Давлат мақсадли жамғармалари ўзбекистон Республикаси Камбағалликни


Download 185.21 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana12.10.2023
Hajmi185.21 Kb.
#1699944
1   2   3   4   5
Bog'liq
Jamoat ishlari jamgarmasi

Жамғарма маблағларини бошқариш
Жамғарма маблағларини бошқариш 
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва 
меҳнат муносабатлари вазирлиги 
ҳузуридаги Жамоат ишлари 
жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси 
(кейинги ўринларда 
Дирекция
деб 
аталади) томонидан амалга оширилади.


Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб 
чиқиш ва тасдиқлаш 
■ Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат 
бюджетининг кейинги йил учун лойиҳаси, шунингдек республика ҳудудларини комплекс ривожлантириш дастури билан биргаликда амалга 
оширилади. 
■ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва 
меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ҳар йили 1 июнга қадар ишларнинг турлари ва ҳажмини, 
шунингдек, асосий воситалар, мини-ускуналар ва инвентарлар харид қилиш бўйича харажатларни кўрсатган ҳолда жамоат ишларининг 
ҳудудий лойиҳаларини шакллантиради ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига киритади.
■ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳар йили 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат 
бюджети ҳисобидан тўланадиган кейинги йилда амалга ошириладиган жамоат ишларига аризаларни, шунингдек Мазкур Низомнинг 
6-бандида
кўрсатилган манбалардан Жамғармага маблағлар тушуми прогнозини шакллантиради ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 
кейинги йилдаги лойиҳасига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади.
Дирекция ҳар йили 1 декабрга қадар: 
■ жамоат ишларининг якуний кўрсаткичларини Жамғармага келгуси йил тушадиган маблағлар доирасида келишади;
■ ҳудудий дастурларга киритилган ҳар бир тадбир бўйича молиялаштириш ҳажмларини аниқлаштирган ҳолда жамоат ишларининг ҳудудий 
дастурлари лойиҳасини Жамғарма Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади. Заруратга кўра, бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг 
қийматига Жамғарма Кенгаши қарорига кўра аниқлик киритилиши мумкин.
■ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети кўрсаткичлари тасдиқлангандан сўнг, жамоат ишларининг ҳудудий дастурларини Жамғарма 
Кенгаши тасдиқлагандан кейин, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қарорлари 
билан тасдиқланади.
■ Дирекция кейинги йилга белгиланган молиялаштириш ҳажмларини 5 кун мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига етказади. 



Download 185.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling