Диетотeрапия —


-парҳезнинг тахминий таомномаси (2917 ккал.)


Download 0.65 Mb.
bet8/20
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1010265
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
Bog'liq
Пархез столлар хакида

3-парҳезнинг тахминий таомномаси (2917 ккал.)

Таомларнинг номи

Маҳсули, г

Бнрннчи нонушта:




Буғда тайёрланган қуймоқ

130

Сочилма гречкали бўтқа

90

Чой




Иккннчи нонушта:




Янги узилган олма

100

Тушки овқат:




Гўштли бульонга картошка солинган шўрва

400

Сувда пиширилган гўшт

55

Ўсимлик мойи қўшилган димланган лавлаги

150

Олмали компот

180

ИвЖннчИ тушлик:




Ивитилган олхўри

40

Кечки овқат:




Ичига тухумли қуймоқ солинган печда пиширилган гўштли рулет

130

Димланган сабзи

200

Чой

200

Ярим тунда:




Кефир

180

Бир кунга:




Кепакли нон

300

Оқнон

100

Шакар

60




4-ПАРҲЕЗ
Кўрсатмалар. Ортиқча даражадаги (профуз) ич кетиши ва дис-пепсик ҳолатлари кескин намоён бўлган ўткир ва сурункали ичак касалликлари.
Тайинлашдан мақсад. Ошқозон ичак тизимининг яллиғланиш жараёни натижасида овқат ҳазм бўлиши бузилганда беморнинг ов-қатланишини таъминлаш, яллиғланиш жараёнини камайтириш, ичак ҳамда кўпинча патологик жараёнга тортилувчи органлар (ош-қозон, жигар, ўт ҳайдовчи йўллар, ошқозон ости бези)нинг функ-ционал ҳолатини яхшилаш.
Умумий тавсифи. Физиологик меъёрнинг пастки чегарасигача ёғ ва углеводлар чекланган ҳамда оқсилнинг нормал даражада бўлган, гипохлорид парҳез. Ошқозон ичак тизимининг шиллиқ пардаси ва рецептор аппаратининг кимёвий ва механик кўзғатувчиларининг чекланиши, ичакда бижғиш ва чириш жараёнини кучайтирув-чи, шунингдек ўт ажратувчи, ошқозон ва ошқозон ости секрециясининг кучли стимуляторлари, жигарни қўзғатувчи моддалари бор маҳсулотлар ман қилинади.
Пазандалик ишлови. Барча таомлар сувда ёки буғда тайёрланади, эзилтириб пиширилади.
Таркиби. Оқсиллар 90—100г, ёғлар 70 г, углеводлар 250 г. Чекланмаган суюқлик 1,5—2 литр, ош тузи 6—8 г. Рацион оғирлиги 3 кг. Энергетик қиймати 2000 ккал.
Овқатланиш режими — бўлиб-бўлиб, кунига 5—6 маҳал.
Овқатнинг ҳарорати: иссиқ овқат 57—62 °С, совуқ овқат 15 °С дан кам бўлмаслиги керак.


Тавсия қилинган маҳсулот ва таомларнинг рўйхати.
Нон ва нон маҳсулотлари. Юпқа қилиб кесилган, қизартирмасдан қотирилган олий навли оқ нон.
Шўрвалар. Гўштли ёки балиқли шўрваларга қўшилган шиллиқ дамламалар, буғда ёки сувда пиширилган гўштли ёки балиқли гўшт қиймаси, ғилак, янчилган тухум, сувда эзилтириб пиширилган гўшт (бундай гўшт шиллиқ дамлама билан бирга шўрвага қўшилади).
Гўштли ва балиқли таомлар. Буғда ёки сувда пиширилган гўштли ва балиқли котлетлар, қийма гўшт, ғилак, суфле (сувда пиширилган гўшт ва балиқ). Гўшт ёғсиз ёки ёғсизлантирилган, мускул пардаси ва пайлардан тозаланган (мол, то-вуқ, курка, қуён гўшти). Гўштли қийма, гўшт қиймалагичнинг майда ғалвиридан уч-тўрт марта ўтказилади. Балиқнинг фақат янги тутилгани ва ёғсиз тури, рухсат берилади (судак, карп, чўртан, треска ва бошқалар)
Ёрма, дуккакли ва макарон маҳсулотларидан таом ва гарнирлар. Сувда ва ёғсиз-лантирилган гўштли шўрвада эзилтириб пиширилган бўтқалар (гуручли, сулили, гречкали, маннили); барча дуккаклилар ва макарон маҳсулотлари ман қилинади.
Тухумли таомлар. Тухум чекланган миқцорда (кунига бир донадан ортмасин) фақат пазандалик кўрсатмалар бўйича таомларда берилади. Яхши ҳазм қилинсада чала пиширилган парҳез тухумлар ёки буғда пиширилган қуймоқ (кунига икки дона) тавсия этилади.
Ширинликлар, ширин таомлар, мевалар, реза мевалар. Шакар чекланган миқ-дорда (кунига 40 г гача), етилган нок ва ошловчи моддаларга бой бошқа мевалар-дан кисель ва желе тавсия қилинади.
Сут, сут маҳсулотлари ва улардан тайёрланадиган таомлар. Кальций тузлари (кальций хлорид, кальций лактат) ёки ошхона сиркасининг нимтатир аралашма-си билан чўктирилган янги тайёрланган, табиий ёки эзилтирилган творог, шу-нингдек буғли суфле. Қолган сутли таомлар, қайла ва зираворлар ҳамда яхна ов-қатлар ман қилинади.
Ичимликлар. Табиий чой, қора кофе, сувда тайёрланган какао, наъматак, чер-ника, шумурт дамламлари.
Ёғлар. Сариёғ чекланган микдорда (қовурмасдан тайёр таомларга бир порция-сига 5 г дан қўшилади).



Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling