Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Инқироз пайтида риоя қилинадиган 10 та оддий қоидани


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

241-савол. Инқироз пайтида риоя қилинадиган 10 та оддий қоидани 
биласизми? Инқирозли ҳолатларни моделлаштириш қандай амалга 
оширилади? 
Жавоб: Инқироз пайтида риоя қилинадиган қоидалар: 
• 
Жамоатчиликни биринчи ўринга қўйиш.
• 
Масъулиятни ўз зиммасига олиш.
• 
Холис бўлиш, аниқ фактларни яширмаслик, жамоатчиликни 
чалғитмаслик.
• 
Ҳеч қачон «Изоҳларсиз» жумласини ишлатмаслик. Аудитория 
сўзловчининг айбдор эмаслигига шубҳа қилади.
• 
Умумсиёсатни олиб борувчи жамоатчилик билан алоқалар бўйича 
расмий вакил тайинлаш.
• 
Бош ахборот марказини тузиш.
• 
Доимий ахборот оқимини таъминлаш.
• 
ОАВ сўровларига ўз вақтида ва аниқ жавоб бериш.
• 
Доим алоқада бўлиш.
• 
ОАВ материалларини, истеъмолчи сўровларини кузатиб бориш.
Асосий аудитория билан мулоқот қилиш. 
242-савол. Матбуот котибининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нимадан 
иборат? 
Жавоб: Матбуот котибининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: 
- ўзига юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши; 
- давлат ва хўжалик бошқаруви органи фаолиятининг миллий ва 
хорижий ОАВда холисона, сифатли ва тезкор ёритилишини таъминлаш. 
Матбуот котибининг ҳуқуқларига қуйидагилар киради: 
раҳбар номидан унга ташкилот билан боғлиқ турли тадбирлар, 
йиғилишлар ва коллегияларда қатнашиш ҳуқуқи берилади; 
ташкилотнинг обрўсини сақлаб қолиш ёки яхшилаш учун матбуот 
котиби бўлинмаларнинг ёки умуман компаниянинг фаолиятини яхшилаш 
йўлларини таклиф қилиш ҳуқуқига эга; 
матбуот котиби ташкилотнинг барча мансабдор шахсларидан барча 
маълумот ва ҳужжатларни олиш ҳуқуқига эга; 
матбуот котиби ҳар қандай оммавий ахборот воситалари олдида 
ташкилот вакили сифатида чиқиш ҳуқуқига эга. 


71 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling