143-савол. Қандай мурожаатлар кўриб чиқилмайди?
Жавоб: Аноним мурожаатлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган
мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган
тақдирда;
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги
Қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар
кўриб чиқилмайди.
144-савол. Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“КОРРУПЦИЯга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини
яратиш, давлат ва жамият бошқарувида КОРРУПЦИЯвий омилларни
кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сон фармони қачон қабул
қилинган?
Жавоб: ПФ-6257-сон фармони 2021 йил 6 июл куни қабул қилинган.
145-савол. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.07.2021 й.
ПФ-6257-сон фармонига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб кимларга
даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларaция қилиш тизими
жорий этилди?
Жавоб: Давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган
ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва
ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларига
даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларaция қилиш белгиланди.
146-савол. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.07.2021 й.
ПФ-6257-сон фармонига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат
хизматчиларига республика ҳудудидан ташқарида қандай ҳаракатларни
амалга ошириш тақиқланади?
Жавоб: ҳисобрақамлар очиш ва эгалик қилиш, нақд пул маблағларини
сақлаш, кўчмас ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш (хорижда ишлаётган давлат
хизматчилари ва давлат хизматига киришдан олдин олинган мол-мулк бундан
мустасно).
147-савол. Ўзбекистон
Do'stlaringiz bilan baham: |