Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Download 428.38 Kb.
bet1/11
Sana13.01.2023
Hajmi428.38 Kb.
#1091112
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
993 13.12.2019




[ОКОЗ:

1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.06 Ўрмон фонди ерлари;

2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.05 Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини бериш]

[ТСЗ:

1.Табиий ресурслар / Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда давлат ўрмон фонди участкаларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарор 2020 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 декабрь,
993-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 993-сон қарорига
ИЛОВА

Download 428.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling