Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


-модда. Тўлиқ давлат таъминотида турган болаларга боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўлаш


Download 188.33 Kb.
bet45/49
Sana18.11.2023
Hajmi188.33 Kb.
#1784172
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
пенсия конуни

56-модда. Тўлиқ давлат таъминотида турган болаларга боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чин етим болаларга тўлиқ давлат таъминотида турган даврида пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида пенсия тўланади.
(56-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ота-онасининг биридан ажралган ва тўлиқ давлат таъминотида турган болаларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи миқдорида пенсия тўланади.
(56-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шу даврдаги тўланиши лозим бўлган пенсия пули боланинг номига тижорат банкида очилган депозит ҳисобварағига ўтказиб қўйилади.
(56-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
57-модда. Боқувчисини йўқотганлик пенсиялари тўлаш муддати
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўлашни тўхтатишга сабаб бўлувчи ҳолатлар пайдо бўлганида пенсияни тўлаш ана шундай ҳолат пайдо бўлгандан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўхтатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
58-модда. Пенсия тўланишига таъсир кўрсатувчи шарт-шароитлар ўзгарганлиги тўғрисида пенсионернинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиш мажбурияти
Меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган пенсионер оиланинг пенсия тўланаётган аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида, улар ўқишни тўхтатганлиги ҳақида, шунингдек тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(58-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 9 февралдаги ЎРҚ-752-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2022 й., 03/22/752/0113-сон)

Download 188.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling