Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол: Чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

768-савол: Чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар 
солиқ органларида қандай ҳисобга олинади? 
Жавоб: Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш гувоҳномасига эга 
бўлган фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда чет эл фуқаролари ва хорижда 
бўлиб турган чет эл фуқаролари ЖШШИР орқали ҳисобга олинади. 


154 
769-савол: Жисмоний шахслар қай тартибда солиқ органларида 
қандай ҳисобга олинади? 
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ID-карта олган шахслар 
автоматлаштирилган тартибда онлайн ҳисобга олинади. Чет эл фуқаролари 
ЖШШИР олгандан сўнг онлайн ёки ҳудудий инспекцияларга мурожаат қилиш 
орқали ҳисобга олинади. 
770-савол: Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини 
ҳамда алоҳида бўлинмаларини давлат солиқ хизмати органларида 
ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш 
маъмурий регламенти қайси қарор билан тасдиқланган? 
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 
2 апрелда “Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат 
хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш 
тўғрисида”ги 150- сон Қарори билан тасдиқланган. 
771-савол: Банкларни давлат рўйхатидан ўтказувчи вақолатли 
орган ким ҳисобланади? 
Жавоб: Марказий банк ҳисобланади. 
772-савол: Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик 
шахслар қандай тартибда солиқ органларида ҳисобга қўйилади? 
Жавоб: www.soliq.uz сайтида онлайн тартибда ариза юборади ва ариза 
3 кун ичида кўриб чиқилиб, ҳисобга қўйилади. 
773-савол: Якка тартибдаги тадбиркорлар ёлланма ходимлари учун 
қандай солиқлар тўлайди? 
Жавоб: Жисмоний 
шахслардан 
олинадиган 
даромад 
солиғи 
ва ижтимоий солиқ 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling