Давлат мақсадли жамғармалари ўзбекистон Республикаси Камбағалликни
Жамғарма маблағларидан тўғри фойдаланиш
Download 185.21 Kb. Pdf ko'rish
|
Jamoat ishlari jamgarmasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эътиборингиз учун рахмат
Жамғарма маблағларидан тўғри фойдаланиш
ҳисоби, ҳисоботи ва назорати ■ Жамғарма маблағлари шаклланиши ва келиб тушиши ҳисобини юритиш ва ҳисоботини тузиш Дирекция томонидан, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. ■ Жамғарма фаолияти бўйича барча маълумотлар, жумладан, иш берувчилар ва ишчилар (СТИР кўрсатилган ҳолда) ҳисоби реестри, буюртмачи — иш берувчилар ва ишчилар ўртасида тузилган меҳнат шартномалари тўғрисида маълумотлар, пул ўтказмалари ва тўловлари, шунингдек бошқа операциялар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда, Дирекция томонидан шакллантириладиган «Жамоат ишлари» автоматлаштирилган ахборот тизимларининг электрон маълумотлар базасида акс эттирилади. ■ Дирекция ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Жамғарманинг жамоат ишларини ташкил этишга ажратилган маблағлари шаклланиши ва ишлатилиши тўғрисида, шунингдек жамоат ишлари ҳудудий дастурларининг бажарилиши кўрсаткичлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклларга кўра (электрон ва қоғоз шаклларда) ҳисобот бериб боради. ■ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20- санасига қадар Жамғарма Кенгашига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Молия вазирлигига Жамғарманинг жамоат ишларини ташкил этишга ажратилган маблағлари шаклланиши ва ишлатилиши тўғрисида, шунингдек жамоат ишлари ҳудудий дастурларининг бажарилиши кўрсаткичлари тўғрисида ҳисобот бериб боради. ■ Буюртмачи — иш берувчилар томонидан жамоат ишлари иштирокчиларига Жамғармадан ажратилган маблағлар қисми ҳисобидан иш ҳақининг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан назорат Дирекция томонидан амалга оширилади. ■ Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан жавобгарлик иш берувчи — буюртмачи ва Дирекцияга юкланади. Эътиборингиз учун рахмат Document Outline
Download 185.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling