Дейилади. Ванналар жойлашган хона бассейннинг асосий зали дейилади


Download 41.54 Kb.
bet1/3
Sana09.06.2023
Hajmi41.54 Kb.
#1473388
  1   2   3
Bog'liq
сув спорти


1.4.4. Сузиш хавзаларининг қурилмалари. Ховуз ванналарини ҳисоблаш принцлари.

Бассейн деб одатда бир ёки бир неча ванна, ҳамда ёрдамчи иншоотлари, хоналар ва ҳудудларни ўз ичига олувчи бино ёки иншоотлар мажмуасига айтилади.


Доимий девор ва ёпма конструкцияларига эга бўлган, ванналари ёпиқ иситиладиган хонага жойлашган бассейнлар ёпиқ дейилади. Ванналар жойлашган хона бассейннинг асосий зали дейилади.
Ванналар очиқ ҳудудда жойлашган бассейнлар очиқ дейилади. Улар суви иситиладиган «ёзги» бассейнларга ва қалқиб чиқувчи ва қишга усти ёпилувчи бассейнларга бўлинади. (қалқиб чиқувчи – бу иссиқ ечинадиган хона билан очиқ ванналарни бирлаштириб турувчи канал, ундан шуғилланувчилар ечинадиган жойдан ваннага ва орқага сузишлари мумкин).
Енгил бассейнлар фақатгина йилнинг иссиқ даврида эксплуатация қилинади.
Суви иситиладиган, иссиқ ечинадиган жойли ва ечинадиган жойдан ваннага сузиб чиқилувчи бассейнлар йилнинг иссиқ фаслида ҳам эксплуатация қилинаверади, аммо ванналар қишда ҳам ёзда ҳам очиқ бўлади.
Қишда усти ёпиладиган бассейнлар йилнинг иссиқ фаслида очиқ, совуқ фаслида эса ёпиқ бассейн бўлиб эксплуатация қилинади.
Ўқув-тренировка машғулотлар ва мусобақалар учун яроқли бўлган бассейнлар спорт бассейни деб аталади.
Фақат ўқув машғулотлари учун мўлжалланган бассейнлар ўқув бассейнлари дейилади.
Тор ва мақсад бўйича йўналтирилган вазифага эга бўлган бассейнлар ихтисослаштирилган бассейнлар дейилади. Масалан, болалар учун (махсус, болалар учун), сакраш учун (фақат сувга сакровчилар учун), чўмилиш (фақат чўмилиш учун).
Барча турдаги бассейнлар тавсифли функционал жараёнларнинг ўзига хослигига ваннадаги сув сифатига бўлган юқори даражадаги гигиеник талаб, бассейн хоналаридаги санитар ҳолатга ва келувчилар чўмилиши машғулотида, душ хоналарида ва асосий ванналарда бўлган вақтларда хоналардаги иншоотларнинг микроиқлимга бўлган талаблар (айниқса бу йилнинг совуқ фаслида эксплуатация қилинадиган бассейнлар учун муҳим).
Бассейнлар сув сифати ичимлик сув сифатидан паст бўлмаслиги лозим, бу эса тозалаш бўйича техник чоралар қўллаш, бассейн ваннаси атрофидаги ва унга олиб борадиган йўллар ёпмаси конструкциясини тўғри танлаш, ҳамда сувга турли ифлосликларни олиб келиш имкониятларини олдини олиш учун келувчилар учун гигиеник процедуралар қўллаш ва режалаштиришнинг махсус усулларини қўллаш орқали эришилади.
Душхоналарни қатнашувчиларнинг ечинадиган жойи, ҳожатхона, қуруқликда машғулот ўтказиладиган жойидан бассейн ваннаси орасидаги йўлда жойлаш тавсия этилади.
Бассейн ванналари ўлчамларини уларнинг вазифаларига кўра ҚМҚ 2.08.02-96 «Жамоат бинолари ва иншоотлари» иловасига кўра тайинлаш лозим.
Бассейн заллари тўсиқ конструкцияларининг ички юзаси сувга чидамли бўлиши лозим.
Ванна девори ва тубининг конструкцияси сув ўтказмасликни, ювилиб кетишга бўлган қаршиликни, химиявий реагентларга бўлган барқарорликни таъминлаши ванна ички девори ва туби ёрқин рангларга эга бўлиши ваннанинг 1,8 метр чуқурликкача бўлган туби (шу жумладан қалқиб чиқилувчи жойлар) сирғанчиқ бўлмаслиги керак. Спорт сузиши учун мўлжаланган ваннанинг кўндаланг қисқа ёнининг иккала қарама-қарши томонининг девори 0,3 баландликда вертикал ва бир-бирига параллел бўлиб сирғанчиқ бўлмаслиги лозим.
Бассейн деворларини техник кўрикдан ўтказиш ва ремонти учун имконият таъминланган бўлиши лозим.
Йил давомида ишлайдиган очиқ бассейн ванналарида душхоналардан (эркаклар ва аёллар) қалқиб чиқиши (сувли хоналар) ўрнатилиши лозим; спорт сузиши учун мўлжалланган ванналарда, қалқиб чиқиш бўйлама деворларда ўрнатилиши керак. Қалқиб чиқиш каналининг кенглиги 1,8 м, чуқурлиги камида 0,5 м. Қалқиб чиқиш канали устида бино деворида гидравлик қопқоқ, айланиб ўтилувчи йўлакчада эса-ўтиш кўприкчаси кўзда тутилиши керак.
Ванна периметри бўйлаб ёпиқ бассейнлар учун камида 1,5 м ли ва очиқ ванналар учун 72 м ли айланма йўл кўзда тутилиши лозим, унинг ташқи чегарасида эса ёпиқ бассейнларда ўриндиқлар ўрнатилиши керак.
Марра тумбалари қўйилган борт бўйлаб айланиб ўтиш йўлининг кенглиги камида 3 м, трамплин ва миноралар қўйилган жойларда эса уларнинг габаритларини ҳисобига кўра бортлари кўтарилмаган ванналарда 3,5 м бўлиши лозим.
Сузиш ванналари билан сувга сакраш ванналари чеккаларини бир-бирига жойлаштирилганда уларнинг орасидаги айланиб ўтиш йўлини камида 5 м қабул қилиш лозим.
Айланма йўлнинг юзаси сирғанчиқ бўлмаслиги керак ва зинапоялар тарафга 0,010,02 нишабликка эга бўлиши керак; йўлка ва ўриндиқларнинг юзаси дезинфекция ва тозалаш учун қўлланадиган химиявий реагентларга бардошли бўлиши, ванна залларда эса лозим бўлганда иситилиши керак.
Ванналар учун нишабликлар, ваннанинг кўндаланг деворларини бўйлама профили, йўллар ўқининг ўтиши технологик талабларга кўра қабул қилинади.
Кўриш деразаларининг, сув остида шуғулланувчиларнинг ҳаракатини кузатиш учун иллюминаторларнинг ўрнатилиши технологик талабларга кўра ҳал қилинади. Кўриш деразалари ва иллюминаторларга кириш учун кенглиги камида 1,2 м ва баландлиги камида 1,8 м йўл кўзда тутилиши лозим.
Узунлиги 50 м бўлган ванна учун учтадан, узунлиги 25 ва 33 м лик ванналар учун эса бўйлама тарафнинг ҳар томонида 2 тадан, ундан камроқ узунликдаги ванна учун эса-битта нарвон кўзда тутулиши керак.
Ҳар бир бассейнда ёши 7 дан 14 ёшгача бўлган сузишни билмайдиган болаларни ўргатиш учун айрим хонада жойлашувчи ванна кўзда тутулиши керак.
Бассейн ванналари залларининг баландлиги (айланма йўлка юзасининг сатҳидан) сувга сакраш қурилмаси бўлмаган ҳолда ва томошабинлар ўриндиқларсиз умумий жисмоний машғулотлари ўтказиш учун 4,2 м; ваннанинг узунлиги 50 м бўлса – 6 м.
Ёпиқ ва очиқ бассейнларнинг таркибида тайёргарлик машғулотлари учун заллар қуйидагича қабул қилинади:
24х12м ва баландлиги 6 м – ванналарнинг узунлиги 50 м ёки ванналари сувга сакраш учун ихтисослаштирилган;
18х9 ва баландлиги 5,4 м – ванналарининг узунлиги 25 м (ванналари 25х8,5 м ли бассейнлар учун тайёргарлик машғулотлари зали кўзда тутилмаслиги мумкин).
Тайёргарлик машғулотларии учун мўлжалланган заллар, спорт залларга қўйиладиган талабларга жавоб бериши лозим.
Очиқ бассейнлар учун барча очиқ ванналари умумий ўтказиш қобилияти бўйича ҳар бир шуғулланувчига 4,56 м2 ҳисобидан тайёргарлик машғулотлари учун очиқ майдончалар кўзда тутилади.
Жисмоний тарбия – спорт вазифасидаги бино ва иншоотларнинг ёрдамчи хўжалик ва техник хоналарининг таркиби ва майдони лойиҳалашга бериладиган вазифа бўйича қабул қилинади.
Спорт иншоотларининг ёрдамчи хоналарда санитар анжомларини жойлаш ва уларнинг миқдори ҳисоблаш бўйича қабул қилиши лозим.
Шуғулланувчилар учун душхона бевосита ечинадиган хона билан боғланиши, тренерлар-инструкторлар таркиби учун душхона-тренерлар ва инструкторлар хонаси билан, хизматчилар учун душхоналар эса хизматчиларнинг маиший хоналари билан боғланиши лозим.
Бассейнда шуғулланувчилар учун душхоналар очиқ кабинали ўтиш жойларига ва улар орасидаги ўтиш жойларига эга бўлиши керак.
Душхонадан айланма йўлга (ёки қалқиб чиқиш жойига) чиқишда душхонанинг бутун ўтиш кенглигига оёқ ваннаси (чуқурлиги 0,1 м лик таглилик душ) кўзда тутилиши лозим.
Бассейннинг ечинадиган жойи атрофида ҳожатхоналар бевосита ечинадиган жойлар билан туташиши ва шундай жойлашиши керакки, улардан чиққандан кейин душхонага кирмасдан ваннага ўтишни иложи бўлмаслиги лозим.

Download 41.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling