Депрессия даражасини аниқлаш методикаси


Download 1.15 Mb.
bet1/4
Sana24.04.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1395418
  1   2   3   4
Bog'liq
суицид методикалар


Депрессия даражасини аниқлаш методикаси

В.А. Жмуров томонидан ишлаб чиқилган ушбу методика депрессия даражасини аниқлаш учун мўлжалланган бўлиб, айни вақтдаги депрессиянинг оғир ҳолатини ёки енгил формасини аниқлашга ёрдам беради. Ҳар бир гуруҳ саволини ўқиб чиқинг, ўзингизга мос вариантини танланг 0,1,2 ёки 3 ва уни белгилаб қўйинг.


1. 0. Менинг кайфиятим одатдагидан унчалик тушкин эмас.



  1. Эҳтимол одатдагидан тушкинроқ.

  2. Ҳа у одатдагидан тушкинроқ.

  3. Кайфиятим одатдагидан кўра тушкин.

2.0. Мен ғамгин кайфиятда эмаслигимни ҳис қилаяпман.

  1. Баъзан менда бундай кайфият бўлади.

  2. Кўпинча менда бундай кайфият бўлади.

  3. Бундай кайфиятим ҳар доим бўлади.


    1. Ўзимни мен учун муҳим бўлган бир нарсасиз қолгандек ҳис қилмайман.

  1. Менда баъзан бундай ҳиссиёт бўлади.

  2. Менда кўпинча бундай ҳиссиёт бўлади.

  3. Мен ўзимни ҳар доим шундай ҳис қиламан.

4.0. Ҳаётим берк кўчага кириб қолгандек ҳис менда бўлмайди.
1. Менда баъзан бундай ҳиссиёт бўлади.
2. Менда кўпинча бундай ҳиссиёт бўлади.
3. Мен ўзимни ҳар доим шундай ҳис қиламан.

5.0. Менда худди ўзимни қариб қолгандек ҳис қилиш бўлмайди.


1. Менда баъзан шундай туйғу бўлади.
2. Менда кўпинча шундай туйғу бўлади.
3. Мен ўзимни ҳар доим шундай ҳис қиламан.

6.0. Менда қалб оғриғини ҳис қилиш ҳолатлари бўлмайди.


1. Менда баъзан бундай ҳолат бўлади.
2. Менда кўпинча бундай ҳолат бўлади.
3. Мен ҳар доим ўзимни шундай ҳис қиламан.

7.0. Одатдагидек келажагим учун хотиржамман.



  1. Эҳтимол, келажагим мени одатдагидан бироз кўпроқ ҳавотирга солар.

  2. Одатдагидан кўп.

  3. Менинг келажагим одатдагидан кўра жуда кўп ҳавотирга солади.

8.0. Ўз ўтмишимда ёмонликни одатдагидан кўра кўп кўрмайман.
1. Одатдагидан бироз кўпроқ.
2. Одатдагидан кўп.
3. Ўз ўтмишимда ёмонликни одатдагидан кўра жуда кўп кўраман.

9.0. Яхшиликка умид одатдагидан оз эмас.


1. Бундай умид одатдагидан бироз камроқ.
2. Одатдагидан кўра деярли кам.
3. Одатдагидан жуда кам.
10.0. Одатдагидан кўра қўрқоқ эмасман.
1. Одатдагидан бироз қўрқоқман.
2. Одатдагидан нисбатан жуда қўрқоқман.
3. Одатдагидан кўра жуда кўп қўрқоқман.

11.0. Яхши нарсалардан мен аввалдагидек хурсанд бўламан.


1. Аввалдагидан бироз камроқ ҳурсанд бўлишимни ҳис қиламан.
2. Аввалдагидан анча кам хурсанд бўлишимни ҳис қиламан.
3. Аввалдагидан жуда кам хурсанд бўлишимни ҳис қиламан.

12.0. Менда ҳаётим маъносиз эканлиги ҳақидаги ҳис йўқ.


1. Менда баъзан шундай ҳиссиёт бўлади.
2. Кўпинча шундай бўлади.
3. Мен ҳар доим ўзимни шундай ҳис қиламан.
13.0. Одатгидан кўп ҳафа бўламан.
1. Эҳтимол бироз кўпроқ ҳафа бўламан.
2. Одатдагидан кўра кўпроқ ҳафа бўламан.
3. Одатдагидан кўра жуда ҳафа бўламан.
14.0. Яхшиликдан одатдагидек ҳузурланаман.
1. Одатдагидан кўра бироз камроқ.
2. Одатдагидан камроқ.
3. Энди яхшиликдан умуман ҳузурланмайман.
15.0. Ўзимни сабабсиз бир нарсада айбдор ҳис қилмайман.
1. Баъзан ўзимни шундай ҳис қиламан.
2. Кўпинча ўзимни шундай ҳис қиламан.
3. Мен ўзимни ҳар доим бир нарсада айбдордек ҳис қиламан.
16.0. Агар бирон нарса ўхшамай қолса, ўзимни одатдагидан кўра кўп айбламайман.
1. Ўзимни одатдагидан кўпроқ айбдор деб сезаман.
2. Сезиларли даражада ўзимни айбдор деб сезаман.
3. Ўзимни одатдагидан кўра жуда айибдор сезаман.

17.0. Одатда ўзимдан нафратланмайман.


1. Баъзан ўзимдан нафратланаман.
2. Кўпинча шундай бўлади.
3. Мен ҳар доим ўзимдан нафратланишимни сезаман.
18.0. Гуноҳга ботиб кетдим деган ҳис менда бўлмайди.
1. Энди менда баъзан бундай туйғу бор.
2. Энди кўпинча шундай.
3. Бу ҳиссиёт энди мени тарк этмаяпти.
19.0. Ўзгалар қилмиши учун ўзимни одатдагидан кўп айблайман.
1. Улар учун ўзимни одатдагидан бир оз кўпроқ айбдор ҳис қиламан.
2. Одатда кўпроқ айбдор деб ҳис қиламан.
3. Жуда айбдор деб ҳис қиламан.

20.0. Ҳамма нарса маъносиз деган туйғу менда бўлмайди.


1. Баъзан шундай туйғу бўлади.
2. Кўпинча шундай туйғу бўлади.
3. Энди бу ҳолат мени тарк этмаяпти.

21.0. Жазога лойиқман деган ҳиссиёт менда йўқ.


1. Энди баъзан бўляпти.
2. Кўпинча бўляпти.
3. Бу ҳиссиёт мени тарк этмаяпти.

22.0. Ўзимда яхшиликни аввалгидан кам кўрмайман.


1. Ўзимда яхшиликни аввалгидан кўра бироз кам кўраман.
2. Кўпроқ кўряпман.
3. Жуда кам кўряпман.

23.0. Бошқаларга қараганда ўзимда ёмонликни кўп кўряпман деб ўйламайман.


1. Менда ёмонлик кўпроқ деб баъзан ўйлайман.
2. Мен кўпинча шундай деб ўйлайман.
3. Мен доим ўзимда ёмонлик кўп деб ўйлайман.
24.0. Ўлиш истаги менда бўлмайди.
1. Бу хохиш баъзан бўлади.
2. Энди бу ҳохиш кўпинча бўлади.
3. Энди бу доимий хоҳиш бўлиб қолади.

25.0. Мен йиғламайман.


1. Мен баъзан йиғлайман.
2. Мен кўпинча йиғлайман.
3. Йиғлашни хоҳлайману, кўз ёши йўқ.

26.0. Ўзимни жаҳлдор деб ҳис қилмайман.


1. Одатдагидек бироз кўпроқ жаҳлдор деб ҳис қиламан.
2. Одатдагидек кўп.
3. Одатдагидан жуда кўп.
27.0. Ўз ҳиссиётларимни сезмайдиган ҳолат бўлмайди.
1. Баъзан менда шундай ҳолат бўлади.
2. Кўпинча ўз ҳиссиётларимни сезмайман.
3. Одатдагидан жуда кўп бўлади.

28.0. Ақлий фаолиятим ўзгармади.


1. Фикрларимда қандайдир аниқлик сезмаяпман.
2. Энди миямда фикрлар камлигини сезаяпман.
3. Энди ҳеч нарса ҳақида ўйламаяпман (бошим бўм – бўш).

29.0. Бошқа инсонларга нисбатан қизиқишим йўқолмади.


1. Бошқа инсонларга нисбатан қизиқишим бироз сўнди.
2. Кўпроқ сўнди.
3.Бошқаларга қизиқишим умуман йўқолди.

30.0. Қарор қабул қилишим ўзгармади.


1. Одатдагидан бироз қийинроқ.
2. Қарор қабул қилишим анча қийин.
3. Мен энди ўзим қарор қабул қилолмайман.
31.0. Мен одатдагидек жозибалиман.
1. Эҳтимол, латофатлилигим аввалгидан бироз камроқ.
2. Одатдагидан кўра латофатлилигим жуда кам.
3. Энди кўринишим жуда хунук деб биламан.

32.0. Одатдагидай ишлай оламан.


1. Одатдагидан кўра ишлаш бироз қийинроқ.
2. Одатдагидан кўра ишлаш анча қийин.
3. Энди мен умуман ишлай олмаяпман (ҳеч нарса қўлимдан келмайди).

33.0. Одатдагидан кўра ёмон ухламайман.


1. Одатдагидан бироз ёмон ухлайман.
2. Ёмон ухлаяпман.
3. Энди деярли ухламаяпман.

34.0. Одатдагидан кўпроқ чарчамаяпман.


1. Одатдагидан бир оз чарчаяпман.
2. Кўп чарчаяпман.
3. Бир иш қилишга кучим йўқ.

35.0. Иштаҳам одатдагидек


1. Иштаҳам бироз ёмонроқ.
2. Иштаҳам ёмон.
3. Иштаҳам йўқ.

36.0. Вазним ўзгармаган.


1. Сўнгги вақтда бироз озганман.
2. Сўнгги вақтда сезиларли даражада озганман.
3. Жуда озиб кетганман.

37.0 Одатдагидек соғлиғимга эътиборлиман.


1. Соғлиғимга одатдагидан бироз кам эътиборлиман.
2. Соғлиғимга эътиборим жуда кам.
3. Соғлиғимга умуман эътиборсизман.

38.0. Жинсий муносабатга одатдагидек қизиқаман.


1. Бироз кам қизиқаман.
2. Кам қизиқаман.
3. Бунга умуман қизиқишим йўқолган.

39.0. “Мен”им ўзгарганини ҳис қилмаяпман.


1. “Мен”им бироз ўзгарганини ҳис қиламан.
2. Кўп ўзгарган.
3. “Мен”им шунчалик ўзгарганки, ўзимни танимаяпман.

40.0. Оғриқни одатдагидек сезаман.


1. Оғриқни одатдагидан кўпроқ сезаман.
2. Камроқ сезаман.
3. Энди оғриқни деярли сезмаяпман.

41.0. Баъзи ўзгаришлар (оғиз қуриши, юрак уриши, бўғилиш) одатдагидан кўп эмас.


1. Бу ўзгаришлар одатдагидан кўпроқ бўляпти.
2. Одатдагидан сезиларли равишда кўп.
3. Жуда кўп бўляпти.

42.0. Эрталаб кайфиятим кечасига қараганда ёмон эмас.


1. Эрталаб кечасига қараганда бироз ёмон.
2. Эрталаб сезиларли равишда ёмон.
3. Эрталаб кайфиятим кечқурунга қараганда жуда ёмон.

43.0. Баҳор (куз)да кайфиятим тушиб кетиш ҳолари бўлмайди.


1. Менда бу бир марта бўлган.
2. 2 ёки 3 марта бўлган.
3. Кўп марта бўлган.

44.0. Кайфиятим ёмон бўлади, аммо бу кўпга чўзилмайди.


1. Тушкин кайфият 1 ҳафтадан 1 ойгача бўлади.
2. Ойлаб бўлиши мумкин.
3. Бу бир йилгача, ҳатто ундан ҳам кўпроқ чўзилиши мумкин.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling