Диетотeрапия —
-парҳезнинг тахминий таомномаси (1627—2000 ккал)
Download 0.65 Mb.
|
Пархез столлар хакида
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10а-ПАРҲЕЗ Кўрсатмалар.
- Тавсия қилинган махсулот ва таомлар рўйхати
- 10а-парҳезнинг тахминий таомномаси (2039 ккал)
10-парҳезнинг тахминий таомномаси (1627—2000 ккал)
10а-ПАРҲЕЗ Кўрсатмалар. II—III босқичдаги юракетишмовчилиги касаллигида. Тайинлашдан мақсад. Ош тузи ва суюқлик кескин чекланган, энергетик қий-мати камайган парҳез. Таркиби. Оқсиллар 50—60 г. Улардан 40 г ҳайвон оқсиллари, ёғлар 50 г улар-дан 20 г ўсимлик мойи, углеводлар 300 г улардан 60—80 г шакар ва бошқа ши-ринликлар. Чекланмаган суюқликнинг умумий миқдори 0,6 литргача чекланади. Рацион оғирлиги 2 кг Энергетик қиймати 1850—1900 ккал. Пазандалик ишлови. Барча таомлар тузсиз сувда ва эзилтириб пиширилган ҳолда тайёрланади, овқат маҳали туз қўшилмайди, беморнинг ўзига ҳам туз берилмайди. Овқат кунига 6 маҳал қабул қилинади. Овқатнинг ҳарорати 50 °С дан ошмаслиги лозим. Тавсия қилинган махсулот ва таомлар рўйхати Нон ва нон маҳсулотлари. 1 ва 2 навли ундан тайёрланган буғдойли тузсиз нон, кепакли нон, ёғсиз печенье, қотирилган оқ нон. Шўрвалар таъқиқланади. Бироқ қувватсиз беморларга шифокор кўрсатмаси бўйича ёрмалар қўшилган, эзилтириб пиширилган сутли, мевали ва сабзавотли шўрвалар (200 мл) тайинланиши мумкин. Яхна овқатлар таъқиқланади. 10 а парҳезнинг маҳ-сулот ва таомлар тўплами 10 парҳезники сингари. 10-а парҳезнинг 10 парҳездан фарқи — энергетик қиймати камроқ, унда туз ва суюқлик чекланган бўлиб, овқат-лар эзилтириб пиширилган ҳолда берилади. 10а-парҳезнинг тахминий таомномаси (2039 ккал)
10 ва 10а-парҳезларнинг овқат рационлари яхши диуретик таъсир кўрсатиб, алмашинув жараёнларининг меъёрлашишига ёрдам беради, юрак, жигар, бўйрак-ларнинг функционал ҳолатини яхшилайди. Махсус пазандалик ишлов (таомларга нордон ёки ширин таъм бериш, баъзи бир хушбўй моддалар — ванилин, лимон, долчин ва ҳ.к. ларни қўшиш), ош тузи кам бўлган маҳсулотлар тўплами, таомлар-нинг тузсиз рационга ўрганишни осонлаштиради. Қон айланиш етишмовчилигининг II—III босқичларида даволаш курсини 10а-парҳезидан бошлаш тавсия қилинади, сўнгра эса, қон айланиш етишмовчилиги-нинг белгилари камайганда, беморлар 10-парҳезга ўтказилади. Ушбу ўтказиш «зиг-заг» услубида амалга оширилади, аввал 10-парҳез 1—2 кунга 10 а-парҳез фонида, сўнгра аста-секин беморни 10-парҳезда бўлишини кўпайтириб, 10а-парҳезда бўлиш вақги қисқартирилади. Даволаш охирида кўп ҳолларда 10-парҳез асосий бўлиши зарур, Юа-парҳез эса қисқа муддат (1—3 кун) га тайинланади. Қон айланиш етишмовчилигининг II ва III босқичларида беморларда перифе-рик шишлар йўқолгунча ва унинг аъзоларда туриб қолиш ҳоллари камайгунча туз-сиз парҳез тайинланади. Бироқ шу даврда ҳам хлор етишмовчилигини олдини олиш учун беморларга 7—10 кун мобайнида кунига 1 марта 3—5 гр туз бериш зарур. Енгил овқатланадиган кунлари маҳсулотларни ҳазм қилишга беморнинг диди, даво самарасига қараб белгиланади. Контраст кунларни 10 кунда бир марта тайин-лаш мумкин, зарур ҳолларда ҳафтасига 2 мартагача. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling