Давлат геология ва минерал ресурслар қЎмитасига қарашли геология фанлари университети


Download 0.63 Mb.
bet7/10
Sana16.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1204175
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
КУРС ЛОЙХАСИ РАДЖАБОВ ШАВКАТ TAYYORI

Портлатиш воситалари. Портловчи модда бир неча усулда портлатилади. Булар алангали, электрли, электр-алангали ва капсюл детонаторли усуллардир. Портлашни бошловчи восита сифатида капсюль-детонатор, электр детонатор, аланга ўтказувчи пилта, электрдан алангаланувчи воситалар ишлатилади. Капсюль — детонатор гилза шаклида булади. Гилза алюмин, мис, қоғоз ва жездан тайёрланади. Гилзанинг узунлиги 41—51 мм, диаметри 6,8— 7,5 мм га тенг бўлиб, ички томонига биринчи ва кейин иккинчи бўлиб портлашга ниҳоятда сезгир бўлган модда жойланади. Биринчи бошланғич заряд бир томони очиқ бўлган қутича ичига ўрнатилган ва шу қутичанинг таг томонида тешикча бор. Шу тешикча


1-провода «концевики»
2-корпус
3-мостик накаливания
4-5-заряд ИВВ
6-«кумулятивное» углубление
7-чашечка с защитной сеточкой
8-воспламенительная головка
9-полимеро мастичная пробка

Елекродетонаторнинг схематик кўриниши (расм №2)


17
орқали биринчи бошлангич заряд таъсир қилади. Унинг портлаши иккинчи бошлангич зарядни портлатади.


Кейинчалик капсюль детонаторнинг портлаши портловчи модда патронини портлатади. Шундай қилиб, заряд портлатилади. Капсюль-детонатор билан аланга етказиб берувчи пилта бир-бирига уланса ёндирувчи найча тайёрланган булади. Капсюль-детонатордаги қутичанинг тешиги орқали биринчи бошлангич зарядга ёндирувчи найчанинг учқун дастаси таъсир қилади ва уни портлатади. Электро-детонаторлар тез, секинланиб, қисқа-қисқа портловчи турга булинади. Бир зумда портлатувчи электр детонатор капсюль-детонатор ва электр ёнғин берувчи қисмлардан ташкил топади. Электр ёнғин берувчи қисм диаметри 0,5 мм ва узунлиги 1,5—2 мм булган икки учли симдан иборат булади. Симнинг учлари бир-бири билан йўғонлиги 0,04—0,05 мм нихронли сим орқали уланади. Электр токи симлар орқали юборилса нихронли сим қизиб узига ёпиштирилган ёнувчи модда томчисини ёндиради. Натижада пайдо бўлган иссиқлик капсюль-детонаторни биринчи бошлангич зарядини портлатади. Бу портлаш иккинчи бошлангич зарядни портлатади. Шундай қилиб нихрон сим чyғлaнади. Портлаш бошқа патронга утиб дарҳол портловчи моддани портлатади. Агар капсюль-детонатор ва электр ёнгин берувчи қисм бир-биридан узоқлаштирилиб, Opалиғигa секин ёнадиган модда
киритилса, аста-сскин портловчи электр детонатор ҳосил булади. Секин
портлатувчи электр детонаторнинг секинлашиши 0,5— 1, 2, 4, 6, 8, 10 с;
18
қисқача секинланиб портлатувчи электр детонаторларники— 25—50— 100— 150 ва 250 милл/с бўлади. Алангали портлатиш усулида аланга етказиб берувчи пилта ишлатилади. Пилтанинг ўртасига узунлигидан қатъи назар бошдан охиригача ёнувчи модда сифатида порох ўрнатилган. Порохнинг атрофи асфальт ва бир неча қават материалли ўрама билан қопланган. Алангани ётказиб берадиган икки хил пилта мавжуд: нормал тезликда ёнувчи, (1 см/с) ва секинлаб ёнувчи тезликда енувчи. Пилтанинг диамстри 4,8—6 мм гача булади.Юқори диамли ва сувга тўйинган жинсларни портлатишда ишлатиладиган пилталар 3 хил қилиб тайёрланади. Сувда ишлатиш учун махсус коплама пластикадан тайёрланган, нам шароитда — 2 қават асфальт қопланади ва қуруқ шароитда ишлатиш учун бир қават асфальт қопламали пилталар қўлланилади. Детонаторнинг очиқ томонидан ичига аланга етказиб берувчи пилта киритилади ва шу жой қисқич билан сиқиб қўйилади ва бу ёндирувчи найча дейилади. Портловчи модда патронининг орасига ковак қилиниб ёнди- рувчи найча ўрнатилса «отилувчи патрон» тайёрланган булади. Аланга ўтказувчи пилтанинг қолган иккинчи учига аланга чўғи ёки учқун билан таъсир қилинса, пилта порхи ёниб бориб детонаторни портлатади. Детонаторнинг портлаши портловчи модда патронини портлатади. Портловчи модда зарядини капсюл-детонаторсиз ҳам портлатиш мумкин. Бу усул детонация ҳосил қилувчи пилтани аланга утказгич пилтадан фарқи шундаки, ўртасида порох ўрнига жуда сезгир портловчи модда «Тенетэн» киритилган. Детонация ҳосил қилувчи пилтанинг детонацияси аланга ёки электр ёрдамида қўзгатилади. Пилтадаги детонация ўз йўлида портловчи модда патронини портлатади.
19

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling