Давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитасига қарашли геология фанлари университети


Очувчи кон лаҳимлар характеристикалари


Download 0.63 Mb.
bet5/10
Sana16.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1204175
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
КУРС ЛОЙХАСИ РАДЖАБОВ ШАВКАТ TAYYORI

Очувчи кон лаҳимлар характеристикалари

Лаҳимлар номи

Кундаланг кесим юза, м2

Лаҳим эни, м

Лаҳим баландлиги, м

Эслатма

Ствол №1

15,5

5,1

3,1

Қиялик бурчаги 60

Ствол №2

20,3

6,6

3,1

Қиялик бурчаги 60

Ствол №3

20,3

6,6

3,1

Қиялик бурчаги 60

Бош транспорт штрек №1

15,5

5,1

3,1

Қиялик бурчаги 60

Бош транспорт штрек №2

15,5

5,1

3,1

Қиялик бурчаги 60

Бош транспорт штрек №3

15,5

5,1

3,1

Қиялик бурчаги 60

Бош конвейер шамоллатув штрек

15,5

5,1

3,1

Қиялик бурчаги 60

Бош шамоллатув штрек

15,5

5,1

3,1

Қиялик бурчаги 60

Жадвал №1

12
Кон лаҳимини ўтишда бурғилаш портлатиш ишларининг ўрни ва аҳамияти


Руда конларини ер ости усулида қазиб олишнинг асосий усули - бурғилаш портлатиш усулидир, юмшоқ марганес рудаларини, калий тузларини массивдан ажратиб олиш комбайнлар қўллаб амалга оширилиши ҳам мумкин. Бурғилаш портлатиш ишларининг уч хил тури фарқланади: - шпурли; - скважинали; - камерали зарядли. Рудани қўпориш ишлари самарадорлиги бурғиловчининг сменадаги меҳнат унумдорлиги, қўпориш аниқлиги (йўналишни контур оғиши ва бошқалар) ва маъдани майдаланиш даражасига боғлиқ. Бурғлловчининг сменадаги меҳнат унумдорлиги м3 билан ёки сменада қўпорилган маъданда миқдори билан қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади: Р = И Л (2.1) 40 бу ерда Х - 1 метр шпур (скважина) дан чиққан руда миқдори, м3 ёки тонна билан ифодаланади; Л - бургиловчини сменадаги меҳнат унумдорлиги метр шпур (скважина) билан оичанади.Қўпорилган масса ўлчамининг аниқлиги зарядининг чуқурлиги ва узунлигига богииқ, шундай бўлишига қарамасдан руданинг қўпорилиш контури белгиланган йўналишдан маълум даражада чекинади. Агар шпурли усулда лойиҳада белгиланган ўлчамлардан чекиниш ўнлаб сантиметр билан ўлчанса, рудани скважина усулида қўпориш лойиҳадан чекиниш ноқулай шароитда бир неча метргача етиши мумкин. Руданинг миқдор йўқотилиши ва сифатсизланиш даражаси кўпинча қўпориш ишининг аниқ бажарилишига боғлиқ. Руданинг майдаланиши сифати ногабарит руда бойликларининг чиқиш даражаси билан ифодаланади. Бу кўрсаткич ўлчамлари белгиланган кондитсиядан катта ўлчамда бойиган руда бойликлари миқдорини, қўпорилган умумий руда массасига нисбати билан аниқланиб, фоиз билан ифодаланади. Ногабарит руда бўлакларининг чиқиши бурғилаш, портлатиш ишларининг ўлчамларига богииқ: улами бевосита ўлчаш йўли билан аниқланади ва яна иккиламчи майдалашга сарфланган портловчи моддаларнинг солиштирма харажати


13
миқдорига ҳам боғлиқ. Қўпоришнинг самаралиги руданинг мустаҳкамлигига, унинг дарзлигига, қалинлигига, очиқ юза сатҳига, портловчи модданинг қувватига, зарядни қўпориладиган массивда жойлаштирилишига, портлатиш ишлари технологиясига богииқ. Руда массивидаги дарзликлар тармоғи кўплиги боис майдаланиш даражаси юқори бўлади, дарзликлар тармоғи камлиги боис, ногабарит бойликларининг чиқиши кўп бўлади. Икки ёки учта очиқ юзанинг мавжудлиги портловчи моддалар сарфланишини камайтирса майдаланиш даражасига эса тескари таъсир этади. Руда массаси мустаҳкамлиги боис, уни портлатиб қулатишга сарфланадиган харажатламинг таркиби бўйича солиштирма қиймати қуйидагича тақсимланади:
-бургилашга 60-70 %,
-портловчи материалларга 20-30 %,
-зарядлаш ва портлатишга 10-20 %.
Ўъртача мустаҳкамликдаги рудада эса асосий харажатлар портловчи моддалар
улушига тўғри келади. Рудани портлатиб қулатишга сарфланадиган харажатлар скважина диаметрининг катталик ўлчамига боғииқ ҳолда ўсиб кўпайиб боради. Шпурли усулда қулатиш. Руда олинадиган кавжойда шпурларни бурғилаш перфараторлар ва ўзи юрар бурғиловчи қурилмалар ёрдамида амалга оширилади. Бургилашда перфараторлар, колонкали, телескопли перфоратор (молоток) одатда ковжой ўлчамлари катта бўлмаган, руда танасининг қалинлиги кичик ўлчамда бўлган шароитда қўлланилади. Бурғиловчиларнинг меҳнат унумдорлиги перфараторлардан фойдаланганида паст бойиганлиги ва кўп миқдорда чанг ажралиши сабабли перфараторларини юқори унумдорли бурғиловчи қурилмалар ёрдамида бурғилаш илашнинг актуаллиги юзага келади. Ҳозирги вақтда рудали кавжойларда бурғилаш ишларини олиб бориш учун юқори унумдорли бир неча хил ўлчамдаги икки ёки учта юқори қувватли пневматик ПК-45, ПК-75 ва гидравлик перфараторлардан фойдаианилмоқда. Бу русумли перфараторлар, пневматик, гилдиракда ҳаракатланадиган, дизел. Юриткичли бургиловчи қурилмалар

14
ишлаб чиқарилган. Қурилмалар диаметри 40-60 мм, чуқурлиги 3-4 метр бўган


шпурларни бурғилашга мўлжалланган. Ушбу бурғиловчи қурилмалар СБКИ-2П, КБШМ, СБУ-2М, СБУ-2К, УБГ-2 ва бошқа қурилмалар ўрнига лойиҳалар, ишлаб чиқарилмоқда. Шпурлар бурғилашда қадамлаб ҳаракатланувчи бургиловчи қурилма (1СБК-2К ва бошқалари) қўлланилади. Рудали кавжойда шпурлар бурғилашда қўлланиладиган унификатсиялаштирилган (бир хилга келтирилган) бурғилаш қурилмалари қуйидаги 2.1-жадвалда келтирилган.

Жадвал №2.



Бурғиловчи қурилмалар



Габарит ўлчамлар

Қўлланилиш шароитлари

Кенглиги
м

Баландлиги
м

Камера баланиги
м

Лаҳимнинг кўндаланг кесим юзасини м

2БК-2Д

1,5

1,5

1,8-3,6

6-15

2БК-3Д

2,0

2,0

3,0-4,5

10-20

2БК-4Д

2,4

2,4

6,0

20-40

2БК-5Д

2,4

2,5

7,0

60

Эслатма: Бурғиловчи қурилмани биринчи рақами перфараторлар сонини кўрсатади; БК - бурғилаш кареткаси; кейинги рақам - ўлчамлари; Д - дизелли юриткич.





Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling