Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Beauveria авлодига мансуб замбуруғлардан препаратлар олиш уларнинг  B.bassiana vuill


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

Beauveria авлодига мансуб замбуруғлардан препаратлар олиш уларнинг 
B.bassiana vuill (60 дан ортиқ турдаги хашаротларни нобуд қилади) ва 
B.tenella Del. (10 дан ортиқ турдаги хашаротларни нобуд қилади) турлари 
асосида саноат миқёсида препаратларни ишлаб чиқаришга асосланган.
Ҳозирги пайтда B.bassiana(Bals).Vuill. ни гафолицети конидиоспорасини 
ташкил қилувчи замбуруғли энтомопатоген препарат-боверин ишлаб чиқариш 
кенг йўлга қўйилган. 
Тайёр ҳолдаги бу препарат оқ ёки кремсимон кўринишидаги порошок 
бўлиб, 1 гр. препаратда 1,5 дан 6 млрд. гача конидиоспоралар мавжуд. 
Споралар билан бир қаторда боверин фаоллиги замбуруғда синтез қилинадиган 
токсин- боверицин билан ҳам белгиланади. Бу препаратни қўллаш 
дехқончиликда 
қўлланиладиган 
кимёвий 
препаратларни 90% гача 
қисқартиришга имкон беради. Шу билан бирга препарат инсонлар, иссиқ қонли 
ҳайвонлар учун зарарсиздир.
Боверинни саноат асосида олиш учун ишлаб чиқариш штаммини ҳам суюқ 
озиқада, ҳам қаттиқ озиқа муҳитида ўстириш мумкин.
Конидиоспоралар ишлаб чиқаришда технологик-иқтисодий кўрсаткичлар 
суюқ озиқада ўстириш билан қаттиқ озиқа юзасида ўстириш усулларида деярли


112
ўхшаш бўлади.
Бироқ, конидиоспораларни суюқ озиқа фазасида ўстириш орқали олиш 
оддий иш эмас, бунинг ўзига хос техник ноқулайликлари мавжуд. 
B.bassiana Vuill замбуруғини суюқлик усули орқали ўстирилганда улар 
вегетатив кўпайиб, ҳаво конидиоспоралардан фарқ қилувчи гонидия 
(бластоспора, цилиндраспора) деб номланувчи гифали тана ҳосил қилади.
Ҳашоратларга таъсири юзасидан гонидиялар, конидиялардан қолишмайди, 
аммо ишлаб чиқариш шароитида гонидиялар асосида юқори фаолликка эга 
препаратлар олиш имкони йўқ, чунки улар конидийларга нисбатан қуритиш 
босқичидаги юқори ҳароратга ўта даражада сезгир ва чидамсиздир. 
Анъанавий юқори ҳароратда пуркаб қуритгич мосламаларда боверин ишлаб 
чиқаришда препаратлар қуритилганда 90% гонидиоспора ва 20
50% 
конидиоспора нобуд бўлади. Шунинг учун қуритилгандан сўнг споралар 
яшовчанлиги ва уларнинг вирулентлигига кўра боверин ишлаб чиқаришда 
эътибор конидиоспора миқдорини максимал даражада олишга йўналтирилган. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling