Давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш хусусий тадбиркорлик ва бизнес фаолиятининг ривожлантириш омили сифатида


Download 31.43 Kb.
Sana09.08.2023
Hajmi31.43 Kb.
#1665972
Bog'liq
Хусусийлаштириш

Давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш хусусий тадбиркорлик ва бизнес фаолиятининг ривожлантириш омили сифатида.


Хабибиллаев Баходир Асатилла угли,
НамДУ таянч доктаранти,
baxodirxabibillayev@gmail.com
тел: +99891 7795353
Аннотация
Маколада мустакиллик арафаси ва мустакиллик йилларида давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштиришниг холати, хусуий тадбиркорлик ва бизнес фаолиятини ривожлантиришдаги урн ива хусусий мулкнинг тадбиркорлик фаолиятидаги ахамияти хакида суз боради.
Таянч суз ва иборалар: Хусусийлаштириш, давлат тасарруфидан чикариш, бизнес, хусусий тадбиркорлик, корхона, уй-жой фондлари.
Аннотация
В статье рассматривается состояние государственной экспроприации и приватизации накануне независимости и годы независимости, роль частного предпринимательства и развития бизнеса, значение частной собственности в хозяйственной деятельности.
Ключевые слова и фразы: Приватизация, экспроприация, бизнес, частное предпринимательство, предприятие, жилищный фонд.
Annotation

The article deals with the situation of state expropriation and privatization on the eve of independence and the years of independence, the role of private entrepreneurship and business development, and the importance of private property in business activities.


Key words and phrases: Privatization, expropriation, business, private entrepreneurship, enterprise, housing funds.
Кириш.
Хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чикариш натижасида мулкдорлар катлами шаклланади ва бунинг асосида жамиятда хусусий мулкнинг хилма-хил куринишлари шаклланади. Маълумки тадбиркорлик ва ишбилармонлик тушунчалари таг замирида хусусий мулк ётади. Чунки тадбиркор кандайдир фаолият бошламокчи булса албатта малъум даражада иктисодий-моддий имконияти булиши лозим ва бу имкониятни мулк таминлаб беради.
Социалистик тузум бархам топгандан кейин Шаркий Европа ва МДХ давлатларида бозор иктисодиётига утишда давлат тасарруфидан чикариш иктисодий ислохотларниамалга оширишда асосиййуналишларданбири сифатида танланди. Узбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чикариш иктисодий ислохотлар борасидаги дастлабки кадамлардан бири булди.
Мавзуга оид адабиётлар тахлили.
Давлат мулкини хусусийлаштириш, хусусий мулк борасида карашлар авваламбор давлат рахбари Шавкат Мирзиёев ва Узбекистоннинг биринчи рахбари Ислом Каримов асарлари ва нуткларида уз ифодасини топган. Бундан ташкари иктисодчи олимлар А. Раззоков, А. Ишмухамедов, Х. Рахмонкулов, Р. Муртазаева ва бошка бир катор иктисодчи, тарихчи олимлар томонидан урганилган.
Тадкикот метадологияси.
Тадкикот олиб бориш жараёнида тарихий-киёсий, муомоли-хронологик, объективлик, тизимли тахлиллар ёрдамида давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштиришнинг тадбиркорлик ва ишбилармонлик фаолиятидаги ахамияти, ижобий ва салбий жихатлари, интернет манбалари ва мавзуга доир манбалар ёрдамида таткик этилди.
Тахлил ва натижалар.
Сунги йилларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик мухитини янада ривожлантирга доир амалий ишлар килинмокда. Бу фаолият турларини ривожлантиришнинг мухим жихатларидан бири хусусий, шахсий мулк шаклларини янада кенгайтиришдир. Тадбиркорларга давлат ихтиёрида булган, фаолият курсатмаётган бино иншоатлар имтиёзли шартларда мулк килиб берилмокда. Айтиш жоизки 2011-2021 йиллар мобайнида 1,2 трилион сумлик давлат активлари сотилган булса, 2022 йилнинг узида бу курсатгич 11,3 трилион сумни ташкил килди[1]. Бозор иктисодиётига утиш давлат мулк монополиясина бархам бериш ва уни хусусийлаштиришни талаб этади.
Мулк жамиятнинг асосий негизини ташкил этади. Хусусийлаштиришнинг энг асосий натижаларидан бири – мамлакатда мулкдорлар катламини пайдо булди, жамиятда янги рухият, мулкка булган янгича дунёкараш карор топди[2]. Шунинг учун хар кандай давлат даставвал узини моддий химоя киладиган мулк тугрисида конунлар кабул килади ва уни амалиётга жалб этади. Социалистик давлатларда мулк шаклларининг катта кисми давлатга тегишли булиб, собик совет давлатида хам мулк шаклларининг 90 %ни давлат мулки, 10 %и коператив колхоз мулкларига тугри келган[3]. Давлат иктисодиёти чегараси узгарувчан булиб, заруратга караб миллийлаштириш ва хусусийлаштириш доимо давом етади. Бу ходиса иктисодиётни тартибга келтириш, такрор ишлаб чикаришни баркарорлаштириш асосида юзага келади[4]. Хусусий тадбиркорлик, бизнес сохасида фаолиятни ривожлантириш учун албатта хусусий, шахсий мулкчилик ривож топиши керак. Кишиларнинг моддий неъматлар яратишдаги, уларни такимлаш, айрибошлаш ва истемол этишдаги урни ишлаб чикариш воситалари яни мулкга богликдир.
Бозор муносабатларига асосланган эркин иқтисодиётга ўтиш хусусий мулк устуворлигини тан олиш ҳисобидан тараққий топаётган мамлакатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб беришни тақозо этади[5]. Шу мақсадда Ўзбекистонда МДҲ мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб, хусусий мулкнинг ҳуқуқий мақоми, мулк субъектларининг ваколатлари ва бурчлари қонуний мустаҳкамлаб қўйилди. Хусуий мулк дахлсизлиги бош комус – конститутсияда хам уз аксини топган, хусусан конститутсиянинг янги тахририда 12 боб жамиятнинг иктисодий негизлари деб номланиб, бу бонинг 63 моддасида мулк шаклларининг барчаси хукук химоясида эканлиги такидлаб утилган[6].
Узбекистон мустакилликка эришгач, тадбиркорлик ва бизнес сохаларини ривожлантиришда кенг имкониятлар яратилди. Бунинг учун дастлаб давлвт мулкини хусусийлаштириш бошланди. Хусусийлаштириш ўзи нима? Хусусийлаштириш давлат тасарруфидаги ишлаб чиқариш обектларини, корхона, уй-жой, таббиат ресурслари ёинки транспорт воситаларини давлат иҳтиёридан чиқариш, одамлар, жамоа бирлашмалари ёки давлатга қарашли бўлмаган юридик шахслар тасарруфига бериш ёки сотиш, турли мулк шакллари; аксияли, хусусий, оилавий, қошма, коператив кабиларни давлат мулки асосда яратиш. 1991 йил 18 ноябрда «Давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлвштириш тугрисида»[7] конун кабул килинди. Бу конун иктисодий ислохотлар сохасида кабул килинган дастлабки конунлардан бири булиб, ижтимоий йуналишга эга булган бозор иктисодиётини вужудга келтириш максадида Узбекистон Республикаси давлат мулкини узгартиришнинг ташкилий хукукий асосларини белгилаб берди. 7-май 1993-йилдаги “ Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўгрисидаги қонунга ўзгартиришва қўшимчалар киритиш ҳақида”[8] ги Ўзбекистон Республикаси қонуни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар янада кенг қамровда олиб боориш имконини яратди. Узбекистонниг биринчи президенти Ислом Каримов узининг асарлари, марузаларида бозор муносабатларига утиш жараёонида давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш йули, янги пайдо булаётган нодавлат, яни ишлаб чикариш фаолияти билан шугулланаётган хамда ахолига хизмат курсатаётган хусусий, акционерлик, коллективларни куллаб кувватлаш иктисодий сиёсатнинг бир кисми[9] эканлиги такидланади.
Иктисодчи олим А Раззоковнинг Иктисодий талимотлар тарихи китобида хусуийлаштириш жароёни 4 боскичда алга оширилиши айтиб утилади. 1991-1992 йиллар тайёргарлик даври сифати каралади. 1 боскич 1992-1994 йилларни уз ичига олиб, бу даврда фаол хусуийлаштириш бошланади. Асосан уй-жой фонди, кичик корхоналар хусусийлаштирилган ва жамоа мулкига айлантирилган. Узбекистон Республикасининг «Давлат уй-жой фондини хусуийлаштири тугрисида»ги конунинага кура уй-жойларни хусусийлаштириш жароёни тугалланди. Давлат уй-жой фондининг карийб 99 % хусусий мулкга айлантирилди[10]. Айнан шу даврда кишлок жойларда хар бир оилага томорка участкалари ажратилади. Иккинчи боскичда урта ва йирик енгил саноат машнасозлик, курилиш материаллари ишлаб чикариш сохасидаги 50 мингдан ортик корхоналар очик турдаги жамиятларга айлантирилади ва бу боскич 1994-1996 йилларни уз ичига камраб олади. Бу боскичдаги энг устувор вазифа биринчидан хусусийлаштириш жараёни билан умумдавлат ахамиятига эга булган йирик корхоналарни камраб олиш булса, иккинчидан бу жараёнга ахолини ва чет эл сармояларини кенг жалб килиш эди[11]. Учинчи боскич 1996-1998 йилларда амалга ощирилган булиб , бу даврда энг йирик акция назорат пакети давлат ихтиёрида булган корхоналар ислохоти амалга оширилди. 1998- то 2016 йилгача булган давр туртинчи боскични ташкил этади ва бу даврий ораликда хусуийлаштиилган обектлардан буджетга маблаг тушуриш, бу обектларга хорижий инвестицияларни жалб килиш, янги мулкчилик шаклларига тулик фаолияти учун шароитлар яратилди[12]. Шартли равишда бешинчи боскич сифатида янги Узбекистон даври (2016 йилдан то бугунга кадар) ни олишимиз мумкин. Бу даврда иктисодиётда давлат иштирокини камайтириш ва мулкдорлар катламини кенгайтириш ишлари амалга ошириб келинмокда. Хусусийлашган мулклар самарадорлиги ҳам ошмоқда. Мисол учун, узоқ йиллар ишламаган Андижон тажриба синов заводи негизида 18 миллион доллар инвестиция ҳисобига тўқимачилик корхонаси ташкил этилиб, мингта иш ўрни яратилган, 40 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Қўқон суперфосфат заводини хорижий инвестор олиб, 40 миллион доллар инвестиция киритган, ишлаб чиқариш ҳажмини 4 бараварга оширган. “Ипотека банк” 324 миллион долларга ва “Кока-кола” компаниясидаги давлат улуши 252 миллион долларга сотилгани ҳам охирги йиллардаги энг йирик битимлар бўлди. Лекин ушбу фаолият доирасида муоммолар хали хам мавжуд. Хусусан Тошкен вилоятида 112та обект сотилиб, улар асосида 1000дан зиёд иш урни , 150 та тадбиркорлик субекти ташкил этилган. Аммо Кораколпагистон Республикаси, Кашкадарё, Сурхондарё, Наманган ва Сирдарё вилоятларида 2021 йили савдога куйилган мулкларнинг 30 фоизи ҳам сотилмаган. Тармоқлар кесимида айтганда, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси таркибидаги мулкларнинг хусусийлаштирилиши суст кечмокда.
Умуман, жорий йил бошида 30 мингдан ортиқ давлат объектида ўтказилган хатлов бу борада ишлар ҳали кўплигини кўрсатган.
Шу боис бугун давлатимиз раҳбарининг қарори билан хусусийлаштириш дастури тасдиқланди. Унда учта йўналишда – акция, кўчмас мулк ва IPO бўйича хусусийлаштириш режалари белгиланган. 
Биринчидан, 1 мингта корхонадаги давлат акция пакетлари сотувга чиқарилади.
Иккинчидан, 1 мингта кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга қўйилади. Уларда 600 гектар ер ва 1 миллион квадрат метрли бино-иншоотлар мавжуд. Энг муҳими, инфратузилма билан таъминланган ва аҳоли пунктларига яқин.
Ушбу объектларни сотишни тезлаштириш учун мулкларни сотишга тайёрлаш муддати ҳозирги 80 кундан 48 кунга қисқартирилади. 2 минг квадрат метргача бўлган объектларни тадбиркорларнинг мурожаати асосида тўғридан-тўғри савдога чиқаришга рухсат берилади.Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур дастур самарасида жорий йилда 13 триллион сўм тушум таъминланади, 3 мингта янги корхона ташкил этиш ва 50 мингта иш ўрни яратиш имконияти пайдо бўлади[13].
Хулоса.
Хулоса урнида айтиш мумкинки хусусий тадбиркорлик ва бизнес субектлари бозор талабларига тезда мослашиши, карор кабул килиш ва пайдо буладиган имкониятдан унумли фойдаланишга харакат килади. Аксинча давлат тасарруфидаги ишлаб чикариш субектлари бюрократик жараёнлар ва сиёсий босимлар туфайли самарадорлиги камаяди. Бундан ташкари хусусийлаштириш тадбиркорлик ва бизнес субектлар учун тенг шароит яратиб, ракобат мухитини шакллантиради. Бу эса махсулот сифатини ошишига асос булади. Хусусийлаштиришнинг яна бир афзаллиги шундаки, у сохага хусусий сармояларни жалб килади. Якунда айтишимиз мумкинки, давлат мулкини хусусийлаштириш тадбиркорлик ва бизнес фаолияти учун катта ахамиятга эга булиб, самарадорлик хамда ракобатни оширишга, хусусий инвестицияларни кабул килишга, иктисодий усиш ва ривожланишни рагбатлантиришга олиб келиши мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар:



  1. Президент Шавкат мирзиёевнинг 2023 йил 24 мартдаги давлат мулкини хусусийлаштириш ишлари ижросига багишланганмажлис материаллари. https://president.uz/uz/lists/view/6081

  2. И. Каримов. Биз куриш, яратиш йулидан бораверамиз. –Т:. «Узбекистон». 1995й. 4Б

  3. Х. Рахмонулов. Бозор иктисодиёти асослари. –Термиз:. «Жайхун». 1994й. 14Б

  4. М Расулов. Бозор иктисодиёти асослари. –Т:. «Узбекистон». 1999й. 25Б

  5. Ж. Хожиев. Хусусийлаштириш тушунчасининг мазмуни, мақсади ва аҳамияти тўғрисидаги айрим назарий қарашлар. Макола . 1Б

  6. Конститутсия (янги тахрир) https://lex.uz/docs/6445145#6445677

  7. К. Усмонов. Узбекистон тарихи. –Т:. «Укитувчи».2007й.136Б.

  8. http://lex.uz/docs/-100711

  9. И. Каримов. Биздан озод ва обод ватан колсин. –Т:. «Узбекистон». 1996й. 4Б

  10. З. Йулдошув. Миллий ва жахон иктисодиёти. –Т:. «Чолпон» 2014й. 197Б

  11. Т. Эргашев. Бозор иктисодиёти.-Т:. «Укитувчи» 2002й. 39Б

  12. А Раззоков. Иктисодий талимотлар тарихи. –Т:. «Иктисодиёт ва молия». 2007й. 280Б

  13. Президент Шавкат мирзиёевнинг 2023 йил 24 мартдаги давлат мулкини хусусийлаштириш ишлари ижросига багишланганмажлис материаллари. https://president.uz/uz/lists/view/6081

Download 31.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling