Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи - Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
Солиқ тўловчилар сафи, солиқ ставкалари, солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби, шунингдек шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақларига 0,1 фоиз ажратмалар ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддати сақлаб қолинмоқда. Солиққа тортилмайдиган даромадлар таркиби қуйидагилар ҳисобига кенгайтирилмоқда: ёш оила бўлган эр-хотиннинг олган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашга йўналтирилган иш ҳақига ва бошқа даромадлар; солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларига (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари; солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари; солиқ тўловчининг солиқ даври давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 8-бараваригача бўлган миқдордаги халқаро ташкилотларга аъзолик бадаллари ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига йўналтирган иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари. - Ижтимоий солиқ
Солиқ тўловчилар рўйхати, солиқ ставкалари, солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби ҳамда солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатлари сақлаб қолинмоқда. «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари ижтимоий солиқни ҳар ойда тўлашдан бир йилда бир маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда мажбурий тўловларни тўлашга ўтказилмоқда. 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланмоқда. Аи-80 бензини нархи 1100 сўмга арзонлашади Аи-80 бензини нархи 1100 сўмга арзонлашади 13 декабрь, соат 00:00 дан бошлаб, «Ўзбекнефтгаз»га қарашли UNG Petro шохобчаларида Аи-80 бензини нархи 5700 сўмгача тушади. Бу Аи-80 бензинини олиб кириш ва сотишга бўлган акциз солиғининг бекор қилиниши билан боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |