Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Солиқ органларининг асосий мажбуриятларини айтиб


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

85-савол. Солиқ органларининг асосий мажбуриятларини айтиб 
беринг. 
Жавоб: Солиқ органлари: 
солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиши; 
солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши, солиқлар ва 
йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланиши 
устидан назоратни амалга ошириши; 
солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан 
боғлиқ объектлар, ҳисобланган ва тўланган солиқлар тўлиқ ва ўз вақтида 
ҳисобга олинишини таъминлаши; 
солиқ текширувларини ўтказишда солиқ тўловчиларга уларнинг 
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида маълумот бериши, шунингдек 
ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисида хабардор қилиши; 
солиқ 
тўғрисидаги 
қонунчилик 
ҳужжатларини 
Ўзбекистон 
Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида ўз вақтида 
эълон қилиши; 


21 
солиқ тўловчиларга солиқ тўғрисидаги қонунчиликни ижро этишида 
ёрдам бериши, солиқ тўғрисидаги қонунчилик нормаларини ва солиқ 
имтиёзларини қўллаш тартибини тушунтириши; 
солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги фактларини таҳлил 
қилиши ва баҳолаши, солиққа оид ҳуқуқбузарликларга олиб келадиган 
сабаблар ва шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги таклифларни тегишли 
давлат органларига киритиши. 
86-савол. Назорат-касса техникаси деб нимага айтилади? 
Жавоб: Фискал хотира билан жиҳозланган назорат-касса машиналари, 
фискал тўплагичлардаги фискал маълумотлар ёзиб олиниши ва сақланишини 
таъминловчи, фискал ҳужжатларни шакллантирувчи ҳамда уларнинг солиқ 
органларига фискал маълумотлар оператори орқали топширилишини, 
шунингдек фискал ҳужжатлар назорат-касса техникасини қўллаш тўғрисидаги 
қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ қоғозда чоп этилишини 
таъминловчи бошқа қурилмалар ҳамда дастурий-техник мажмуалар. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling