Дифференцирования квази-филиформных алгебр
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014
Download 1.34 Mb. Pdf ko'rish
|
4-guldu-axb-2014
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014.
№ 4 * 62 Кварк моделида кварк статистикаси муаммосини ҳал этиш учун киритилган ранг квант сони тушунчасининг маъноси чуқурлаштирилди, яъни адронларнинг ичидаги кваркларни бир- бири билан боғлаб турувчи куч шу ранг квант сони туфайли юзага келади деган фараз киритилди. Маълумки, электромагнит майдонни электр заряди ҳосил қилади. Кварк майдони эса ранг изотопик спини ва ранг гиперзаряд квант сонлари туфайли юзага келади. Электромагнит ўзаро таъсир фотонлар воситасида юз беради, кваркларнинг ранг квант сони билан боғлиқ ўзаро таъсир эса 8 та майдон ва 8 та воситачи зарралар туфайли юз бериши керак деб фараз киритилди. Кваркларнинг физикавий характеристикалари тўғрисидаги маълумотлар 1-жадвалда келтирилган. 1- жадвал. Кварк ва антикварклар спин жуфтлик Барион заряди Изоспин Изоспин проекцияси гиперзаряд ғалатилик Электр заряд u 1/2 +1 1/3 1/2 +1/2 +1/3 0 +2/3 d 1/2 +1 1/3 1/2 -1/2 +1/3 0 -1/3 s 1/2 +1 1/3 0 0 -2/3 -1 -1/3 u~ 1/2 -1 -1/3 -1/2 -1/2 -1/3 0 -2/3 d ~ 1/2 -1 -1/3 -1/2 +1/2 -1/3 0 +1/3 s~ 1/2 -1 -1/3 0 0 +2/3 +1 +1/3 c 1/2 +1 +1/3 0 0 +3/4 0 +2/3 c~ 1/2 -1 -1/3 0 0 +3/4 0 -2/3 b 1/2 +1 +1/3 0 0 -2/3 0 -1/3 b ~ 1/2 -1 -1/3 0 0 +2/3 0 +1/3 t 1/2 +1 +1/3 0 0 2/3 0 -1/3 t ~ 1/2 -1 -1/3 0 0 2/3 0 +1/3 Бу зарралар глюонлар (инглизча glue ўзбек тилида ―елим‖ сўзига мос) деб аталди, глюонлар массасиз, спини 1 га тенг бўлган зарралар бўлиб, худди кваркларга ўхшаб кузатилмайди, учта асосий ва учта қўшимча антиранглар комбинациясидан иборат мураккаб рангга эга. Глюонлар ўзаро (кварксиз) ҳамда кварклар билан ўзаро таъсирлашади. Глюонлар майдони ва уларнинг ўзаро таъсири масалаларини ўрганувчи квант хромодинамика назарияси яратилди ва ҳозирги кунда бу назария интенсив ривожланмоқда. Ҳозирги кунда 6 та лептон, уч хил рангли, олтита хушбўйликга эга бўлган 18 та кварк ҳамда лептонлар ва кваркларнинг антизарраларини ҳисобга олган ҳолда, фундаментал элементар зарралар сони 48 та деб ҳисобланади. Бу элементар зарралар сафига фотон, G гравитон ва унинг антизарраси D , 8 та глюон, кучсиз ўзаро таъсир квантлари 0 , , Z W W бозонлар ҳам киритилади (Кузнецов, 2006; Тешабоев, 1992). Махсус курсда кварк модели кенгроқ ўрганилади, бу моделни ўрганиш талабаларнинг модда тузилиши, элементар зарраларнинг характеристикалари ҳамда замонавий элементар зарралар физикаси тўғрисида билимларини кенгайтиради, уларни модда тузилиши тўғрисида фикрлашга ўргатади. Адронлар синфига кирувчи протонлар ва нейтронлар учта кваркдан ташкил топган, кваркларнинг ҳар қандай ўзаро таъсирларида адронларнинг натижавий ранги нейтрал ѐки рангсиз бўлиши керак. Кварклар адронлар таркибида боғланган ҳолда ( t confinemen муаммоси) жойлашади, кварклар эркин ҳолда учрамайди (инглизча t confinemen сўзи ўзбекча ―чекланган‖, ―боғланган‖, қамалган‖ сўзлари билан маънодош). Ҳозирги кунда юқори энергияли заррачаларнинг тўқнашишлари бўйича ўтказилаѐтган экспериментларда янги протонлар ва бошқа зарралар туғилган, лекин кваркларнинг эркин ҳолда ҳосил бўлиши кузатилмаган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling