Давлат мукофотига номзод
Download 39.5 Kb.
|
Тавсифнома Тураева О
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тураева Огулхан Нарзуллаевнага ТАВСИФНОМА
- 14-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори в/б : Р.Аминова
Давлат мукофотига номзод Қумқўрғон туманидаги 14-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг информатика фани ўқитувчиси Тураева Огулхан Нарзуллаевнага ТАВСИФНОМА Мукофотланмаган. Меҳнат стажи 27 йил. Мазкур вазифада 2010 йилдан ишламоқда. О. Тураева кўп йиллик тажрибага эга илғор педагог сифатида замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда ёш авлодни баркамол вояга етказиш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда. У ўз касбининг моҳир устаси, ёшларнинг меҳрибон устози. О. Тураева маҳоратли педагог сифатида дарс жараёнларида илғор педтехнологиялардан унумли фойдаланиши натижасида ўқувчиларида ўзлаштириш самарадорлигининг ўсишига эришмоқда. Ўқувчиларга ДТС талаблари даражасида билим бериб келмоқда. Рус тили ва адабиёти фанига қизиқиши юқори бўлган иқтидорли ўқувчилар билан тинимсиз ишлагани боис ўқувчилари Фан олимпиадаларида, Билимлар беллашувида юқори натижаларга эришиб келмоқда. Жумладан, 2019-2020-ўқув йилида Фан олимпиадалари туман босқичида 11-“А”-синф ўқувчиси Худойбердиева Шахноза фахрли 1-ўринни, 2018-2019-ўқув йилида Фан олимпиадалари туман босқичида 10-“А”-синф ўқувчиси Хўшбоқов Жасур фахрли 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичида фаол қатнашди. 2018-2019-ўқув йилида Фан олимпиадалари туман босқичида 11-“А”-синф ўқувчиси Хўшбоқов Жасур фахрли 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичида ҳам фахрли 2-ўринни эгаллади ва Республика босқичида фаол қатнашди. 2019-2020-ўқув йилида Фан олимпиадалари туман босқичида 11-“Б”-синф ўқувчиси Норбоев Фирдавс фахрли 2-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига қатнашиши имкониятини қўлга киритди. 2016-2017-ўқув йилида Билимлар беллашуви вилоят босқичида 8-“А”-синф ўқувчиси Эсанов Миржалол фахрли 1-даражали диплом билан тақдирланиб, Республика босқичида қатнаши имкониятини қўлга киритди. 2017-2018-ўқув йилида Билимлар беллашуви вилоят босқичида 8-“А”-синф ўқувчиси Норқобилов Хамидулла 2-даражали диплом билан тақдирланди. 2018-2019-ўқув йилида Билимлар беллашуви вилоят босқичида 8-“Б”-синф ўқувчиси Қулмаматов Қувшнчбек 3-даражали диплом билан тақдирланди. Бундан ташқари, вилоятдаги умумтаълим мактаблар ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус - беш имкон” шиори остида вилоят ҳокими соврини учун учинчи ташаббус: ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш йўналиши ўтказилган кўрик-танлов туман босқичида мактаб-интернатининг XI-“Б”-синф ўқувчиси Норбоев Фирдавс фахрли I-ўринни эгаллади ва вилоят босқичида фаол қатнашиб қайтди. О. Тураева самарали меҳнати, таълим тарбия соҳасида олиб борган ишлари 2015-йилда муносиб тақдирланди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси кўкрак нишони билан мукофотланди. О. Тураева ўқувчи ёшларга рус тили ва адабиёти фанидан билим бериш билан бирга, уларни Ватанга муҳаббат, халққа садоқат ва албатта, юксак маънавиятли этиб тарбиялашга ўзининг меҳнатини аямай келмоқда. Фидойи ўқитувчи О. Тураева мамлакатимизда мустақиллик йилларида таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий самараларини тарғиб қилиб келмоқда. Юксак маҳоратли педагог, фидойи, жонкуяр ва камтарин инсон сифатида ҳамкасблари, ота-оналар ва маҳалла кўй ўртасида ҳурмат қозонган, эл ардоқлаган устоз. О. Тураева каби педагоглар бор экан, келажагимиз бўлмиш ёш авлоднинг таълим-тарбияси ишончли қўлларда эканлигига ишонамиз! 14-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори в/б : Р.Аминова Download 39.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling