Диетотeрапия —


Мевалар, реза мевалар, ширинликлар


Download 0.65 Mb.
bet4/20
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1010265
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Пархез столлар хакида

Мевалар, реза мевалар, ширинликлар.
Мевалар ширин навли, яхши пишган, сувда пиширилган, қирғичдан ўтказил-ган, печда пиширилган ҳолда. Мевали ширин шарбатлар (малина, қулупной) яр-мига сув аралаштирилиб. Асал, меванинг ширин навларидан тайёрланган джем, мураббо, қиём, хушбуй эссенциялар қўшилмаган зефир, мармелад.
Қайла ва зираворлар. Сутли қайла (бешамель), мевали қайлалар. Укроп, пет-рушка барглари (кам миқцорда)
Яхна овқатлар: Ўткир бўлмаган пишлоқ.
Ёғлар. Сариёғ тайёр овқатларга қўшилади (қовурилмайди). Писта ёғи табиий ҳолатда.
Ичимликлар. Кучсизроқ дамланган чойга сут ёки қаймоқ қўшиб берилади. Сабза-вотли хом шарбатлар (сабзили, лавлагили). Наъматак ва буғдой кепаги дамламаси.
Яра касаллиги парҳезида ишлатиладиган маҳсулот ва таомларнинг озуқа қиймати
Сут ва сут маҳсулотлари ошқозон секрециясини суст стимулятори ҳисоблана-ди. Сутдаги ёғлар эмульсия ҳолатида бўлиб, организмда яхши ҳазм бўлади. Сут рационлари организмга сувсизлантирадиган таъсир кўрсатади, натижада яллиғ-ланиш реакциясига мойилликни камайтиради. Сут маҳсулотларининг энг фойда-лиси — творог. Яра касалликларида янги сутни кальций тузлари ёки 3 фоизли сирка ёрдамида творогга айлантириш йўли билан тайёрланган нордон бўлмаган творогни ишлатиш тавсия қилинади.
Қимматли оқсил маҳсулотлардан бу — тухум. Тухум сариғида ёғ миқдори кўп бўлиб, ўт ажралишига ёрдам беради. Яра касалликларида ўт пуфагида ўт туриб қолган вақгда тухумнинг истеъмол қилиниши ўт ҳайдашга таъсир кўрсатади.
Гўштда организм учун керак бўлган барча аминокислоталар мавжуд. Яра касал-лигида экстрактив моддалардан тозаланган, яъни пишириб олинган гўшт истеъ­мол қилинади. Бунинг учун гўшт совуқ сувга солинади, секин-аста иситилиш вақгида экстрактив моддалар гўштдан шўрвага ажралиб чиқади. Агар гўшт қайнаб турган сувга солинса, экстрактив моддалар камроқ ажралади. Экстрактив модда-лар ошқозонга таъсир қилиб, ошқозон секрециясини оширади.
Яра касаллиги билан оғриган беморнинг овқатланишида балиқ — тўла қиймат-ли оқсил манбаидир; асосан ёғсиз турдаги дарё балиқлари ишлатилади (судак, чўртан балиқ ва бошқалар). Балиқ сувда пиширилган ҳолда ишлатилади. Балиқ ва балиқ маҳсулотлари ошқозонга таъсир қилмасдан, организмда, яхши ҳазм бўлади. Бу маҳсулотларга ошқозон суюқлиги кам миқдорда ажралади.
Яра касаллигининг парҳезида ёғлар муҳим аҳамиятга эга. Тўлақонли рацион-ларни яратиш учун ўсимлик ва ҳайвон мойлари ишлатилади.
Яра касаллигида парҳезга мураккаб ва оддий углеводлар киритилади. Углевод-ларнинг асосий манбалари: нон, ёрмалар, сабзавотлар, мевалар, шакар, асал . Даволашнинг биринчи босқичларида углеводлар миқдори чекланади; аҳвол ях-шиланишига қараб углеводларнинг истеъмол қилиниши нормал физиологик эҳги-ёжларгача кенгайтирилади.
Бир хил овкатланиш, овқатни тез-тез ва бўлиб-бўлиб истеъмол қилиш, парҳезни аста-секин кенгайтириш — асаб тизими қўзғалишининг пасайишига имкон беради.
Яра касаллигига қарши парҳезлар ошқозонга таъсир қилибгина қолмай, организм-нинг умумий аҳволига бир қатор патогенетик механизмларга таъсир кўрсатади.
Биринчи парҳезни бемор узоқ вақт олиб, фақат шифокорнинг рухсати билан аста-секин турли хил овқатланишга ўтиши керак. Парҳез терапиянинг услубияти касалликнинг даври, босқичи, асоратларига боғлиқ. Парҳез терапия даволашнинг бошқа усуллари билан биргалиқда амалга оширилади. Яра касаллиги кечишининг клиник турлари хилма-хиллиги комплекс терапияни табақаланган ҳолда ўткази-лишини талаб қилади. Комплекс терапия бир қатор услубдан иборат бўлиб, улар-нинг орасида парҳез таомлар муҳим ўрин тутади.



Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling