6
Тадқиқот усуллари. Илмий изланишни олиб бориш жараёнида мантиқий,
тизимли ва таққослаш таҳлили, иқтисодий-статистик таҳлил, эксперт баҳолаш,
башоратлаш ва бошқа усуллардан фойдаланилган.
Диссертациянинг ахборот манбаини Ўзбекистон
Республикаси Давлат
статистика қўмитаси, Наманган вилояти статистика бошқармаси маълумотлари,
махсус ташкил этилган социологик анкета сўрови
натижалари, илмий ва
оммавий ахборот воситалари, интернет манбалари маълумотлари ташкил этади.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
- иқтисодиётни модернизация қилиш ва
турли мулкчилик шакллари
шароитида менежмент тушунчаси, унинг назарий ва амалий жиҳатлари;
- чакана савдода
менежмент тизимининг мазмуни, унинг тавсифлари ва
хусусиятлари ҳамда ундан фойдаланиш жараёнлари;
- чакана савдони ривожланишида товарлар таъминоти манбалари ва сотиш
муаммоларини ҳал этиш бўйича
илмий тавсиялар;
- чакана савдода хизмат кўрсатишни ташкил қилишни такомиллаштиpиш
йўллари;
- чакана
савдо соҳасида бошқарув стратегиясининг истиқболли
йўналишлари.
Do'stlaringiz bilan baham: