Денов туманида Маданият, туризм, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар соҳаларида эътиборсизлик билан қолдирилаётган вазифалар тўғрисида маълумот


Download 15.01 Kb.
Sana07.07.2023
Hajmi15.01 Kb.
#1659147
Bog'liq
Шўрчи тумани


Денов туманида Маданият, туризм, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар соҳаларида эътиборсизлик билан қолдирилаётган вазифалар тўғрисида маълумот
Муҳтарам Президентимиз томонидан Маданият соҳасини ривожлантириш борасидаги ПФ-6000-сон фармон ва ПҚ-112-сон қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижроси бўйича Шўрчи туманида бир қатор муаммолар ва камчиликлар ўз ечимини топмаган.
Жумладан, тумандаги маданият марказлари капитал таъмирга мухтож ҳолга келиб қолган.
Шундай бўлишига қарамасдан ушбу маданият марказлари биноларидан фойдланиб келинмоқда. Яроқсиз ҳолатга келиб қолган маданият марказларида қандай қилиб маданиятни ўрганиш мумкин.
Бугунги кунда Маданият марказлари пуллик хизмат асосида хизмат кўрсатиш орқали ўз ҳисоб рақамига маблағ тушириб бериш бошланган бир вақтда, Шўрчи тумани Маданият бўлими ёки маданият марказлари томонидан шу кунга қадар умуман пуллик хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилмаган.
Бу эса ўз навбатида туманда маданият ва санъатга бўлган эътибор энг охирги ўринларда эканлигини кўрсатмоқда.
Шўрчи туманининг бугунги кундаги фолклор жамоаси нафақат вилоятда, балки Ўзбекистондаги энг юқори даражадаги фолклор жамоаси ҳисобланади. Лекин бизга маълумки ушбу жамоага ҳам ҳозирда эътибор қаратилмаяпти.
Вилоят ҳокими томонидан Шўрчи тумани фуқароларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари мақсадида олис ва чекка ҳудуд аҳолисининг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари мақсадида тасдиқлаган режа график ҳам Шўрчи тумани ҳокимлиги томонидан умуман эътибордан четда қолган.
Яна бир муҳим масала, Шўрчи туманининг Далварзинтепа маданий мерос объекти бир-неча минг йиллик асрларга оид бой тарихга эга. Аммо ушбу дунё тан олган маданий мерос ёдгорлиги ҳозирда қабристонга айлантирилмоқда.
Туман ҳокимлиги ва мутассадиларини бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан эътиборсизликка олинмоқда.
Бундан ташқари, халқаро ва марказий йўллар ёқасида маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун биохожатхоналар ташкил этиш бўйича маҳаллий ҳокимликларга топшириқ берилган эди.
Бироқ, бир қанча огоҳлантиришларга қарамасдан, Шўрчи туманида умуман биохожатхона қурилмаганлиги аниқланган, ёки тадбиркор томонидан бир неча йиллар илгари қурилган хожатхонани гўёки ҳокимлик томонидан ташкил этилганлиги кўрсатилган.
Бугунги кунда туман мутасадди раҳбарларининг лоқайдлиги билан туманда маданият ва туризм соҳаси ўз ҳолига ташлаб қўйилган.
Download 15.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling