Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасининг шакллари 1-иловага мувофиқ


Download 68.05 Kb.
bet1/2
Sana04.02.2023
Hajmi68.05 Kb.
#1158593
  1   2
Bog'liq
666 15.08.2018




[ОКОЗ:

1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.09.00 Ўрта таълим]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг кийиниш маданияти ва тартиб-интизомга амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, саломатликларини муҳофаза қилиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018/2019 ўқув йили давомида давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун замонавий ягона мактаб формасини (кейинги ўринларда мактаб формаси деб юритилади) жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасининг шакллари 1-иловага мувофиқ;
давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки, ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига 1-иловага мувофиқ тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формаси босқичма-босқич жорий этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги 558-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2022 й., 09/22/558/0887-сон)
4. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларни белгилашда уларнинг технологик жиҳатдан ишлаб чиқариш имкониятлари ва ҳудудий жойлашувини (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудида) инобатга олган ҳолда мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар рўйхатини ҳудудлар бўйича шакллантирсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда мактаб формаси савдосини ташкил қилиш мақсадида республиканинг ҳар бир туман (шаҳар) марказида аҳолига қулай жойларда мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг савдо шохобчаларини ташкил этсин ва уларнинг жойлашиш манзилларини оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мактаб формасининг белгиланган стандартларга, санитария қоидалари нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ сифатли тўқимачилик маҳсулотларидан тайёрланиши устидан назорат ўрнатсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2022 й., 09/22/271/0433-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мактаб формасининг давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ихтиёрий жорий қилинишига кўмаклашсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги 558-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2022 й., 09/22/558/0887-сон)
ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар орасида давлат умумий ўрта таълим муассасаларига мактаб формасида келишнинг афзалликлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб борсин.
8. Тижорат банкларига аҳолининг мактаб формаларини харид қилиши учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоиз ставкаси бўйича қисқа муддатли (олти ойдан кам бўлмайдиган) истеъмол кредитлари ажратиш тавсия этилсин.
9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, мактаб формаси жорий қилинишининг ўқувчилар ўртасида ижтимоий тенгликни мустаҳкамлашга ва сифатли таълим-тарбия олиш учун шароит яратишга хизмат қилиши оммавий ахборот воситаларида, жумладан, ижтимоий роликлар орқали мунтазам ва кенг ёритиш тавсия этилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б.О. Саидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2022 й., 09/22/271/0433-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 август,
666-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формаларининг шакллари
1 — 6-синфлар учун



Download 68.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling