225-савол. “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти
очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали
амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида давлат органлари
ва ташкилотлари ҳар йили қайси санага қадар ўз фаолиятига оид
ҳисоботни расмий веб-сайтларига жойлаштириши ҳамда қайси санагача
уни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти
ҳақида хабар бериши белгилаб қўйилган?
Жавоб: давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили 1 мартга қадар ўз
фаолиятига оид ҳисоботни (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун
мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно) расмий веб-сайтларига
жойлаштириб, 10 мартга қадар уни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама
қилиш жойи ва вақти ҳақида хабар беради;
1 апрелга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни кенг жамоатчилик
иштирокида муҳокама қилиш учун матбуот анжуманларини ўтказади.
226-савол. Қайси ҳужжатларда ёлғон ахборотни тарқатганлик учун
жавобгарлик белгиланган?
Жавоб: Ўзбекистон
Республикасининг
Маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги кодекс (202
2
-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Жиноят кодексида (244
6
-моддаси) ёлғон ахборот тарқатганлик учун
жавобгарлик белгиланган.
Хусусан, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг
обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу
жумладан, оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникaция тармоқларида
ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш биринчи маротаба содир
этилса маъмурий жавобгарлик, иккинчи маротаба содир этиш эса жиноий
жавобгарликни келтириб чиқаради.
Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни
тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида,
телекоммуникaция тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот
тармоғида тарқатиш эса тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |