Диетотeрапия —
-парҳезнинг тахминий таомномаси узоқ вақт давом этаётган оғир пневмонияда (2935 ккал)
Download 0.65 Mb.
|
Пархез столлар хакида
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таомларннвт номи
- 12-ПАРҲЕЗ Кўрсатмалар.
- 13-ПАРҲЕЗ Кўрсатмалар.
- Таркиби.
- 14-ПАРҲЕЗ Кўрсатмалар.
- 1 5-ПАРҲЕЗ Кўрсатмалар.
11-парҳезнинг тахминий таомномаси узоқ вақт давом этаётган оғир пневмонияда (2935 ккал)
12-ПАРҲЕЗ Кўрсатмалар. Асаб тизими касалликлари. Тайинлашдан мақсад. Асаб тизимини қўзғатмаслик. Умумий тавсиф. Аччиқ таом ва дориворлар, шунингдек ка-салликни қўзғатувчи моддалар (аччиқчой, кофе, шоколад, спирт-ли ичимликлар чекланган аралаш стол). Кимёвий таркибига кўра ушбупарҳез 15-парҳезгаяқин. Асаб тизими касалликлари ва бошқа аъзоларнинг касалликларига кўра 5, 10, 15 парҳезларининг турли хил вариантлари қўлланаётганлиги учун ҳозирги вақтда ушбу парҳез ишлатилмайди. 13-ПАРҲЕЗ Кўрсатмалар. Ўткир юқумли касалликлар, кенгайти рилган операциялардан кейинги аҳвол (ошқозон ичак йўлла рида бундан мустасно эмас). Тайинлашдан мақсад. Тўқималарда қайта тиклаш жара ёнларини кучайтириш. Умумий тавсиф. Турли хил таомли парҳез, лекин сабзавот, сут, аччиқ таом, яхна овқатлар, зираворлар чекланади. Оқсиллар физиологик меъёрнинг пастки чегарасида, ёғлар, углеводлар ва ка-лориялар ўртача даражада чекланган. Иситмалаётган беморларга витаминли ичим-ликлар ҳолатидаги суюқлик кўп миқдорда берилади. Таркиби. Оқсиллар 70 г, ёғлар 70 г, углеводлар 300 г. Ош тузи 12 г, минерал моддалар ва витаминлар миқдори 4-парҳезники каби. Энергетик қиймати 2100— 2200 ккал. Пазандалик ишлов. Овқатлар эзилтириб пиширилган ҳолда берилади. Овқат кунига 6 маҳал, чекланган миқцорда берилади. Мазкур парҳез кўпинча 2 ҳафта қўлланади. 14-ПАРҲЕЗ Кўрсатмалар. Сийдикнинг реакцияси ишқорий ва фосфор-кальций тузлари чўкмага тушган фосфатурия. Тайинлашдан мақсад. Фосфор-кальций тузлари чўкмага тушиши-нинг олдини олиш ва уларни организмдан чиқаришга ёрдам беради-ган қулай шарт-шароитларни яратиш. Умумий тавсиф. Сийдик реакцияси кислотали тарафга ўзгаришига ёрдам берадиган маҳсулотлар парҳезга киритилади. Кўп микдордаги суюқлик киритилиш тавсия қилинади. (қон айланиши бузилмаганда). Кальций ва фосфор тузлариниг мослиги (1:1) таъминланади. Ишқорли таъсир кўрсатувчи ва кальцийга бойч(творог, сут, пишлоқ) маҳсу-лотлар, дуккаклилар, гўштли қайнатмалар, шоколад, кофе таъқиқланади. Таркиби. Оқсиллар 100 г (улардан ҳайвон ёғлари 60 фоиз), ёғлар 100 г (улар-дан ўсимлик мойи 25—30 г), углеводлар 450 г. Ош тузи 12 г. Энергетик қиймати 3000—3100 ккал. Пазандалик ишлов — одатдагидек. Овқат кунига 4—5 маҳал қабул қилинади. Рационда кальций бирикмаларининг узоқ вақт чекланиши моддалар алмаши-нувига салбий таъсир кўрсатади, шу сабабли «зигзаг» кўринишидаги асосий пар-ҳезнинг таркибида кальций (сут) бўлган маҳсулотларни киритиш мумкин. 1 5-ПАРҲЕЗ Кўрсатмалар. Махсусдавопарҳезинитайинлашигакўрсатмалар бўлмаган турли хил касалликлар ва организмнинг нормал ҳолатида. Тайинлашдан мақсад. Физиологик меъёрлар бўйича овқатланишни таъминлаш (рационал парҳез). Умумий тавсиф. Оқсиллар, ёғлар, углеводлар миқдори ва энерге-тик қиймати жисмоний меҳнат билан банд бўлмаган соғ одамнинг овқатланиши меъёрига тенг. Овқат турли хил маҳсулотлардан таркиб топган. Ёғли гўшт, ёғ, ёғли хамирдан тайёрланган қийин ҳазм бўла-диган ёғли таомлар тақиқланади. Пазандалик ишлов — одатдагидек, витаминлар сақланган ҳолда. Таркиби. Оқсиллар 100 г , ёғлар 100 г, (улардан 25 г ўсимлик мойи), углевод-лар 450 г (улардан 100 г шакар). Ош тузи 12 г. Витаминлар: ретинол 2 мг, каротин 10 мг, тиамин 2,4 мг, рибофлавин 2,8 мг, никотин кислота 20 мг, аскорбин кислота 150 мг; минерал моддалар: натрий 5,6 г, калий 4,3 г , кальций 1,» г, магний 0,6 г , фосфор 2г, темир 40 мг. Энергетик қиймати 3000—3100 ккал. Овқат кунига 4—5 маҳал қабул қилинади. Асосий парҳезлардан ташқари махсус парҳезлар ишлаб чиқилган ва улар қўлла-нилади. Каррель парҳези, калийли, магнийли парҳезлар, шунингдек турли хил енгил овқатланадиган кунлар. Турли хилдаги парҳез тузилаётган вақтда турли гуруҳдаги аҳоли учун энергия ва асосий овқат моддаларига эҳтиёжлар ва овқатланишнинг физиологик меъёрла-ри ҳисобга олинади. Мазкур меъёрлар жинси, ёши, тана оғирлиги, бўйи, жисмо-ний оғирликлари билан боғлиқ бўлган асосий физиологик кўрсаткичларни ҳисобга олади. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling