5 нафар тикувчи
Лойиҳани амалга ошириш муддати
(бошланиш санаси –тугаш санаси);
|
3 ой (январь-март)
|
Лойиҳа бўйича сўралаётган маблағ миқдори (сўмда)
|
20. 000 000
|
Жалб қилинадиган маблағларнинг миқдори (сўмда).
|
15. 000.000
|
ЛОЙИҲАНИНГ МАЗМУНИ
|
Муаммонинг қўйилиши
(мавжуд ижтимоий муаммо, унинг кўлами, аҳамияти, мақсадли гуруҳи ва лойиҳани амалга ошириш зарурлигини баён этиш, бир варақдан ортиқ бўлмаган ҳажмда);
|
Ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан уйда ўтириб қолган эҳтиёжманд аёллар, шунингдек, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда тикувчилик, қандолатчилик, пазандачилик каби йўналишларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш;
Ишсиз, лекин ишлаш истагида бўлган касб-ҳунарга эга бўлмаган, шунингдек, ўз билимларини янада мустаҳкамлаш ва малакасини ошириш, тадбиркорлигини кенгайтириш мақсадида қўшимча касблар ва ҳунарларга ўқиш истагида бўлган хотин-қизларни тегишли касбларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш. Уларнинг келгусида ўзлаштирган касблари бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошлашига ва ривожлантиришига кўмаклашиш;
хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бандлигини таъминлаш, уларнинг касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилаётган кенг имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида аҳолини хабардор қилиш мақсадида зарур маълумот ва тавсиялар бериб бориш;
соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ҳаракатларини тиббиёт профилактикаси билан биргаликда йўлга қўйиш;
муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, уларнинг ўз фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ривожлантиришда, бандлигини таъминлашда, касб-ҳунар эгаллашида кўмаклашиш.
Бу лойихадан кутилаётган натижа Ишсизлик, Олис маҳалладаги хотин-қизлар ҳамда дафтарларда рўйхатда турган хотин-қизларимизни биринчи навбатда иқтисодий ҳолатини яхшилаш туман ишсизлик даражасини пасайтириш.
|
Лойиҳанинг мақсадлари;
(Лойиҳа эришадиган кўпи билан 3 та асосий мақсад)
|
1.Тикувчиликнинг, айниқса, қишлоқ жойларида уй-рўзғор ишлари, оилада бола тарбияси билан банд бўлган ва ёрдамчи даромадга муҳтож аёллар учун ташкил этилиши аҳамиятлидир. Шу билан бирга бунга ногиронлар ҳам жалб этилиши мумкин. Ҳунармандчиликни ривожлантириш ва оиладаги ёшларни шогирдликка жалб этишда қўл келади.
2. Бу орқали 5 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланади.
3. Оиладан, уй ишидан ажралиб корхона, ташкилотларда ишлаш имконияти бўлмаганлар ва ёрдамчи даромадга муҳтож шахслар учун тикувчилик жуда қулай ҳисобланади. Тикувчилик ўзига хос ташкил этишни талаб этади. Хом ашё, материалларни етказиб бериш, тайёр-маҳсулотларни олиб кетиш, ҳисоб-китобнинг белгиланган вақтда олиб борилиши зарур шарт ҳисобланади
|
Лойиҳанинг асосий вазифалари;
(Лойиҳани амалга ошириш натижасида ҳал этиладиган кўпи билан 5 та асосий вазифа баён қилинади)
|
1.Аёлларнинг ўз бизнесини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини шакллантириш, бизнес ғояларини тайёрлашда консультатив ёрдам бериш, шу жумладан, уларни бандлигини таъминлашни ва ўз ишини бошлаши учун дастлабги кўникмани шакллантириш.
2. Махаллада яратилган марказ бўйича хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлашни йўлга қўйиш;
4. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш, уларни ёши, кўникмаси ва тажрибаси бўйича табақалаштириш;
5. Маҳалла марказларида, маҳалла хотин-қизлар фаолининг тавсиясига кўра хотин-қизларнинг ўрганиш ва ўзлаштиришига қараб, ўқув ва ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этиш ва 5 дан ортик тоифадаги аёлларга тадбиркорлик ва саломотлик марказлари орқали бандлигини янада кўпайтириш учун билим ва кўникмалар ўргатиш.
|
Лойиҳани амалга ошириш шакли ва механизмлари
(лойиҳани амалга ошириш усуллари, миқдор ва сифат кўрсаткичларда)
|
Лойиҳани амалга оширишга хотин-қизларимизни уйларига маҳсулотлар етқазиб берилиб, уларни оиласидан ажратмаган ҳолда бандлигини таъминлаб “Аёллар”, “Ёшлар” ҳада “Темир” дафтарда рўйхатга турган хотин-қизларимиз тикувчиликка ўргатилади.
|
Лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижалар;
(эришиладиган самаранинг миқдори ва сифат кўрсаткичлари ҳамда таъсири)
|
1. Бу лойихадан кутилаётган натижа ишсизлик ҳамда “Аёллар”, “Ёшлар” ҳамда “Темир” дафтарларида рўйхатда турган хотин-қизларимизни биринчи навбатда иқтисодий ҳолатини яхшилаш туман ишсизлик даражасини пасайтириш.
2. Маҳалладаги ишсиз хотин-қизларни банлигини таъминлаш
3.Бизнесини бошлашга етарлича билим кўникмаларни яратиб бериш.
|
Ариза берувчининг мазкур соҳадаги тажрибаси ёзиб берилиши:
(даъвогарнинг фаолияти, унинг ютуқлари тўлиқ баён қилинади);
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |