Didaktik o`yinlar


Download 0.59 Mb.
bet1/4
Sana25.04.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1399378
  1   2   3   4
Bog'liq
Didaktik o`yinlar

Didaktik o`yinlar

  • Айни вақтда таълимни ташкил этишда ролли ҳамда ишбоп ўйинлардан самарали фойдаланишга эътибор берилмоқда. Ўйин чоғида маҳсулдор эмас, балки жараёнли фаолият ташкил этилганлиги боис таҳсил олувчилар тасвирий вазиятларни яратиш асосида ўзларининг атроф­муҳитга бўлган муносабатларини табиий намоён эта оладилар. Ўйинли фаол фаолият эса уларнинг ижодий имкониятларини ошириб, тафаккурини ривожлантиришга ёрдам беради. Таҳсил олувчиларнинг назарий билимларни амалий кўникма ва малакаларга айлантириш, уларда таълимий фаолликни юзага келтириш, уларни ижтимоий муносабатлар жараёнига кенг жалб этишда ролли ҳамда ишбоп ўйинлар ўзига хос ўрин тутади.

«6х6х6» методи

  • Ушбу метод ёрдамида бир вақтнинг ўзида 36 нафар таҳсил олувчини муайян фаолиятга жалб этиш орқали маълум топшириқ ёки масалани ҳал этиш, шунингдек, гуруҳларнинг ҳар бир аъзоси имкониятларини аниқлаш, уларнинг қарашларини билиб олиш мумкин. «6х6х6» методи асосида ташкил этилаётган машғулотда ҳар бирида 6 нафардан иштирокчи бўлган 6 та гуруҳ ўқитувчи томонидан ўртага ташланган муаммо (масала)ни муҳокама қилади. Белгиланган вақт ниҳоясига етгач ўқитувчи 6 та гуруҳни қайта тузади. Қайтадан шаклланган гуруҳларнинг ҳар бирида аввалги 6 та гуруҳдан биттадан вакил бўлади. Янги шаклланган гуруҳ аъзолари ўз жамоадошларига аввалги гуруҳи томонидан муаммо (масала) ечими сифатида тақдим этилган хулосани баён этиб берадилар ва мазкур ечимларни биргаликда муҳокама қиладилар.

«Қора қути» методи

  • Таълим жараёнида мазкур методни қўллашдан мақсад – таҳсил олувчилар томонидан мавзуни пухта ўзлаштиришга эришиш билан бирга уларни фаолликка ундаш, уларда ҳамкорликда ишлаш, маълум вазиятларни бошқариш ҳамда мантиқий тафаккур юритиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Методдан фойдаланишда қуйидаги ҳаракатлар ташкил этилади:
  • – таҳсил олувчилар жуфтликка бириктириладилар;
  • – жуфтликларга мавзу моҳиятини ёритувчи асосий тушунчалар (таянч сўзлар, саналар, рақамлар, белгилар ва ҳ.к.)ни карточкаларга қайд этиш вазифаси юкланади;
  • – ўқитувчи таҳсил олувчилар билан ҳамкорликда гуруҳлар томонидан топшириқнинг бажарилишини текширадилар;

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling