Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/41
Sana21.11.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1790811
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41
Bog'liq
592 13.10.2022 (2)

Олдинги таҳрирга қаранг. 
Солиқ хизмати органи солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш мажбурияти 
зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромадлар олувчи жисмоний шахсларнинг жами 
йиллик даромад тўғрисидаги декларациясида кўрсатилган маълумотлар асосида ижтимоий 
солиқни тўлаш бўйича олдинги йил учун мажбуриятларни ҳисоб-китоб қилади. 
(42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 
йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 
й., 09/23/119/0160-сон) 


Олдинги таҳрирга қаранг. 
Ижтимоий солиқни тўлаш солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш мажбурияти 
зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромадлар олувчи жисмоний шахсларнинг доимий 
яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ягона ғазна 
ҳисобварағида очилган шахсий ғазна ҳисобварағига давлат солиқ хизмати органлари 
томонидан ҳисоблаб чиқариладиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 
тўлаш муддатларида амалга оширилади. 
(42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 
23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 
09/23/119/0160-сон) 
Тўлов ҳужжатида фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов амалга 
оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. 
Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой 
учун тўланган деб ҳисобланади. 
43. Якка тартибдаги тадбиркор ва якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат 
муносабатларида бўлган жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ 
кодексининг 408-моддасида белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўланган давр пенсия 
тайинлашда иш стажи ҳисобида инобатга олинади. 
Якка тартибдаги тадбиркор ўзи учун мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан 
таъминланишнинг миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ 
миқдорини мустақил ихтиёрий равишда тўлаш ҳуқуқига эга. 
Ижтимоий солиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда, ижтимоий 
солиқ тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана ижтимоий солиқ тўланган 
кун ҳисобланади. Тўлов ҳужжатида фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов 
амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Агар тўлов ҳужжатида давр 
кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой учун тўланган деб ҳисобланади. 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
Ижтимоий солиқ якка тартибдаги тадбиркорнинг доимий яшаш жойи бўйича Пенсия 
жамғармасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағида очилган 
шахсий ғазна ҳисобварағига тўланади. 
(43-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 
йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 
й., 09/23/119/0160-сон) 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
Тўланган ижтимоий солиқ ҳисоби солиқ хизмати органларида юритилади. 
(43-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 
йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 
й., 09/23/119/0160-сон) 
44. Фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик шаклида 
амалга оширувчи оила аъзолари ва оиланинг бошқа аъзолари томонидан (бундан ўн саккиз 
ёшга тўлмаганлар мустасно) календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида белгиланган тартибда 
ижтимоий солиқ тўланган давр пенсия тайинлашда иш стажи ҳисобида инобатга олинади. 
Фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик шаклида 
амалга оширувчи оила аъзолари ва оиланинг бошқа аъзолари ўзи учун мавжуд 
имкониятлардан ва пенсия билан таъминланишнинг миқдоридан келиб чиқиб Пенсия 
жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил ихтиёрий равишда тўлаши мумкин. 
Ижтимоий солиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда, ижтимоий 
солиқ тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана ижтимоий солиқ тўланган 
кун ҳисобланади. Тўлов ҳужжатида фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов 
амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Бунда оилавий тадбиркорлик субъекти 
оила аъзолари бўйича тўлов ҳужжати ҳар бир оила аъзоси учун алоҳида-алоҳида ёзилади. Агар 


тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой учун тўланган 
деб ҳисобланади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling