аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Ногиронлик пенсиялари кимларга тайинланади?
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга (15-модда) мувофиқ Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади.
Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг пенсиялари учун қандай солиқ турлари мавжуд?
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга (67-модда) мувофиқ тўланадиган пенсияларга солиқ солинмайди.
Ёшга доир нафақа неча ёшдан бошлаб тайинланади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияси тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга, ёшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандига мувофиқ, Ёшга доир нафақа:
эркакларга — 65 ёшга етганларида;
аёлларга — 60 ёшга етганларида;
болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ёшга етганларида тайинланади.
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармасининг вазифаларини тушунтириб беринг.
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармаси 26.02.2021 йилда 6179-сонли Президент фармонига асосан ташкил этилган бўлиб, унинг вазифалари:
пахта хом ашёси ва буғдой етиштириш харажатларини молиялаштириш;
асосий майдонларда экиладиган сабзавот маҳсулотларини етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлаш;
ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун зарур буғдойни бозор нархларида харид қилиш ва биржа савдоларига қўйиш;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори самарали қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва ҳисоб-китоб тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
ривожланган давлатларнинг аграр соҳасини молиялаштириш бўйича тажрибасини ўрганиш ҳамда уларни республикада жорий қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |