчи навбатдаги вазифа этиб тайинланди. Ўзбекистон табиий ресурсларга бойлиги, унумдор тупроғимиз, иқлим ва табиатимиз қулайлиги билан аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ ҳажми бўйича Республикамизни дунё рейтингида ривожланган мамлакатлар қаторида бўлишга имкон беришини таъкидлаб ўтдилар.
Ўзбекистон Республикасида ишга солинаётган фойдали қазилма конлари, МДҲ даги бошқа мамлакатларникидан ўзининг жуда катта
4

захиралари билангина эмас, балки бир қатор хусусиятлари билан ҳам ажралиб туради. Бир қатор фойдали қазилмалар, олтин, кумуш, уран, мис, вольфрам, каолинлар бўйича Ўзбекистон тасдиқланган захиралар ва истиқболли рудалар жиҳатидан МДҲ дагина эмас, балки бутун дунёда ҳам yeтакчи ўринни эгаллайди.


Геотехнология - фойдали қазилмаларни харакатчан холатга утқазиш ва уни yeр юзасидан конгача булган скважиналар орқали қазиб олишни таъминлаш учун махсулдор катламга физик, кимёвий биёкимёвий ва микробиологик таъсир кўрсатиш тўғрисидаги фандир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолияти самарадорлигига алоҳида эътибор қаратиб, соҳада ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва янги фабрикалар қуриш бўйича вазифалар белгилаб берган эди.
Yeр қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, кончилик муносабатларини бошқариш, минерал-хомашё базасини жадал ривожлантириш ва қайта тўлдирилишини таъминлаш, хомашёнинг янги турлари ва конларини қидириш, геология-қидирув ишларига замонавий услуб ва юқори технологияларни жорий қилиш, кадрлар малакасини ошириш Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг асосий вазифалари этиб белгиланди.
Навоий кон-металлургия комбинатининг “Қимматбаҳо металлар ва уран геологияси” илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамда Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “Рангли металлар геологияси” илмий-ишлаб чиқариш маркази қўмита таркибига ўтказилди. Бугунги кунда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси таркибида 32 ташкилот 4 йўналиш бўйича фаолият
юритмоқда.

5
Президентимиз тоғ-кон саноатининг узоқ муддатли истиқболларига, соҳанинг ҳудудларда саноатни ривожлантиришдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратди. Тармоққа чет эл инвестицияларини фаол жалб этиш, фойдали қазилмаларни ўзлаштириш ва қайта ишлаш ҳажмини ошириш, янги корхоналар ташкил этиш ва иш ўринлари яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.


Йиғилишда соҳадаги йирик муассасалар – Навоий кон-металлургия комбинати ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар ижросига ҳам эътибор қаратилди.
Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган дастурга мувофиқ 2017-2026 йилларда Навоий кон-металлургия комбинатида 27 лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Қиймати 3 миллиард 63 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳалар натижасида 2026 йилга бориб ишлаб чиқариш ҳажми 30 фоизга ошади. Қўшимча 31 мингга яқин иш ўрни яратилади.
Ушбу муҳим лойиҳаларни ишончли электр энергияси билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш зарурлиги қайд этилди.
Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан умумий қиймати 2 миллиард 720 миллион доллардан ошиқ 18 инвестиция лойиҳаси амалга оширилмокда. “Ёшлик-1” ва “Ёшлик-2” конларини ўзлаштириш, “Самарчўқи” yeр ости конини қуриш ва Сурхондарё вилояти Шеробод туманида цемент заводи барпо этиш улар орасида энг муҳимларидир.
Йиғилишда “Ёшлик-1” ва “Ёшлик-2” конларини ўзлаштиришни янада тезлаштириш бўйича тавсиялар берилди.
6

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling