Давлат мукофотига номзод Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг 1-тоифали ўқитувчиси


Download 20.12 Kb.
Sana23.03.2023
Hajmi20.12 Kb.
#1290041
Bog'liq
тавсифнома мактаб




Давлат мукофотига номзод
Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани 10-сон болалар мусиқа
ва санъат мактабининг 1-тоифали ўқитувчиси

Рўзметов Қадамбойга


ТАВСИФНОМА

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан “Мехнат шухрат ордени” билан мукофотланган. Меҳнат стажи 33 йил. Мазкур лавозимда 1987 йилдан буён ишламоқда.Қ.Рўзметов ўзининг ижрочилик маҳоратини янада ошириш, мукаммаллаштириб бориш мақсадида тинмай изланди, ишлади, етук устоз санъаткорлар сабоғини олди. Ўзбек қадимий куй ва ашулаларимизни мукаммал ўрганди.


2010-2011 йиллар давомида вилоят, Республика ва халқаро танловларда ўқувчилари Лоуреат ва 1-даражали дипломга сазовор бўлган.
2011 йил Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири томонидан Ўзбекистон халқ таълими аълочиси кўкрак нишини билан тақдирланган.
2014-йил «Ягонасан мукаддас Ватан!» Республика кўрик танловида академик хонанда йуналиши буйича катнашиб, 2-даражали диплом билан такдирланди.
2015-йил “Ягонасан муқаддас ватан” Республика кўрик танловининг вилоят босқичида ўқитувчи Рўзметов Қадамбой анъанавий хонанда йўналиши бўйича қатнашиб, 2-даражали диплом.
2017 йил “Созлар навоси” Республика кўрик танловида ўқувчиларининг фаол иштироки учун А.Лутфуллаев томонидан диплом, Хоразм вилоят маданият бошқармаси томонидан танлов ва фестивалларнинг вилоят ва республика босқичларида ўқувчиларнинг фаол иштироки учун фахрий ёрлиқ, М.Қори-Ёқубов номидаги Республика танловида ўқувчиларни тайёрлашдаги фидоий мехнатлари учун, Маданият вазирлиги томонидан фахрий ёрлиқ билан такдирланди.
2017 йил Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон” шиори остида ўтказилган тантанали байрам дастурини юқори савияда ташкил этишда берган амалий ёрдами учун, Қўшкўпир туман хокими Сардорбек Юсупов томонидан Ташаккурнома билан тақдирланди.
2017 йил Рўзметов Қадамбой ўқувчилари кўрик танловларда 1 ўринни эгаллаганлиги учун, Республика маданият вазирлиги томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
2018-йил март ойида ўтказилган Ансамбллар кўриктанловининг вилоят босқичида қатнашиб ансамбл рахбари ўқитувчи Рўзметов Қадамбой 2-даражали диплом билан тақдирланди.
2018 йил октябр ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган “Йилнинг энг яхши болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси ҳамда концертместри” республика танловининг республика босқичида қатнашиб, 1-даражали диплом билан тақдирланди ва маданият вазири Б.Сайфуллаевнинг ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан фахрий ёрлиқи билан тақдирланди. Ўқувчиси Худаёров Хурматбек “Академик чолғу ва эстрада ижрочилиги” кўрик танловининг Республика босқичида 1-даражали диплом,
“Ягонасан муқаддас Ватан!” Республика кўрик танловининг Республика босқичида 1-даражали диплом, ўқувчиси Ахмедов Шамсиддин “М.Қори Ёқубов” Республика кўрик танловида 1-даражали диплом, ўқувчи Худаёров Хурмат Россия Федератсиясида ўтказилган ФОНД “НОВИЯ И МЕНА” фестивалида Грамприн савриндори, Ахмедов Шамсиддин Россиянинг Новосибириский шахрида ўтказилган “МЕТАЛИЦА” халқаро кўрик танловида 1-даражали диплом, ўқувчи Юсубов Бобурбек Азарбайжон шахрида ўтказилган “Муқомчилар” кўрик танловида 1-даражали диплом, Болтаев Отамурод “М.Қори Ёқубов” Республика кўрик танловида академик вакол йўналиши бўйича 1-даражали диплом, Ахмедов Шамсиддин “Созлар навоси” республика кўрик танловининг Рсепублика босқичида 2-даражали диплом Илхомов Шохрух “Юксак маънавиятли авлод” Республика кўрик танловнинг Республика босқичида 1-даражали диплом, Отаназаров Сухроб “Кмамалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг академик вакол йўналишида Республика босқичида 1-даражали диплом, Пирназаров Асадбек “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг Республика босқичида рақс йўналиши бўйича 1-даражали диплом. Юсубов Бобурбек “Истиқлол ғунчалари” кўрик танловининг Республика босқичида 1-даражали диплом, Ахмедов Шамсиддин “Академик чолғу ва эстрада ижрочилиги” Республика кўрик танловида 1-даражали диплом, Юсупбов Бобурбек К.Отаниёзов тавалудининг 100 йиллигига бағишлаб ўтказилган кўрик танловида “Энг ёш, энг зўр” номинатцичси бўйича қатаншиб 1-даражали диплом билан тақдирланган.
2019 йил Хива шаҳрида ўтказилган “Рақс сехри” халқаро фестивалида ўқувчиси Пирназаров Асадбек “Енг ёш рақс ижрочиси” наминатцияси ғолиби бўлди ва диплом хамда қимматбахо совғалар билан тақдирланди.
2020 йил Россия шаҳрида “Наврўз садолари” халқаро кўрик танловида 3 нафар ўқувчси қатнашиб, диплом билан тақдирланди.
2021 йил Казакистан Республикасида ўтказилган “Мусиқ стар” халқаро онлайн кўрик танловида 2 нафар ўқувчиси қатнашиб “Гран при” соҳиби бўлди.
2021 йил М.Қори-Ёқубов кўрик танловида 3 нафар ўқувчи қатнашиб 1 ва 2 даражали диплом билан тақдирланиб Республика босқичига йўлланма олиди.
“Рақслар гулдастаси” 1-Халкаро миллий ракс ижрочилиги танловидва 1-нафар ўкувчи 1-даражали диплом, 2022 йил “Musuk talents” Республика кўрик танловида 3-ўкувчи 1-даражали диплом, 2022 йилда “Ёш мақомчи” Республика танловида 1 та ўкувчи 2-даражали диплом билан такдирланди. 2023 йил Туркия шахрида ўтказилган “SOUL” халкаро кўрик танловида 2 та ўкувчи 1-даражали диплом билан, 3 та ўкувчи 2 даражали диплом ва “Санъат сехри” Республика кўрик танловида 3 та ўкувчи 1-даражали, 1 та укувчи 2 даражали диплом билан такдирланди.
Рўзметов Қадамбой Козоқғистон, Россия, Украина , Туркия ва Ўзбекистон Маданият вазирликлари томонидан ташаккурномалари билан такдирланган.
Қ.Рўзметов “Жозиба” ансамбли раҳбари сифатида туман ва Вилоятда ўз ансамбли билан қатнашиб томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлган.

Қўшкўпир тумани 10-сон болалар
мусиқа ва санъат мактаби директори: Ж.Машарипов
Download 20.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling