расм. Соҳилдаги уринма тўлқинлар таъсирида жинс бўлакларининг думалоқланиши.
Агар тўлқин соҳилга бурчак ҳосил қилиб урилса, унинг кучи иккига бўлинади, уларнинг бири соҳилга тик, иккинчиси параллел бўлади. Биринчиси соҳилга ҳудди юқорида кўрсатилган тўлқин каби таъсир этади, иккинчиси уваланган маҳсулотларни оқизиб кетади. Денгиз ва океан суви тўлқинининг қирғоқни емириши натижасида тўлқин ини, ғорлар, омбор, қамар ҳосил қилади (168,169- расмлар). Шамол таъсиридан пайдо бўладиган тўлқиндан ташқари, яна муттасил ҳаракатланиб турадиган, Ой билан Ернинг тортилишидан вужудга келадиган сув кўтарилиши ва қайтиши, яъни қалқиш тўлқинлари ҳам мавжуддир. Денгиз суви ҳар 6 соат 13 минутда кўтарилиб ва пасайиб туради, буни сув қалқиши деб аталади (прилив ва отлив).
Даҳшатли тўлқинлардан бири цунами (японча қўлтиқдаги тулқин) бўлиб, океан тубларидаги зилзила ва вулкан отилиши натижасида ҳосил бўлади. Кучли цунами соатига 500 - 700км тезликда тарқалувчи, баландлиги 20 - 30 м дан ортиқ бўлган тўлқинлар ҳосил қилади. Кракатау (1883 й.) отилганда цунами баландлиги 36 метрли тўлқин билан қирғоқларни вайрон қилган.
Тўлқинларнинг қирғоқни тез ёки секин емириши соҳилдаги жинслар таркибига боғлиқ. Юмшоқ жинслар (қум, гил, оҳак) жуда тез емирилади ва денгиз супачалари - террасалар ҳосил бўлади. Тўлқин соҳилга урилгач, материк саёзлиги (шельф) да тўпланган қоя синиқларини у ёки - бу ёққа думалатиб, бир қисмини денгиз тагига чўктиради, қолган майда ва эриганини ўзи билан олиб кетади. Йирик бўлакли маҳсулотлар унча узоқ масофага кетмайди. Емирилган жинс бўлакларини тўлқин ботиқ жойларда тўплайди.
расм. Денгиз соҳилидаги уринма тўлқинлар.
|
Аксинча, агар қирғоқ эгри - бугри бўлса, дарё келтирган маҳсулотлар олдин дарёнинг оқим йўналиши бўйича денгиз остига чўкади ва қумлоқ соҳил ҳосил бўлади, бу олдинги қирғоқнинг ҳудди давомига ўхшайди ва бухталарни ажратиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |